Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.08.2011 й. 2255-сон билан рўйхатга олинган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 06.07.2011 й. 11-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 16 августда 2255-сон

билан рўйхатга олинган

Электр энергетикада назорат бўйича

давлат инспекцияси бошлиғининг

2011 йил 6 июлдаги

11-сон буйруғига

ИЛОВА



Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини

бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг

электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан

улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон "2011-2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Қоидаларни бузганлик учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов ундириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом истеъмолчилар, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва уларнинг электр таъминоти корхоналари (бундан буён матнда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси деб юритилади) учун тааллуқлидир.


2. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Қоидаларда белгиланган ҳолатларда ва тартибда электр тармоғидан узиб қўйилиши мумкин.


3. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоғига қайтадан улаш ва электр энергиясини етказиб бериш истеъмолчи томонидан Қоидаларнинг бузилган ҳолатлари бартараф этилганидан ва ушбу Низомда белгиланган тўловлар тўланганидан сўнг амалга оширилади.



II. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИДАН

УЗИЛГАН ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭЛЕКТР

ТАРМОҚЛАРИГА ҚАЙТАДАН УЛАШ

УЧУН ТЎЛОВ УНДИРИШ


4. Қоидаларни бузганлик учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш ушбу қурилмаларни электр тармоғидан узган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчиларнинг ёзма аризасига мувофиқ амалга оширилади.


5. Истеъмолчининг аризасига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили истеъмолчи билан биргаликда истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоғидан узишга сабаб бўлган Қоидаларни бузиш ҳолатлари бартараф этилганлигини текшириб, икки томонлама далолатнома тузади.


6. Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоғидан узишга сабаб бўлган Қоидаларни бузиш ҳолатлари бартараф этилганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили томонидан электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун истеъмолчига тўлов ҳужжати (ҳисоб-фактура, квитанция) берилади.

Бунда тўлов ҳужжати (ҳисоб-фактура, квитанция)га мувофиқ тўланадиган пул миқдори ушбу Низомнинг иловасида келтирилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов ставкаси миқдорларига мувофиқ белгиланади.


7. Истеъмолчи тўлов ҳужжати (ҳисоб-фактура, квитанция) бўйича тўловни амалга ошириб, ушбу тўлов ҳужжатини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилига топширганидан сўнг унинг электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш амалга оширилган тўловлар навбати бўйича уч кун ичида бажарилади.


8. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари электр таъминоти шартномаси билан белгиланган миқдорларда ва муддатларда электр энергияси (қувват) учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли электр тармоғидан узилган ҳолатларда уларни электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов миқдори ушбу Низом иловасининг 2 ва 4-бандларида келтирилган ставка миқдорлари бўйича, Қоидаларнинг бошқа хил бузилиш ҳолатларида электр қурилмаларини электр тармоғига қайтадан улаш учун тўлов миқдори эса, ушбу Низом иловасининг 1 ва 3-бандларида келтирилган ставка миқдорлари бўйича белгиланади.


9. Қуйидаги ҳолатларда электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов миқдори ушбу Низомнинг иловасида белгиланган тўлов ставкасининг икки баробари миқдорида белгиланади:

Қоидалар бузилганлиги учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганда;

истеъмолчи томонидан Қоидалар бир йил давомида такроран бузилганда, маиший истеъмолчилар бундан мустасно.


10. Қоидалар бузилганлиги учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисобига тўланган маблағлар ушбу корхонанинг асосий фаолиятидан тушадиган бошқа даромадлари жумласига киритилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

40 фоизи - электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улашни амалга оширган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси моддий-техника ресурсларини харид қилишга;

60 фоизи - Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурини молиялаштириш учун маблағлардан мақсадли фойдаланишга "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг махсус ҳисобига йўналтирилади. Бунда ушбу Дастур амалга оширилганидан сўнг маблағлар ҳар йили "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг манзилли қурилишлар рўйхатига киритиладиган паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция қилиш ва янгиларини қуришни молиялаштиришга йўналтирилади.


11. Бир нечта уланиш нуқтасига эга бўлган электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда ҳар бир амалдаги қайтадан улаш нуқтаси бўйича алоҳида тўлов амалга оширилади.


12. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг айби билан электр тармоғидан узиб қўйилган ҳолатларда уларни электр тармоғига қайтадан улаш учун тўлов ундирилмайди.

Бунда истеъмолчилар электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиришлари мумкин.


13. Истеъмолчилар томонидан электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун амалга оширилган тўловлар уларни Қоидалар бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини

ҳудудий электр тармоқларига қайтадан

улаш учун тўлов ставкаси

МИҚДОРЛАРИ

        

Т/р

Истеъмолчиларнинг

тоифаси


Улаш тури

ва уланадиган

қувватлар


Ставка миқдори,

белгиланган энг

кам иш ҳақига

нисбатан


1.

Маиший истеъмолчилар


Тақсимлаш шчитидаги узгич ёки автоматдан, электр ҳисоблагичдан


0,5

Ҳаво линияси таянчининг изоляторидан


1

2.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган маиший истеъмолчилар



0

3.

Хўжалик юритувчи субъектлар бўлган истеъмолчилар


50 кВт гача


2

50 кВт дан

750 кВА гача


5

750 кВАдан юқори


10

4.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган, хўжалик юритувчи субъектлар бўлган истеъмолчилар


50 кВт гача


1

50 кВт дан

750 кВА гача


3

750 кВА дан юқори


7

       

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 32-33-сон, 343-модда





















































Время: 0.0446
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск