Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.11.1996 й. 419-сон қарорга 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 26 ноябрдаги

419-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хужалиги вазирлиги қишлқ ва сув хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.


3. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, банкларда жорий ва валюта счётларига эга бўлади.



II. ВАЗИРЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

суғориладиган ерларнинг унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган ягона стратегик сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш. Республиканинг сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, лойиҳа-қидирув, илмий, гидрогеологик-мелиоратив, тупроқ-ер тузиш ва тузатиш-қурилиш муассасалари ва корхоналарининг имкониятларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш;

қишлоқ ва сув хўжалигида Ватанимизнинг илғор тажрибаси ва энг яхши жаҳон ютуқларини қўшиб олиб бориш асосида ягона илмий-техника ва технология сиёсатини ҳаётга жорий этиш;

қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, уларнинг манфаатларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини оқилона ташкил этиш мақсади билан қўшиб олиб бориш;

аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини ва хусусий ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, республика ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва майда улгуржи бозорларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тузилмасини рационализациялаш, алмашлаб экишнинг мақбул схемаларини жорий этиш ва талабдан келиб чиқиб экин майдонлари тузилмасини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини тартибга солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

республика агросаноат мажмуининг аҳволини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш прогнозларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёси етиштириш ва ҳаракатининг мақсадли дастурларини, балансларини тузиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, чорвачиликда наслчилик ишларини ва ветеринария хизматини ташкил этиш, уруғларнинг сифати, пестицидлар ва ўғитларни қўллаш, тупроқ эрозиясини олдини олиш, ўсммликлар ва ҳайвонлар касалликлари тарқалишини назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини уни ҳар томонлама механизациялар, техникани, машина ва механизмлар янги авлодини жорий этиш асосида интенсивлашни таъминлаш;

сувдан фойдаланувчиларнинг барча тоифаларида сувдан самарали фойдаланишларининг давлат ҳисоби ва назоратини амалга ошириш;

республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари ва вилоятлари бўйича сув ресурсларини режалаштириш ва тақсимлаш, сувдан фойдаланувчиларнинг барча тоифалари учун сув олиш ва сувдан фойдаланишнинг чекланган лимитларини белгилаш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

республика халқ хўжалигини ва аҳолисини белгиланган лимит доирасида сув билан таъминлаш;

эскидан суғорилиб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкциялашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини жорий этиш;

экология муаммоларини ва Орол денгизи ҳавзаси муаммоларини ҳисобга олган ҳолда барча сувдан фойдаланувчиларнинг манфаатлари йўлида сув ресурсларини бошқариш;

магистрал ва хўжаликлараро каналлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектлари ва тизимларининг давлат бошқаруви;

олий ва ўрта махсус таълимни ташкил этиш, фермерларни ўқитиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.



III. ВАЗИРЛИКНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


1. Қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасида:

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг индикатив дастурларини ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

мулкчилик муносабатларини такомиллаштиради, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширади, хўжалик ички иқтисодий муносабатларини модернизация қилади, меҳнатни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқади;

давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлайди;

суғориш суви учун ҳақ тўланиши жорий этилишидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги корхоналарига солиқ солишни такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлайди;

бозор инфраструктураси ривожланишига, ресурслар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва майда улгуржи бозорлари ташкил этилишига кўмаклашади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кимошди савдоларини ва танлов сотувларини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи кооперативлар, хусусий корхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси, инвентари, минерал ўғитлар сотадиган улгуржи дўконлар ташкил этиш асосида қишлоқда ишлаб чиқариш инфраструктураси ривожланишига кўмаклашади;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар соҳасидаги илғор жаҳон тажрибасини ўрганади ва уни жорий этишни, халқаро қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги ташкилотлари билан, шунингдек йирик халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликнинг кенгайишини таъминлайди.


2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий технологиялар жорий этилишига кўмаклашади, алмашлаб экиш схемаларига ва қишлоқ хўжалиги экинларини ўстириш агротехникасининг ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг бошқа талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш, янги технологияларни қўллаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилли навларидан фойдаланиш йўли билан деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратади;

ўсимликлар ва чорва молларининг касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилинишини, зараркунандаларга қарши курашнинг биологик усуллари жорий этилишини таъминлайди;

ердан, сувдан ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, қишлоқ жойларининг экология талабларини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;

барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан агросаноат комплексида ишлаб чиқариладиган товарларнинг рақобатбардошлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, қайта ишловчи корхоналарнинг тезкорлик билан қайта жиҳозланишини рағбатлантиради;

сувдан фойдаланиш, ветеринария хизмати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш ва уларнинг сифати, наслчилик иши, жойларда техника хавфсизлигини назорат қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва наслчилик иши инспекциялари ва ташкилотларининг ишига раҳбарлик қилади;

деҳқончиликдаги давлат карантин қоидаларининг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.


3. Сув хўжалиги фаолияти соҳасида:

агротехника талаблари ва технология карталарига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини суғориш суви билан таъминлайди, қишлоқ хўжалигини кафолатли равишда сув билан таъминлаш манфаатларидан келиб чиқиб сув оқимини тартибга солади;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг буюртманомаларига мувофиқ сув беришнинг келишилган жадвалини ишлаб чиқишни;

Вазирлик балансидаги магистрал ва хўжаликлараро каналлар, коллекторлар, сув омборлари, гидротехник иншоотлар, насос станциялари, қудуқлар, электр узатиш, алоқа линиялари, трансформатор подстанциялари ва бошқа объектлар ва иншоотлардан ишончли фойдаланишни;

сувни тежаш технологиялари ва суғориш техникасини жорий этишни таъминлайди;

хўжаликлараро ирригация ва мелиоратив тармоқлар ҳамда гидротехник иншоотлардан фойдаланиш, сув ресурслари нобудгарчилигини қисқартириш, шунингдек ички хўжалик суғориш ва мелиоратив тармоқлар ва иншоотларга сувдан фойдаланувчилар билан шартнома асосида хизмат кўрсатишни;

суғориладигач ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳар йили давлат ҳисобини ўтказишни ташкил этади. Мавжуд суғориладиган ерларни ҳар йили ҳисобга олишда қатнашади, шунингдек суғориш тизимларини комплекс реконструкциялаш, коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта барпо этиш бўйича ишлар самарадорлигини мунтазам баҳолашни амалга оширади;

республика ҳудудида сув ресурсларини бошқариш ва сувни тартибга солишни;

хўжаликлараро тармоқда сув ҳисоботини такомиллаштиришга, мелиоратив тармоқлар ва иншоотларни сувни ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашга раҳбарликни амалга оширади. Сувни ҳисоблаш воситаларини метрологик таъминлаш бўйича иш олиб боради;

сувдан махсус фойдаланишга рухсатномаларни ҳамда уларнинг жойлашув ўрнини белгилашда корхоналар ва ташкилотларни сув билан таъминлаш шартларини келишиб олади, сув ресурсларини халқ хўжалиги тармоқлари бўйича тақсимлашни таъминлайди, сувнинг давлат ҳисобини ва ундан оқилона фойдаланиш устидан идоравий назоратни амалга оширади;

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади, келишиб олади ва тасдиқлайди, бу қоидалар республика ҳудудида жойлашган барча бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар учун, улар қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, мажбурий ҳисобланади;

"Амударё" ва "Сирдарё" сув ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмалари билан биргаликда алоҳида дарёлар, саноат районлари ва умуман республика бўйича жами сув ҳавзалари учун сув хўжалиги балансларини ва сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқишни, давлат сув кадастрини юритишни ташкил этади;

сув ресурслари мавжудлиги тўғрисида хулосалар ва сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича мажбурий кучга эга бўлган розиликлар беради;

сув олиш иншоотлари қурилишига майдонларни лойиҳалаштириш ва танлаш устидан назоратни амалга оширади ҳамда сув объектларидан олинадиган ва уларга қайтариладиган сувни ҳисоблашни таъминловчи чора-тадбирларни назарда тутади;

ирригация тизимларидан сув олиш, уларда сув олиш ва ортиқча сувни чиқариш иншоотларини қуриш, муҳандислик коммуникацияларининг сув оқимларига кесишишига техник шартлар беради;

тегишли органлар билан биргаликда сув объектларининг техник ҳолатини яхшилаш ва уларнинг ишдан чиқишини бартараф этиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш бўйича чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, кичик дарёлар ва сув омборларининг сув режимини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этади;

тегишли органлар билан биргаликда балиқларни, бошқа сув жониворлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш, балиқчилик хўжалиги ҳавзаларида корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларни кўпайтириш учун шароитларни таъминловчи тадбирларни ўтказади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан биргаликда сувни муҳофаза қилиш зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг чегара ёнидаги полосаларини белгилашни ҳамда уларнинг аҳволини назорат қилишни таъминлайди.


4. Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида:

самарали инвестиция сиёсатини олиб боради ҳамда тармоқларни ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларини ва корхоналарнинг ўз маблағларини оқилона қўшиб олиб боришни таъминлайди;

капитал қўйилмаларни режалаштириш, улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, қурилиш қийматини пасайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва фондларини ўз вақтида ишга тушириш ва ўзлаштиришни таъминлайди;

техник такомиллашган мелиоратив тизимларни қўллаш асосида гидромелиоратив тизимларни реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, эскидан ҳайдаладиган ерларни сифат жиҳатидан яхшилаш ва янгиларини ўзлаштириш бўйича ишларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини;

қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва бошқа мақсаддаги объектларнинг қурилиши, техник қайта жиҳозланиши, реконструкция қилиниши ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини, республика ҳудудидаги барча сув хўжалиги объектларининг, улар қайси манбадан маблағ билан таъминланишларидан қатъи назар, лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасини;

бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади.


5. Прогнозлаштириш, иқтисодиёт, молия ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш соҳасида:

тармоқни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаларини, лимитлар, истиқбол ва йиллик прогнозларни ишлаб чиқишда қатнашади, мелиорацияни ривожлантириш ва корхоналарни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқади;

моддий-техника ресурсларини тақсимлаш прогнозлари ва лимитларини ишлаб чиқиш хамда вазирлик бирлашмалари, корхоналари, муассасалари, ташкилотларига ўз вақтида етказишни;

қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотларга шартномалар тузишни мувофиқлаштиришни ва уни назорат қилишни;

рентабелликни ошириш ва ўзига қарашли бўлинмалар фойдасини максимал кўпайтириш, асосий фондлардан, айланма маблағлар ва банклар кредитларидан самарали фойдаланиш, қўшимча қувват ва резервларни аниқлаш ҳамда улардан фойдаланишга доир тадбирларни амалга оширишни;

вазирлик тизимида ҳисоб ва ҳисобот, молия-иқтисодиёт ишларини ташкил этиш ва такомиллаштиришни, ўзига қарашли давлат бирлашмалари, корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини кўриб чиқиш ва тасдиқлашни;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молия-хўжалик фаолиятини аудит, таҳлил қилиш, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланиши, тежамкорлик режимига риоя этилиши, ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғри юритилиши ҳамда ишончлилигини назорат этишни амалга оширишни;

банк муассасалари билан биргаликда ҳисоб-китобларнинг илғор шаклларини жорий этиш ва тўлов интизомини мустаҳкамлашни;

ташки иқтисодий фаолият прогнозлари ва дастурларини, шу жумладан лойиҳа-қидирув ишларининг бажарилишини, маҳсулот ишлаб чиқариш, бош пудрат шартларида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ва бошқа ишлар ҳамда халқаро шартномалар, шунингдек белгиланган тартибда тузилган контрактлар бўйича вазирликка юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи хизматлар кўрсатиш ҳажмларини белгилашни;

белгиланган тартибда вазирлик бўлинмаларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатишни таъминлайди.


6. Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:

бозор иқтисодиёти шароитларида тармоқнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш мақсадида фаолиятнинг ҳар хил турларини ташкил этган ҳамда кенгайтирган ҳолда хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва кенгайтиради;

республика қишлоқ ва сув хўжалигини жадал ривожлантириш мақсадида хорижий мамлакатлар билан алоқаларни такомиллаштириш ҳамда янада ривожлантириш, шунингдек чет элларда мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва сув хўжалиги фани ва техникаси ютуқларини тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширади;

республикада халқаро тадбирларни (симпозиумларни, конференцияларни, кўргазмаларни, мутахассисларни таништириш сафарларини) ўтказишни ташкил қилади;

халқаро, давлатлараро қишлоқ ва сув хўжалиги органларида республика номидан вакиллик қилади, давлатлараро сув тақсимотида ва трансчегара дарёлари оқимларидан фойдаланишда Ўзбекистон манфаатларини ифодалайди.


7. Фан-техника тараққиётини жадаллаштириш соҳасида:

мамлакатимиз ҳамда чет эл фан ва техникаси ютуқлари, фан-техника ва ишлаб чиқариш потенциалидан самарали фойдаланиш, янги техника ва прогрессив технологияларни яратиш ва ўзлаштириш муддатларини қисқартириш, фан ва техника дастурларини бажариш асосида тармоқни ривожлантиришнинг юқори илмий-техник даражасини таъминлайди;

хорижий компаниялар, фирмалар, илмий марказлар билан мақсадли илмий-техник дастурлар бўйича ҳамкорлик қилади ва уларни бажаришни амалга оширади;

"Орол денгизи ҳавзасида экологик аҳволни яхшилаш бўйича аниқ хатти-ҳаракатлар дастурлари" доирасида республика ҳудудида бажариладиган илмий-тадқиқот лойиҳа-конструкторлик ва қурилиш ишларининг сув хўжалигига доир қисмини мувофиқлаштириб боришни таъминлайди;

вазирлик корхоналари, бирлашмалари, муассасалари ва ташкилотларида стандартлаштириш ва метрология, патент-лицензия фаолияти бўйича ишларни ташкил этади;

вазирлик бирлашмалари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига чет элларга лицензиялар, материаллар, муҳандислик хизматлари сотиш ва у ерлардан уларни сотиб олиш бўйича услубий ва маслаҳат ёрдамлари кўрсатади;

белгиланган тартибда илмий-техник ва услубий адабиётлар ва ахборотларни нашр қилади ҳамда вазирлик бўлинмаларини улар билан таъминлайди.


8. Моддий-техника таьминоти ва маҳсулотларни сотиш соҳасида:

моддий-техника таъминоти ва ишлаб чиқариш прогнозларининг мутаносиблигини таъминлайди, бунинг учун таъминот ва хўжалик алоқаларининг прогрессив шаклларидан, иқтисодий дастаклардан, ресурсларни тежовчи тадбирлардан, ишлаб чиқариш-технологик бутлаш тизимидан, биржа, ярмарка ва ким ошди савдоларидан фойдаланади;

маркетинг фаолиятини такомиллаштиради, тармоқда ишлаб чикариладиган маҳсулотнинг сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг прогрессив технологияларини ва сифатни сертификациялашни жорий этиш, товарларни сотишнинг замонавий ташкилий шаклларини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи бозорларини ташкил этиш, маҳсулотни экспорт қилишни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширади;

ёқилғи -энергетика ресурсларини тежаш бўйича ишларни амалга оширади.


9. Кадрлар, меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

раҳбар кадрларни танлаш, тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини амалга оширади, кадрларнинг касб даражасини, уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил қилади;

олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларга ҳамда малакали кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни аниқлайди;

вазирлик тизимидаги олий, ўрта махсус ўқув юртлари фаолиятини бошқаради;

тасарруфидаги бирлашмаларда, корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат интизомининг аҳволи устидан идоравий назоратни амалга оширади.


10. Вазирлик ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



IV. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


1. Вазирлик ўз ишларини бамаслаҳат иш кўриш, яккабошчилик ва марказлаштирилган раҳбарликни уйғунлаштириш асосида ташкил қилади.


2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлайдиган Вазир бошқаради.

Вазирнинг 6 нафар, шу жумладан 2 нафар биринчи ўринбосарлари бўлади.

Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.

Вазирнинг сув хўжалиги билан шуғулланадиган биринчи ўринбосари айни вақтда лавозимига кўра Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита) раиси камида Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг аъзоси ҳисобланади.

Вазирнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Вазир - ҳайъат раиси, унинг ўринбосарлари ва вазирликнинг бошқв раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.

Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир, пайдо бўлган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилган ҳолда, ўз қарорини ҳаётга татбиқ қилади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар килишлари мумкин,


4. Вазирлик зарурат бўлганда бошқа вазирликлар, идоралар ва муассасалар билан биргаликда қўшма қарорлар, буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири:

вазирлик ва тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳамда бошқа органларида ва ташкилотларида, шунингдек халқаро ташкилотларда вазирлик номидан вакиллик қилади;

ўз ваколати доирасида буйруқлар чиқаради, йўриқномаларни, меъёрларни, қоидаларни ва меъёрий тусдаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлайди, кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;

белгиланган ходимлар сони доирасида вазирлик марказий аппаратининг, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг штат жадвалини, вазирликнинг бош бошқармалари ва бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда вилоятлар қишлоқ ҳамда сув хўжалиги бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

вазирлик аппарати ходимларини, тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

вазирлик аппарати барча таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг жавобгарлик даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва жазолаш чораларини қўллайди.


6. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни, мамлакатимиз ва чет эл фани, техникасинннг энг муҳим ютуқларидан ҳамда илғор тажрибадан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича тавсияларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида илмий-техника кенгаши тузилади.

Илмий-техника кенгаши таркибини ва унинг тўғрисидаги низомни Вазир тасдиқлайди.



V. ВАЗИРЛИКНИНГ АТРИБУТЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳри бўлади.



VI. ВАЗИРЛИКНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фаолияти қонун билан белгиланган тартибда тўхтатилади.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 11-сон, 33-модда























Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск