ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.1998 й. 249-сон "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси марказий аппарати таркибида Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши бошқармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.1998 й.

N 249



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" КОРПОРАЦИЯСИ МАРКАЗИЙ

АППАРАТИ ТАРКИБИДА ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ

КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛИШИ БОШҚАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир шаклланган илғор тажрибани ҳисобга олиб, Шўртан газ-кимё комплексининг технология ва умумзавод қисми қурилишини самарали ташкил этиш ҳамда ишларнинг бутун комплекси бажарилиши устидан амалий назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси раҳбариятига (Ж.Ҳаққулов) Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши бошқармаси тузилмасини шакллантиришда улар томонидан жиддий хатоларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин.

"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси Қашқадарё вилоятининг Шўртан посёлкасидаги Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши дирекциясини белгиланган тартибда тугатсин.


2. Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши бошқармаси схемаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг корпорация марказий аппарати таркибида Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши бошқармасини (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, комплекснинг технология ва умумзавод қисмлари чегарасида лойиҳа ечимлари биргаликда амалга оширилиши устидан назоратни амалга ошириш;

лойиҳани маблағ билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, кредит битимлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

тайёрланадиган технологик асбоб-ускуналарнинг ишончлиги ва стандартларга мувофиқлигини лойиҳани бошқариш бўйича мустақил хорижий маслаҳатчи билан биргаликда текшириш, етказиб берилаётган асбоб-ускуналар ва материалларни текширишда ва қабул қилишда қатнашиш;

пудрат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилиш-монтаж ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат қилиш;

комплекснинг технология қурилмалари ва энергия таъминоти қурилмаларини режалаштириш ва улар фойдаланишга топширишини мувофиқлаштириш, комплекс объектларини пудрат ташкилотлардан қабул қилиб олиш учун ишчи комиссиялар тайинлаш.


4. Бошқарманинг тузилмаси ва штат жадвали 2, 3-иловаларга* мувофиқ 47 нафардан иборат этиб тасдиқлансин.

Белгилансинки, Бошқарма харажатлари Шўртан газ-кимё комплекси қурилишининг йиғма смета ҳисоб-китобларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Шўртан газ-кимё комплекси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида" 1997 йил 6 ноябрдаги 505-сон қарорининг:

3-банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"республика қурилиш ташкилотлари субпудратчилар сифатида жалб қилинган ҳолда "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг "Ўзбекнефтгазқурилиш" бирлашмаси ва "Ўзсувқурилиш" концерни комплекс қурилиши бўйича бош пудратчилар, технология қисмидан, шунингдек ташқи энергия таъминоти ва темир йўл транспорти объектларидан ташқари";

7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.














































Время: 0.0173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск