язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 02.06.2011 й. 9-сон "Энергетик ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.06.2011 й. 1178-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2011 й.

N 1178-2




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

02.06.2011 й.

N 9


БУЙРУҒИ



Энергетик ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар

билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2011 йил 9 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги бош директорининг 2002 йил 10 сентябрдаги 433-сон буйруғи билан тасдиқланган Энергетик ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 208-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                     А. Ниматуллаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 276-модда