Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.1994 й. 341-сон "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.1994 й.

N 341



САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ УЛАР ЖОЙЛАШГАН ЕР

УЧАСТКАЛАРИ БИЛАН БИРГАЛИКДА

ХУСУСИЙ МУЛК ҚИЛИБ СОТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Oлий Кенгашининг 1993 йил 28 декабрдаги 988-ХII-сон қарорини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги ва "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 5 мартдаги Фармонларини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғиcтон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шaҳap ҳокимликлари билан биргаликда республика шароитида амалда синаб кўрилганлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур низомни 1994 йил 1 ноябргача тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1994 йил 1 октябргача республика шаҳарлари, шаҳарчалари ва бошқа аҳоли яшаш жойларидаги ерларни комплекс иқтисодий баҳолашни амалга оширсинлар ҳамда материалларни Вазирлар Маҳкамасига ва Давлат мулки қўмитасига тақдим этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда ер участкаларининг хусусий мулк қилиб сотилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.


4. Хусусий мулк қилиб берилмайдиган ерлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Maҳкамасининг

1994 йил 4 июлдаги

341-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хусусий мулк қилиб берилмайдиган ерлар

РЎЙХАТИ


Умумий фoйдaланишдаги ерлар (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, истироҳат боғлари, скверлар, хиёбонлар, ҳовузлар, пляжлар ва бошқалар).

Табиат ёдгорликлари, ботаника боғлари ерлари.

Соғломлаштириш ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар.

Қишлоқ хўжалигини юритиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш учун берилган ерлар.

Хавфли моддалар билан заҳарланган ва биоген заҳарланишга учраган ерлар.

Шаҳарларни ривожлантириш бош режаларида, мукаммал режалаштириш лойиҳаларида ва объектларни (савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан ташқари) жойлаштириш схемаларида назарда тутилган ерлар.

Магистрал йўлларга туташ ерлар.

Электр қуввати узатиш линиялари, кабел линиялари ва подстанциялар, иссиқлик, водопровод ва канализация трассалари ҳамда газ қувурлари, умумдавлат алоқа линиялари учун ажратилган ерлар ва улардаги иншоотлар.






























Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск