ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Энергия ресурсларига белгиланган нархлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2007 й. ПҚ-723-сон "Сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловлар механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2007 й.

N ПҚ-723



СУВ ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИ ИСТЕЪМОЛ

ҚИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ УЧУН ТЎЛОВЛАР

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловларнинг асосланганлиги, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида:

1. 2008 йилнинг 1 январидан қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

давлат бюджетининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги учун назарда тутиладиган харажатларида сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия тўловлари учун алоҳида сатр билан маблағ ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари учун шахсий ҳисобварақлар очилади;

ҳудудий сув хўжалиги ташкилотларининг харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланганидан ҳамда Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинганидан сўнг, Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ягона маълумотлар базасида қайд этилади;

сув хўжалиги ташкилоти билан энергия таъминоти ташкилоти ўртасида рўйхатга олинган харажатлар сметаси доирасида тузилган шартномалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши шарт;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловлар уларнинг шахсий ҳисобварақларидан Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг махсус банк ҳисобварағига ўтказилади;

Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоблагич асбоблар кўрсаткичлари билан тасдиқланган электр энергиясини истеъмол қилишнинг физик ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар билан сув хўжалиги ташкилоти ва энергия таъминоти ташкилоти ўртасида рўйхатга олинган шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, шунингдек ўзаро ҳисоб-китобларни қиёслаб текшириш ҳужжатлари асосида истеъмол қилинган электр энергия тўловларини амалга эшириш учун электрон тўлов ҳужжатларини шакллантиради.

Бунда қиёслаб текшириш ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий сув хўжалиги тузилмалари ҳамда Молия вазирлиги Ғазначилиги бошқармаларининг биринчи раҳбарлари томонидан биргаликда тасдиқланади.


2. Белгилансинки, қуйидагилар:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан даврлар бўйича электр энергиясини истеъмол қилишнинг физик ҳажмлари тўғри аниқланиши ва улардан мақсадли, аниқ фойдаланилиши устидан - сув хўжалиги ташкилотлари идоравий мансуб бўлган тегишли минтақавий тузилмалар томонидан;

истеъмол қилинган электр энергия учун тўланадиган сумманинг асослилиги устидан - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Молия вазирлиги Ғазначилиги бошқармалари томонидан тизимли назорат амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзбекэнерго" ДАК билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни илова* қилинган схема асосида белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси зиммасига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўланган суммаларнинг асослилигини мунтазам равишда ёппасига ва танлаб текширишларни ўтказиш вазифаси юклансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 452-модда.











































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск