ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторлар фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2009 й. 186-сон Қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 4 июлдаги

186-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электр энергияси учун истеъмолчилардан

тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган

хусусий операторлар фаолиятини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бериладиган хусусий операторлар фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳудудий электр тармоқлари корхонаси - электр таъминоти шартномаси бўйича электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


электр энергияси истеъмолчиси (истеъмолчи) - электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр энергиясидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;


фаолият ҳудуди - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчиларнинг тармоқлари билан аниқ белгиланган бўлиниш чегараларига эга бўлган тегишли ҳудуддаги тақсимловчи электр тармоқлари участкаси;


инвестор - хусусий операторни ташкил этиш ва хусусий операторга юкланадиган вазифалар ва мажбуриятларга мувофиқ унинг фаолиятини таъминлаш учун техник ва молиявий имкониятга эга бўлган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти;


хусусий оператор - инвестор томонидан ташкил этиладиган ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.


3. Хусусий оператор томонидан йиғилиши керак бўлган, мақсадли ҳажми ҳисобланган норматив нобудгарчиликлар (электр энергиясини беришдаги физик жараёнлар билан белгиланадиган) чегириб ташланган ҳолда хусусий оператор фаолияти ҳудудининг ҳисобга олиш нуқталари тармоғида бериладиган, пировард истеъмолчилар учун ўртача тарифга кўпайтирилган электр энергияси ҳажми сифатида ҳисоблаб чиқарилади. Тегишли равишда, тушумнинг йиғилиши ушбу даражага зид равишда ҳисоблаб чиқарилади.



II. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДАН ТЎЛОВНИ

ЙИҒИШ ФУНКЦИЯЛАРИНИ ҲУДУДИЙ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИДАН

ХУСУСИЙ ОПЕРАТОРГА БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Танлов комиссияси томонидан танлов бўйича танлаш ғолиб инвестор аниқлангандан кейин бир ой муддатда, ғолиб инвестор танлов комиссияси томонидан тақдим этилган бизнес-режа параметрларига мувофиқ, белгиланган тартибда хусусий операторни ташкил этади ва рўйхатдан ўтказади.


5. Хусусий оператор давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий операторга:

хусусий оператор фаолияти ҳудудидаги истеъмолчиларнинг хатловдан ўтказилиши бўйича материалларни ва энергия таъминотига оид тузилган шартномаларни;

хусусий операторнинг фаолият ҳудудидаги электр-тармоқ хўжалиги объектларининг хатловдан ўтказилиши бўйича материалларни техник ҳолат тўғрисидаги маълумотлар билан бирга беради.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий оператор хатловдан ўтказиш бўйича материаллар берилган кундан бошлаб уч кун муддатда топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолайдилар.


6. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий оператор фаолияти ҳудудидаги электр энергиясини ҳисобга олиш нуқталарини (етказиб бериш нуқталарини) биргаликда белгилайдилар.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборларининг электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари хусусий операторга берилгунига қадар электр энергиясини ҳисобга олишнинг кўрсатилган нуқталарида ўрнатилишини таъминлайди.

Ҳисобга олишнинг келишилган нуқталарида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий операторнинг вакиллари томонидан пломбаланиши керак.


7. Хусусий оператор давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда ваколатли банкка:

хусусий операторнинг жорий фаолиятини молиялаштириш учун асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда жорий ҳисоб рақами деб аталади);

электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун иккиламчи жамғариб бориладиган ҳисоб рақами очади.

Хусусий операторнинг банк ҳисоб рақамлари реквизитлари очилган пайтдан бошлаб уч кун муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилади.

Хусусий оператор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишмасдан банк ҳисоб рақамлари реквизитларини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.


8. Хусусий оператор давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан:

а) электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартномани;

б) бухгалтерия ҳужжатлари, электр энергияси учун истеъмолчиларнинг қарзлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур маълумотларни хусусий операторга бериш муддатлари, шартлари ва регламентини белгилайдиган протоколни имзолайди.


9. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома хусусий оператор билан икки йил муддатга тузилади. Томонлар шартнома шартларини бажарган тақдирда унинг амал қилиши ҳар бир навбатдаги йилга узайтирилади.

Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома имзоланган пайтдан бошлаб ўн кундан кечикмай кучга киради.

Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома кучга кириши билан бир вақтда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий операторга:

а) истеъмолчиларда ва хусусий оператор фаолияти ҳудудининг электр энергияси етказиб бериш нуқталарида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинганлиги;

б) электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғилганлиги юзасидан ишончнома беради.


10. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича тузилган шартномага мувофиқ хусусий операторнинг фаолияти ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилар ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ҳисоб-китоб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хусусий оператор орқали амалга оширилади.


11. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартномада:

а) хусусий операторнинг фаолияти ҳудудидаги етказиб бериш нуқталарида, шунингдек ҳар бир истеъмолчи бўйича ва истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби натура ва пул ифодасида;

б) хусусий оператор бўйича тўлаш учун ҳисоб рақамларини тақдим этиш ва тушган тўловларни ҳисобга олиш тартиби;

в) электр энергиясининг ҳар бир истеъмолчиси бўйича тўлаш учун ҳисоб рақамларини тақдим этиш ва тушган тўловларни ҳисобга олиш тартиби;

г) истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш ва хусусий операторга мукофот тўлаш тартиби;

д) эътироз-даъво ишлари юритилишида хусусий оператор ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси функциялари чегараланиши;

е) истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр энергиясининг узлуксизлиги, ўз вақтида етказиб берилиши ва сифати ҳамда унинг учун ҳисоб-китоб қилиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий операторнинг мажбуриятлари ва жавобгарлигини чегаралаш;

ж) электр энергиясини истеъмол қилувчиларда ва хусусий операторнинг фаолият ҳудудидаги электр энергиясини етказиб бериш нуқталарида ўрнатилган ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш тартиби;

з) истеъмолчиларда ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини пломбалаш тартиби;

и) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига истеъмолчилар томонидан электр энергияси учун тўлов бўйича ҳисоботлар ва маълумотларни тақдим этиш тартиби (ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай);

к) хусусий операторнинг буюртмаси бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш ва тармоқлардан узиш тартиби;

л) истеъмолчиларнинг ва/ёки хусусий операторларнинг буюртманомалари бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш тартиби;

м) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа қоидалар.


12. Хусусий оператор электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома кучга киргандан кейин бир ой муддатда фаолият ҳудудидаги истеъмолчилар билан электр энергияси учун тўловни йиғиш бўйича шартнома тузади.

Электр энергияси истеъмолчилари билан шартномалар тузилгандан кейин хусусий операторнинг фаолият ҳудуди электр энергияси учун барча тўловлар фақат хусусий операторнинг транзит ҳисоб рақамига тушиши керак.


13. Электр энергияси учун тўлов йиғиш бўйича хусусий оператор билан электр энергияси истеъмолчилари ўртасида шартномалар тузиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



III. ХУСУСИЙ ОПЕРАТОРНИНГ

ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


14. Хусусий операторнинг даромадлари ҳисобот даврида истеъмолчилар томонидан тўланиши керак бўлган сумманинг 90 фоизидан ортиқ тўлов йиғилишини таъминлаш шарти билан (яъни, тушум 90 фоиздан ортиқ йиғилган тақдирда) истеъмолчиларга берилган электр энергияси учун йиғилган тўловдан унга қолдириладиган мукофот пули ҳисобига шакллантирилади.


15. Оператор томонидан йиғиш даражасининг 90 фоизидан ортиқ йиғилган электр энергияси учун тушум сифатида ҳисоблаб чиқариладиган, хусусий операторга мукофот пули сифатида берилиши керак бўлган сумма унинг тушуми ҳисобланади.

Хусусий операторнинг мукофот пули суммасини ҳисоблаб чиқариш тартиби танлов бўйича танлаш ўтказилгунга қадар "Ўзбекэнерго" ДАКнинг ҳисоб-китоблари асосида Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган формула бўйича аниқланади. Бунда мукофот пули сифатида хусусий операторга берилиши керак бўлган маблағлар улуши тушум йиғилиши кўрсаткичи ўсишига қараб ошиши мумкин.

Истеъмолчилар учун электр энергияси учун тарифлар ўзгарган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига хусусий операторга тўланиши керак бўлган сумма, амалга оширилган аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.


16. Хусусий оператор ташкил этилгунга қадар электр энергияси учун тушум йиғилиши даражаси 80 фоиздан ортиқ бўлмаган туманларда (шаҳарларда) хусусий оператор фаолият кўрсатиши даврининг дастлабки ойларида (бироқ 9 ойдан ортиқ эмас) ундан бошлаб операторнинг даромадлари шаклланадиган, босқичма-босқич 90 фоизгача оширган ҳолда тушум йиғилишининг пасайтирилган мақсадли энг кам даражаси белгиланишига йўл қўйилади. Ушбу ҳолатда хусусий оператор билан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тушум йиғилишининг белгиланган мақсадли энг кам даражасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади, операторга мукофот пули сифатида қолдириладиган ушбу даражадан ортиқча йиғилган тушум улуши эса "Ўзбекэнерго" ДАКнинг ҳисоб-китоблари асосида Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган формула бўйича аниқланади.

Тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражасининг ҳар ойлик ошиши миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:


П = (Ус1 - Ус2) / Т, бунда:


П - тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси миқдори;

Т - тушум йиғилишининг пасайтирилган мақсадли энг кам даражасини тақдим этиш даври;

Ус1 - тушум йиғилишининг 90 фоизли даражаси;

Ус2 - электр энергияси учун тўловни йиғиш функциялари хусусий операторга берилган пайтдан олдинги давр учун тушум йиғилиши даражаси.

Оператор ишлаган биринчи ойда тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси Ус2 + П сифатида аниқланади.

Туманлар (шаҳарлар) бўйича тушум йиғилишининг пасайтирилган мақсадли энг кам даражасини белгилаш муддатлари:

Ус2 ҳолатида камида 60% бўлганда - 9 ойдан;

Ус2 ҳолатида камида 70% бўлганда - 7 ойдан;

Ус2 ҳолатида камида 80% бўлганда - 5 ойдан ошмаслиги керак.


17. Агар хусусий оператор тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражасига эришмаса, тегишли давр учун унга мукофот пули ҳисобланмайди.


18. Хусусий оператор электр энергияси учун тўлов йиғиш функциялари хусусий операторга берилгунга қадар ҳосил бўлган истеъмолчиларнинг электр энергияси учун қарзларини юқорида кўрсатилган механизмга мувофиқ хусусий операторнинг даромадини шакллантирган ҳолда ундириб олиши мумкин.



IV. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ЭЛЕКТР

ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ХУСУСИЙ

ОПЕРАТОР БИЛАН ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР

ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ ЎРТАСИДАГИ

ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


19. Электр энергияси учун тўлов йиғилишини таъминлаш бўйича шартнома кучга киргунга қадар ва ушбу шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида инвестор қуйидаги ҳолларда тушум тушишини таъминлайдиган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига банк кафолатини қўяди:

хусусий оператор етказиб берилган электр энергияси учун маблағларнинг 90 фоизи даражасига эришмаганда;

ёки электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган даражада ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига тўловларни таъминламаса.

Банк кафолати амалдаги тарифлар бўйича хусусий операторнинг фаолият ҳудудида электр энергиясини сотиш ўртача ойлик ҳажмининг уч баравар қийматига тенг бўлган суммага қўйилади.

Инвестор қуйидаги ҳолларда банк кафолатини юқорида кўрсатиб ўтилган миқдорда қўйган ҳолда янгилаши шарт:

а) агар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси пул маблағларини кафолат бўйича унинг чекланган суммасининг 50 фоизидан ортиқ суммада ундириб олса;

б) электр энергиясига тарифлар ошган тақдирда.


20. Хусусий операторнинг фаолият ҳудудида электр энергияси учун истеъмолчилардан тушган барча пул маблағлари (пеня ва жарималар ҳам шу жумлага киради) тўлиқ ҳажмда унинг транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.

Пул маблағларини бошқа манбалардан транзит ҳисоб рақамига ўтказиш тақиқланади, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун инвестор томонидан операторнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ўтказиладиган маблағлар бундан мустасно.


21. Транзит ҳисоб рақамидан пул маблағлари:

а) электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғилишини таъминлаш бўйича шартномага мувофиқ электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига;

б) хусусий операторни тақдирлаш учун жорий ҳисоб рақамига ўтказилади.


22. Истеъмолчилардан хусусий операторнинг транзит ҳисоб рақамига тушган тушумнинг камида 90 фоизи миқдоридаги пул маблағлари ҳар куни ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ўтказилади.


23. Ҳисобот ойида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси оширилиши хусусий оператор томонидан таъминланган тақдирда транзит ҳисоб рақамида қолган суммада ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан келишув бўйича хусусий операторни тақдирлаш пули суммаси унинг жорий ҳисоб рақамига ўтказилади.


24. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган тўловлар ҳисобот ойи учун тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражасидан кам бўлган тақдирда хусусий оператор пул маблағлари қолдиғини транзит ҳисоб рақамидан ҳисобот ойи учун электр энергияси бўйича қарзларни қайтариш учун зарур бўлган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига ўтказади.

Ҳисобот ойи учун электр энергияси бўйича қарзларни тўлаш учун транзит ҳисоб рақамидан ўтказилган пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий операторга қарзларни инвестор томонидан қўйилган банк кафолати ҳисобига тўлаш талабини қўяди. Кўрсатиб ўтилган қарзларни тўлаш акцептсиз тартибда амалга оширилади.


25. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тушган тўловлар ҳисоби хусусий оператор томонидан истеъмолчилардаги электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.

Бу ҳолда истеъмолчиларда ўрнатиладиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакиллари ва хусусий оператор томонидан биргаликда пломбаланиши керак.

Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда хусусий оператор, кейинчалик амалда истеъмол қилинган электр энергиясига қайта ҳисоблаган ҳолда, истеъмолнинг шартнома миқдори бўйича ҳисоб-китоб қилади, унинг миқдори белгиланган тартибда хусусий оператор ва/ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи томонидан белгиланади.


26. Мониторингни таъминлаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хусусий оператор билан биргаликда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида хусусий оператор фаолияти ҳудудининг электр энергиясини ҳисобга олиш нуқталарида ўрнатилган ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олади.



V. ТОМОНЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


27. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари хусусий операторга берилгандан кейин:

а) истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномаларини белгиланган тартибда тузиши;

б) тузилган электр таъминоти шартномаларига мувофиқ электр энергияси истеъмолчиларини таъминлаши;

в) ўзининг электр-тармоқ хўжалиги объектларида электр энергияси сифатини давлат стандартлари томонидан белгиланган кўрсаткичлар даражасида сақлаши;

г) хусусий оператор фаолияти ҳудудида электр-тармоқ хўжалиги объектларидан фойдаланилиши, шу жумладан, ушбу объектларни таъмирлаши ва реконструкция қилиши;

д) электр энергиясини бериш ва тақсимлаш бўйича хизматлар кўрсатиши;

е) ўзининг электр-тармоқ хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчиликларини қисқартиришга доир ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши;

ж) электр энергияси тармоқлари ажралиши чегарасида ҳисобга олинмаган истеъмолни аниқлаши;

з) истеъмолчилар томонидан буюртма берилган электр энергияси ҳажмини беришнинг техник имкониятларини ва уларнинг тижорат ҳисоби тизимлари қонун ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаши;

и) истеъмолчиларнинг электр тармоқлари ва қурилмаларини ўзининг ҳудудий электр тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар бериши;

к) электр энергияси истеъмолчиларига белгиланган тартибда ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараёни билан берилишини таъминлаши шарт.


28. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўзининг айби билан электр таъминотидаги узилишлар ва белгиланган давлат стандартларига ва электр энергияси сифати кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилганлиги учун истеъмолчиларнинг эътирозлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда (шу жумладан, моддий) жавоб беради.


29. Хусусий оператор:

а) бизнес-режанинг, электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғилишини таъминлаш бўйича шартнома шартларининг бажарилишини таъминлаши;

б) электр таъминоти шартномаси асосида электр энергияси учун тўловни йиғиш бўйича фаолиятнинг ўз ҳудуди истеъмолчилари билан белгиланган тартибда шартнома тузиши;

в) истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан рухсат берилмаган фойдаланишларни аниқлаш ишларини олиб бориши;

г) ўз фаолияти ҳудудида истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиши;

д) ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ўз фаолияти ҳудудида ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларидан ёзиб олинган маълумотларни тақдим этиши шарт.

Хусусий оператор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа фаолиятни амалга ошириши мумкин.


30. Хусусий оператор ўзининг электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган тақдирда:

а) инвестор қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий операторнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан қарзларининг қайтарилишини амалга оширади;

б) хусусий операторнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан қарзлари инвестор томонидан тўланмаган тақдирда электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартноманинг амал қилиши ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бир томонлама тартибда тўхтатилиши мумкин.

Бунда электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғиш функциялари бажарилиши даврида ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан ҳосил бўлган қарзларни қайтариш бўйича мажбуриятлар хусусий оператор ва инвестор зиммасида сақланиб қолади.


31. Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва хусусий оператор билан ўзаро муносабатлари ушбу Низом, Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.



VI. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


32. Хусусий операторнинг фаолияти ҳудудига етказиб бериладиган электр энергияси ҳажмини ҳисобга олиш ҳисобот даврида электр энергиясини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.


33. Электр энергияси истеъмолчиларига етказиб бериладиган электр энергияси ҳажмини ҳисобга олиш ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва хусусий операторлар томонидан, ҳисоб-китоб даври учун истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.


34. Истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ҳисобга олинишини таъминлаш учун хусусий оператор истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олади ва ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси истеъмоли ҳажмини қайд қилади.

Ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичлар ёзиб олинмаган ёки электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчилар томонидан тақдим этилмаган ҳолларда хусусий оператор ўзи истеъмолчи билан биргаликда аниқлаган амалда истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмини кейинчалик ҳисоб-китоб қилган ҳолда электр энергияси истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ҳисоб-китоб қилади.


35. Хусусий оператор ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача:

иқтисодиёт тармоқлари бўйича электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги (9 ПС ва 23-Н шакл бўйича);

истеъмолчилар бўйича тарифлар қўлланилиши тўғрисидаги (46-Э шакл бўйича) маълумотларни ёзма шаклда тақдим этиши шарт.


36. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома шартлари бажарилиши, шунингдек унинг шартлари бузилган тақдирда хусусий операторга моддий зарар ва бой берилган фойда қопланиши бўйича талаблар қўйиши шарт.


37. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, хусусий оператор ва электр энергияси истеъмолчиси ўзларининг реквизитлари, юридик манзили ва жойлашган жойи ўзгарганлиги тўғрисида бир-бирларига ўз вақтида маълум қилишлари шарт.



VII. ХУСУСИЙ ОПЕРАТОР

ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


38. Ушбу Низомга ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш таъминланиши бўйича тузилган шартномага мувофиқ инвестор ва/ёки хусусий оператор томонидан ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси шартномада кўрсатилган амал қилиш муддати тамом бўлишини кутмасдан шартноманинг амал қилишини тўхтатишга ҳақлидир.

Билдиришнома шартноманинг амал қилиши тўхтатилиши санасидан 30 кун олдин хусусий операторга ёзма шаклда юборилади, у ушбу муддат мобайнида электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини қайтариб бериши керак.


39. Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғиш функциялари қайтариб берилганда хусусий оператор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан биргаликда ўз фаолияти ҳудуди доирасида электр энергияси истеъмолчиларини ва уларнинг қарзларини тўлиқ хатловдан ўтказади.

Хусусий оператор (инвестор) ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қуйидаги формула бўйича аниқланадиган қарзларни тўлиқ тўлаши шарт:


Зп = Дп + Спо - Со - Дпо, бунда:


Зп - қарзлар;

Дп - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан хусусий операторга берилган дебиторлик қарз;

Спо - электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бажарилиши даври учун хусусий оператор томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тўланиши керак бўлган сумма (электр энергияси учун истеъмолчилардан тўлов йиғишни таъминлаш бўйича шартномада кўрсатилган тушум йиғилишининг мақсадли энг кам даражаси);

Со - электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функциялари бажарилиши даври учун хусусий оператор томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тўланган сумма;

Дпо - хусусий оператор томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига берилган дебиторлик қарз.


40. Хусусий оператор электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартнома амал қилиши тамом бўлиши муддатигача ушбу Низомда назарда тутилган талабларга, шартнома шартларига ва ўз зиммасига олган мажбуриятларга риоя қилган тақдирда ўз функцияларини амалга оширишни рад этиши мумкин.

Бунда хусусий оператор электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини шартномага мувофиқ ушбу функциялар белгиланган тартибда тўлиқ қайтадан берилгунгача, бироқ 2 календарь ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширишни давом эттиради.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


41. Хусусий оператор фаолияти ҳудудида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш устидан назорат белгиланган тартибда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўзбекэнерго" ДАК ва хусусий оператор томонидан амалга оширилади.


42. Хусусий оператор фаолияти ҳудудида норматив нобудгарчиликлар миқдори белгиланган тартибда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси томонидан тасдиқланади.


43. Электр энергиясини етказиб бериш ва тўловни амалга ошириш жараёнида истеъмолчи, хусусий оператор ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида келиб чиқадиган барча низоли масалалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.


44. "Ўзбекэнерго" ДАК корхоналарининг мулки бўлган электр-тармоқ хўжалиги объектлари берилиши, сотилиши ва ўзгага беришнинг бошқа шакллари бўйича хусусий операторга мулк қилиб берилиши мумкин эмас, гаров предмети бўлолмайди.


45. Транзит ҳисоб рақамидан маблағларни ушбу Низомда ва электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғишни таъминлаш бўйича шартномада назарда тутилмаган мақсадлар учун ўтказиш ва вақтинча олиш тақиқланади. Хусусий операторнинг транзит ҳисоб рақамидаги маблағлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик ушбу Низомга ва шартномага мувофиқ хусусий операторга ва хизмат кўрсатувчи банкка юкланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 28-сон, 327-модда.
















































Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск