Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000 й. 249-сон "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2000 й.

N 249



ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ("ЎЗСУВҚУРИЛИШ")НИ

ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиши")ни тугатиш тўғрисида" 2000 йил 23 июндаги ПФ-2645-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, 1998-2000 йилларда қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва сув хўжалиги қурилишини бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни тугатиш юзасидан 1-иловага* мувофиқ таркибида комиссия тузилсин.

Комиссия қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда икки ой муддатда:

"Ўзсувқурилиш" давлат концернини, 2-иловага мувофиқ бошқа корхоналар ва ташкилотларни тугатиш тадбирларини амалга оширсин;

тугатилаётган "Ўзсувқурилиш" давлат концерни бўлинмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бериладиган ижтимоий инфратузилма объектлари рўйхатини аниқласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзсувқурилиш" давлат концернини тугатиш комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ тугатилаётган "Ўзсувқурилиш" давлат концерни бўлинмаларининг ижтимоий инфратузилма объектларини белгиланган тартибда балансга қабул қилиб олсинлар.


2. "Ўзсувқурилиш" давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Ўзсувқурилиш" давлат концерни ташкилотлари ва корхоналарини қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш якунларига кўра бўшаб қоладиган биноларни, ишлаб чиқариш қувватларини ва бошқа асосий воситаларни янгидан тузилаётган мустақил хусусий қурилиш корхоналарининг моддий базасини мустаҳкамлаш учун сотиш, шунингдек, эркин сотиш тўғрисидаги масалани 2000 йил охиргача кўриб чиқсин ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

тугатилаётган "Ўзсувқурилиш" давлат концерни таркибида бўлган 3-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришга доир тадбирларни амалга оширсин, бунда хусусийлаштирилаётган корхоналарга бир хил номлар берилишига йўл қўйилмасин;

тугатилаётган "Ўзсувқурилиш" давлат концерни таркибида бўлган хусусийлаштирилган ва қўшма корхоналардаги давлатга тегишли улушлар (акциялар пакетлари) нинг, қоидага кўра, танлов асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли бошқарувига берилишини таъминласин;

икки ой муддатда "Хазина" ва "Ризқ" ёрдамчи хўжаликларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига берсин.


4. Сув хўжалиги объектлари ва ирригация-мелиорация тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида "Ўзсувқурилиш" давлат концерни таркибида бўлган ташкилотлар ва корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссиянинг, акциядорлик жамиятларининг 4-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган "Ўзсувқурилиш" давлат концернининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига бериладиган давлат корхоналари ва ташкилотларининг белгиланган тартибда давлат тасарруфидан чиқариш ва акциялаштириш жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда уч ой муддатда амалга оширсин.


5. Белгилансинки, тугатилаётган "Оролсувқурилиш", "Оролқишлоқхўжаликсувқувурқурилиш" ва "Андижонсувқурилиш" очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотлар мустақил акциядорлик жамиятларига айлантирилгандан сўнг ихтиёрийлик асосида акциядорлик жамиятлари уюшмасини ташкил этишга ҳақлидирлар.


6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 19 ноябрдаги 540-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 9-10-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 2-илованинг "Ўзсувқурилиш" давлат концернига тегишли қисми.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекитон Республиакси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск