ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2003 й. 460-сон "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2003 й.

N 460



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ

КОМПАНИЯСИНИНГ БОШҚАРУВ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Республика нефть ва газ тармоғининг бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, унинг барқарор ва мувозанатли истиқболли ривожланишини таъминлаш, газ ва нефть геологияси ва қидируви, уларни қазиб олиш, нефть ва газ маҳсулотларини ташиш ва узатиш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш даражасини ошириш, тармоққа чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш ва шу асосда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан ташкил этилган Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, холдинг компания таркибига кирувчи акциядорлик компанияларининг:

"Ўзнефтниқайтаишлаш" акциядорлик компаниясини тугатиш ҳамда илгари "Ўзнефтниқайтаишлаш" акциядорлик компанияси таркибига кирган корхоналар ва ташкилотларни "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига киритиш;

Шўртан газ-кимё комплексини бевосита "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси тасарруфига бериш;

"Ўзнефтгазишчитаъминот" акциядорлик компаниясини тугатиш;

"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" ва "Ўзбурғунефтгаз" акциядорлик компанияларини бирлаштириш ҳамда уларнинг негизида "Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси ташкил этиш;

"Ўзнефтгазқурилиш" акциядорлик компаниясини пудрат қурилиш ва таъминот-сотиш ташкилотларини бевосита унинг тасарруфига бериш йўли билан "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси иҳтиёрига берилаётган 5-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар рўйхати;

"Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компаниясининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган корхоналари рўйхати 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Белгилансинки:

"Ўзгеобурғунефтгаз", "Ўзнефтгазқазибчиқариш", "Ўзтрансгаз", "Ўзнефтмаҳсулот", "Ўзнефтгазмаш" акциядорлик компаниялари "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг шўъба корхоналари ҳисобланади;

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси "Ўзнефтниқайтаишлаш" акциядорлик компанияси томонидан тузилган тегишли шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

"Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси "Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" ва "Ўзбурғунефтгаз" акциядорлик компаниялари томонидан тузилган тегишли шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


5. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (Азимов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:

тугатиш комиссиялари ташкил этсинлар ва белгиланган тартибда "Ўзнефтниқайтаишлаш" акциядорлик компанияси, "Ўзнефтгазишчитаъминот" акциядорлик компанияси тугатилишини, "Ўзнефтгазқурилиш" акциядорлик компанияси қайта ташкил этилишини таъминласинлар;

"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" ва "Ўзбурғунефтгаз" акциядорлик компанияларини бирлаштириш йўли билан "Ўзгеобурғунефтгаз-қазибчиқариш" акциядорлик компаниясини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар;

тугатилаётган "Ўзнефтгазишчитаъминот" акциядорлик компанияси таркибига кирган таъминот-сотиш ташкилотларини пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда улар фаолиятининг ихтисосини ҳисобга олган ҳолда идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларини белгиласинлар;

қайта ташкил этилаётган акциядорлик компанияларида акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказсинлар, ушбу компанияларнинг кузатувчи кенгашлари шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, устав фондлари миқдорлари аниқланишини ва компанияларнинг уставлари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар;

тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган акциядорлик компаниялари ва корхоналарнинг устав фондларига берилган давлат мулкидан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини таъминласинлар.

7. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорининг 8-банди, қарорга 1, 2, 5, 6 ва 7-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2000 йил 19 июндаги 233-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И.Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 октябрдаги

460-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тугатилаётган "Ўзнефтниқайтаишлаш"

акциядорлик компаниясининг "Ўзнефтмаҳсулот"

акциядорлик компанияси таркибига берилаётган

корхоналари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ


"Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" УШК

"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" УШК

"1-ТҚМБ" УШК, Фарғона шаҳри

2-ТҚМБ, Қоровулбозор шаҳри

"Нефтчи" спорт комплекси

"Нефтчи" маданият саройи

"Нефтчи" санаторий-профилакторийси





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 октябрдаги

460-сон қарорига

9-ИЛОВА



"Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш"

акциядорлик компаниясининг тугатилаётган

ва қайта ташкил этилаётган корхоналари

РЎЙХАТИ

Корхонанинг номи


Қайта ўзгартириш шакли


"Нефтгазгеология" унитар корхонаси


Функциялар "Ўзгеобурғунефтегазқазиб-чиқариш" акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппаратига берилган ҳолда тугатилади


"Мингбулоқнефть" унитар шўъба корхонаси


Функциялар ва мол-мулк "Андижоннефть" очиқ акциядорлик жамиятига берилган ҳолда тугатилади


"Фарғонанефть" ОАЖ


"Андижоннефть" очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш


Полвонтош "Нефтгазқудуқ-таъмирлаш" ОАЖ


"Андижоннефть" очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш


"Андижонбурғунефтгаз" ОАЖ


"Қўқоннефтгазпармалаш" очиқ акциядорлик жамиятига бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш
































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск