ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Сув ресурсларини тўплаш, экин майдонларини суғориш учун насос станцияларини электр билан таъминлаш ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 31.08.1999 й. 408-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 31 августдаги

408-сон қарорига

ИЛОВА



Сув ресурсларини тўплаш, экин майдонларини

суғориш учун насос станцияларини электр билан

таъминлаш ва истеъмол қилинадиган электр

энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб Сув хўжалиги вазирлигининг насос станцияларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, экин майдонларини суғориш учун ишлатиладиган сув ресурсларини олиш ва тўплаш ҳамда фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

1. Сув хўжалиги вазирлиги белгиланган муддатларда "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига кейинги 3 йилда ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергиясининг ўртача йиллик миқдоридан ва қўшимча равишда фойдаланишга топширилаётган насос станциялари эҳтиёжидан келиб чиқиб чораклар бўйича ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Аму-Бухоро машина канали, Қарши магистраль канали бошқармалари ва "Мирзачўл" бирлашмаси бўйича кейинги йилга электр энергияси беришга йиғма буюртманома беради.

2. Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан ажратилган электр энергияси истеъмоли лимитларига мувофиқ электр энергияси учун ҳақ тўлаш учун кейинги йилга республика бюджетида Сув хўжалиги вазирлигига маблағ ажратишни назарда тутади.

3. Сув хўжалиги вазирлиги навбатдаги йил чораги бошланишидан 15 кун олдин "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига мазкур Тартибнинг 1-бандида кўрсатилган бўлинмалар бўйича электр энергияси истеъмоли йил чораги лимитини ойлар бўйича тақдим этади.

4. Сув хўжалиги вазирлиги кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига Аму-Бухоро, Аму-Занг, Жиззах магистраль каналлари насос станциялари ва Шеробод насос станцияси ишининг ойлик жадвалини тақдим этади, қолган насос станцияларининг навбатдаги ойдаги иш режимлари эса ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан электр тармоқларининг тегишли корхоналари ўртасида электр энергиясини истеъмол қилишнинг белгиланган ойлик лимитлари доирасида келишилади.

5. Сув хўжалиги вазирлиги зарур ҳолларда "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда истеъмол қилиш лимитига йил чораклари доирасида ҳар ойда (шу жумладан, бўлинмалар бўйича) шу ойнинг 20-кунигача тузатиш киритади. Бунда чорак мобайнида кўпи билан икки марта тузатиш киритилиши мумкин. Жорий ой учун фойдаланилмаган электр энергияси лимити кейинги ойга ўтказилмайди.

6. Сув хўжалиги вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай Молия вазирлигига ойнинг 1-кунидаги ҳолатга кўра насос станциялари томонидан электр энергиясидан фойдаланилиши тўғрисидаги қиёслаш далолатномасини тақдим этади.

7. Молия вазирлиги тақдим этилган қиёслаш далолатномалари асосида ойнинг 10-кунидан кечиктирмай бюджетда назарда тутилган ажратмалар доирасида Сув хўжалиги вазирлигига маблағлар ўтказади.

Сув хўжалиги вазирлиги икки кун муддатда харажатлар сметасида назарда тутилган доирадаги маблағларни амалда фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси корхоналари билан шартномалар тузган ўзига бўйсунувчи бюджет ташкилотларга етказади.

8. Сув хўжалиги вазирлиги билан келишмасдан Қарши, Аму-Бухоро, Аму-Занг, Жиззах ва Шеробод магистраль каналларининг насос станциялари, мелиорация насос станцияларининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси томонидан энергиядан ўчириб қўйилишига йўл қўйилмайди.

9. Зарур бўлганда (табиий офатлар, қишлоқ хўжалиги экинларини қайта экиш) Сув хўжалиги вазирлиги электр энергиясига қўшимча лимитлар ва уларга ҳақ тўлашга маблағлар ажратиш учун асосланган ҳисоб-китобларни Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этади. Мазкур масала бўйича қарор 10 кун мобайнида қабул қилинади.









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск