Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.1998 й. 250-сон "Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.1998 й.

N 250



ҚОРАКЎЛЧИЛИКДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ВА УНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бошқаришни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва тармоқнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек, қоракўлчилик хўжалик юритувчи субъектларининг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Қоракўл" уюшмасини ва Навоий вилоят қоракўлчилик акциядорлик жамиятлари ва кооперативлари уюшмасини тугатиш тўғрисидаги;

қоракўлчилик хўжаликларини мулкий пай ва оилавий пудрат асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш тўғрисидаги;

таркибига тегишли ҳудудларнинг қоракўл наслчилиги, товар ва бўрдоқига боқиш хўжаликлари, шунингдек тузатиш-қурилиш ташкилотлари кирувчи ҳудудий "Қоракўл" акциядорлик бирлашмаларини ташкил этиш тўғрисидаги;

ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, "Бухоро-Қоракўл" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, "Келес-жун" очиқ турдаги акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида "Ўзбек қоракўли" компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Ўзбек қоракўли" компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қоракўл қўйларининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш бўйича қоракўлчилик корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, республикада қоракўл қўйларининг элита генофондининг сақлаб қолиниши устидан назоратни таъминлаш;

узоқ яйловларнинг ҳолатини яхшилаш, қоракўлчилик маҳсулотлари етиштириш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот чиқаришнинг илғор технологияларини жорий этиш соҳасида ягона технология ва инвестиция сиёсати олиб бориш;

қоракўлчилик маҳсулотларини сотиш ва экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, қоракўлчилик хўжаликларини услубий ва ахборот билан таъминлаш;

шартнома муносабатлари тизимини такомиллаштириш йўли билан хом ашё етиштирувчилар билан тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ўртасида иқтисодий ва технология алоқаларини мустаҳкамлаш;

қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотлар жараёнларини чуқурлаштириш, чўпонлар ва уларнинг оила аъзоларининг меҳнат ва турмуш шарт-шароитларини яхшилаш масалаларини ҳал қилиш.


3. "Ўзбек қоракўли" компанияси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига, компания бошқарув аппарати тузилмасига (ходимларнинг чекланган сони 16 нафар, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмасига 1, 1а, 2, 3-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбек қоракўли" компаниясининг раҳбарлари белгиланган тартибда муассислар умумий йиғилишида сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарори билан, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, лавозимга тасдиқланадилар. Ҳудудий акциядорлик бирлашмалари раҳбарлари улар муассисларининг умумий йиғилишида сайланадилар ва ҳокимият маҳаллий органлари билан келишилган ҳолда компания бошқаруви қарори билан тасдиқланадилар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбек қоракўли" компаниясининг устав жамғармаси тугатилаётган "Қоракўл" уюшмасининг мол-мулки, унинг ишончли бошқарувига акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетини бериш, ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва компания бошқа қатнашчиларининг таъсис бадаллари ҳисобига шакллантирилади;

ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг устав жамғармаси қоракўлчилик хўжаликлари ва бирлашма бошқа қатнашчиларининг таъсис бадаллари ҳисобига ҳосил бўлади;

"Ўзбек қоракўли" компанияси ва унинг ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг хўжалик фаолиятини маблағ билан таъминлаш, шу жумладан уларнинг бошқарув аппарати харажатлари уз хўжалик фаолияти ва хизматлар кўрсатиш ҳисобига амалга оширилади;

"Ўзбек қоракўли" компанияси шартномалар ва кабул қилинган мажбуриятлар бўйича "Қоракўл" уюшмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбек қоракўли" компанияси:

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга бериш тартибини ва қоракўлчиликда оила пудрати намунавий шартномасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

қоракўл қўйлари бош сонини икки ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва илгари давлат тасарруфидан чиқарилган қоракўлчилик хўжалик юритувчи субъектларининг мол-мулкини қайта баҳоласинлар;

қоракўлчилик хўжаликларини мулкий пайга асосланган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар кўрсинлар;

"Бухоро-Қоракўл" очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва "Келес-жун" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг эркин сотиш учун мўлжалланган акцияларининг бир қисмини қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотишни назарда тутсинлар.


6. "Ўзбек қоракўли" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда компаниянинг ва унинг ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг уставини ишлаб чиқсинлар, таъсис йиғилишларини ўтказсинлар, уставларни тасдиқласинлар.


7. Қоракўлчилик тармоғини ва республиканинг чўл минтақалари аҳолисини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:

"Ўзбек қоракўли" компаниясига ва унинг хўжалик юритувчи субъектларига, истисно тариқасида, дағал қоракўл жуни экспорт қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 августдаги 343-сон ва 1996 йил 13 августдаги 280-сон қарорларида белгиланган тартибда бартер контрактлари тузишга рухсат этилсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 146-сон қарорини бажариш юзасидан берилган 150 млн сум миқдоридаги кредитни қайтариш муддатини, мазкур кредитни 1999 йилдан бошлаб уч йил давомида тенг улушларда қайтаришни назарда тутган ҳолда, узайтирсин;

1999 йил 1 январдан бошлаб қоракўл наслчилиги, товар ва бўрдоқига боқиш хўжаликлари ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солиғи тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.


8. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Агробанк" АТБ ва бошқа тижорат банклари "Ўзбек қоракўли" компанияси томонидан тасдиқланган кредитнинг қайтарилишини тасдиқловчи техник-иқтисодий асослаш ва бизнес-режа асосида қоракўл терилари тайёрлаш учун белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсинлар.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарканд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари тегишли ҳудудий "Қоракўл" акциядорлик бирлашмаларини шакллантиришда, шу жумладан бинолар ажратишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.


10. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилоятининг Томди ва Учқудуқ туманлари қоракўлчилик фермаларини хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 11 июлдаги 246-сон қарорининг 1, 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 4-илованинг 1-банди чиқариб ташлансин ҳамда ушбу қарорга 5-илованинг II бўлимидаги "Ўзқоракўл" уюшмаси" сўзлари "Ўзбек қоракўли" компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.















































Время: 0.1781
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск