язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 30-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг М-22-сон "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 02.02.2007 й. Қарори (АВ томонидан 22.02.2007 й. 1614-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2007 й.

N 1614-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА

НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

02.02.2007 й.

N 30


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

02.02.2007 й.

N М-22



ҚАРОРИ



Электр ускуналарини эксплуатация қилишда

хавфсизлик техникаси қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2007 йил 4 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан белгиланган "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида"ги "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг вазифа ва функцияларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"га мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Электр энергетикада назорат бўйича "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 19 июлдаги 113/116-сонли қарори билан тасдиқланган (2006 йил 18 август, рўйхат рақами 1614 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 33-сони, 337-моддаси) "Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари"ни XXIII бобини номланишидаги, 522 ва 526-бандларидаги "Ўздавэнергоназорат инспекцияси" сўзлари "энергия таъминоти ташкилоти" сўзлари билан алмаштирилсин, 522-бандида эса "хизмат сафаридаги ходимлар ҳуқуқлари билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кун давомида амалга киритилади.



Электр энергетикада назорат бўйича

"Ўздавэнергоназорат"

давлат инспекцияси бошлиғи                                      Б. Ғуломов


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                         А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 7-8-сон, 80-модда.