язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2009 й. 294-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармалари (бўлимлари) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.2009 й.

N 294



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ

ТАРКИБИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР АРХИТЕКТУРА

ВА   ҚУРИЛИШ   БОШ   БОШҚАРМАЛАРИ   ҲАМДА

ШАҲАР ВА ТУМАН АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

БОШҚАРМАЛАРИ (БЎЛИМЛАРИ) ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тизими ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини тайинлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 15 сентябрдаги ПҚ-1190-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;

Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 128-модда) 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомни ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармалари, шаҳар (туман) архитектура ва шаҳарсозлик бўлимларининг намунавий низомларини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 1 декабрдаги 580-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш ("Давархитектқурилиш") қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 30 августдаги 441-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 499-модда.






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 11 ноябрдаги

294-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил

2 декабрдаги 538-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги низомда (4-илова):

а) 17-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади".

Қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 18 ва 19-бандларга "бошқармалари" деган сўздан кейин "шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари" деган сўзлар қўшилсин.