ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2000 й. ПФ-2645-сон "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни тугатиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.06.2000 й.

N ПФ-2645



ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ

ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ("ЎЗСУВҚУРИЛИШ")НИ

ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА



1998-2000 йилларда қурилиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурига мувофиқ, шунингдек капитал қурилишда бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, қурилишда бошқарув тузилмаларини монополиядан чиқариш ва ихчамлаштириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш мақсадида:


1. "Ўзсувқурилиш" давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссиянинг Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзсувқурилиш" давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссия бир ҳафта муддатда ҳудудлардаги сув хўжалиги қурилиши ташкилотларининг таркиби ва тузилмаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб, бунда сув хўжалиги қурилишининг сифатини ошириш зарурлигини, ортиқча бошқарув бўғинларини қисқартиришни, кам қувватли, зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли қурилиш ташкилотлари тугатилишини, уларнинг бундан буён ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилишини назарда тутсин.


3. "Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни ("Ўзсувқурилиш")ни ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 18 ноябрдаги ПФ-497-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов

































Время: 0.0237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск