Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1991 й. 97-сон "Айрим халқ истеъмоли молларининг чакана нархларини пасайтириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.1991 й.

N 97



АЙРИМ ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛИ МОЛЛАРИНИНГ

ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ПАСАЙТИРИШ

ҲАҚИДА


Чакана нархлар ислоҳоти натижасида аҳолининг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, жумҳуриятнинг демографик хусусиятларини ва аҳоли даромадлари даражасининг пастлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чакана нархларни ислоҳ қилиш ҳақида" 1991 йил 29 мартдаги 74-сон қарорига қисман ўзгартиш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1991 йил 1 майдан эътиборан қуйидаги товарларнинг чакана нархлари пасайтирилсин:

мактаб формаси ва фартуклар нархи ўртача 50 фоизга;

болалар пойабзали нархи ўртача 30 фоизга;

аҳолига норматив бўйича сотиладиган хонатласнинг имтиёзли белгиланган нархлари 50 фоизга пасайтирилсин ва 1 погон метрининг нархи 22 сўм миқдорида белгилансин.


2. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги, ЎзССЖ Маҳаллий саноат вазирлиги, Ўзбекбирлашув юқорида кўрсатилган товарларни аҳолига сотиш нормаси ва тартиби ҳақида бир ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси мазкур қарорнинг 1-пунктида кўрсатилган товарларни сотиш устидан назорат ўрнатсинлар.


4. ЎзССЖ Молия вазирлиги кўрсатилган товарлар нархларидаги тафовутни савдо ташкилотларига тўласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов

















Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск