язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Молия вазирлигининг 70-сон, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг УТ 02/4-17/3640-сон "Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 12.09.2012 й. Қарори (АВ томонидан 24.09.2012 й. 2392-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2012 й.

N 2392

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.09.2012 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.09.2012 й.

N УТ 02/4-17/3640


ҚАРОРИ



"Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик

марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана

нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 4 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 февралдаги 58-сонли "Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 8-9-сон, 87-модда) қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси в.б.

У. Турдиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 39-сон, 454-модда