Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.1998 й. 500-сон "Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.1998 й.

N 500



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги ПФ-2111-сон Фармонини бажариш ва 1998-2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, пудрат қурилиш идоралари ва ташкилотларининг:

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорацияси, "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг "Ўзбекгидроэнергияқурилиш" трести бошқарув тизимининг бўғинлилигини 1-8-иловаларга* мувофиқ такомиллаштириш тўғрисидаги;

"Ўзсувқурилиш" давлат концернини бошқаришнинг 9-10-иловаларга* мувофиқ икки бўғинли тизимга босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги;

тугатилган "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси, "Ўзагроқурилиш" бирлашмаси ва "Ўзжамоақурилиш" таркибига кирган пудрат қурилиш трестлари, бошқармалар, бирлашмалар, саноат ва транспорт корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар тизими ва тузилмаси 11-иловага* мувофиқ такомиллаштириш бўйича;

қурилиш трестлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларни қуришга ва реконструкция қилишга, ушбу мақсадлар учун қурилиш конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқаришга 12-иловага* мувофиқ ҳудудлар бўйича ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг услубий раҳбарлиги ва техникавий кўмагида, касб-ҳунар коллежларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш юклансин.


3. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорациясини, "Ўзагроқурилиш" бирлашмасини, "Ўзжамоақурилиш" уюшмасини тугатиш бўйича тугатиш комиссиялари билан биргаликда 13-иловага* мувофиқ республика қурилиш ташкилотларини қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш ишларини ташкил этсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2000/2001 - ўқув йилининг бошланишигача республиканинг ҳар бир туманида ва вилоят марказида биттадан касб-ҳунар коллежи фойдаланишга топширилишини таъминласинлар, бунда обод қилиш, архитектура-режалаштириш ечимлари, қуриладиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг қурилиши ва жиҳозланиши жаҳоннинг энг яхши намуналари ва стандартларига жавоб берувчи намунавий лойиҳаларига мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор берсинлар:

ишлаб турган пудрат қурилиш ташкилотларининг ташкилий тузилмасини маъқулланган намунавий тузилмага мувофиқлаштириш, иш ҳажмларини мақбуллаштириш, маъмурий бошқарув ходимлари сонини қисқартириш, уларнинг таркибига кирувчи ижтимоий ва уй-жой коммунал объектларини маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари балансига бериш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, ортиқча бўғинлар ва бўлинмаларни тугатиш бўйича амалий ишларни ташкил қилсинлар;

Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлигининг ҳудудий органлари,  статистика, солиқ ва молия хизматлари билан биргаликда пудрат қурилиш ташкилотлари ва корхоналарини кенг акциялаштиришни таъминлаган ҳолда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ишларини ташкил этсинлар;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қурилиш комплекси корхоналари ва ташкилотларига ҳудудлар бўйича акциялаштирилган бирлашмалар ва ихтиёрий хўжалик ҳамкорлигининг бошқа шаклларини, шунингдек бозор инфратузилмаси ташкилотларини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


5. Белгилансинки:

қурилиш ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш якунлари бўйича бўшаб қоладиган бинолар, ишлаб чиқариш қувватлари ва давлат мулкига тегишли бўлган бошқа асосий воситалар Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси билан келишган ҳолда кейинчалик асосан ишлаб турган ва янгидан ташкил этилаётган мустақил хусусий корхоналар, мустақил консалтинг, инжиниринг ташкилотларининг ҳамда бозор инфратузилмаси қурилиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа ташкилотларининг моддий базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилиши ёки белгиланган тартибда хусусийлаштирилиши мумкин;

бўшаб қолаётган давлат мулки устун даражада пудрат қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг устав жамғармасига давлат улуши сифатида ёки лизинг шартларида берилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, капитал қурилишни ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар билан биргаликда икки ой муддатда қурилиш ташкилотлари ва корхоналарини қайта ташкил этиш ва тугатиш якунлари бўйича бўшаб қолаётган бинолар, ишлаб чиқариш қувватлари ва бошқа асосий воситалар рўйхатини аниқласин ҳамда уни кўриб чиқиш учун Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига киритсин. 


7. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, Кадрлар тайёрлаш  миллий дастури талабларини ва илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, 1999 йилда ўқув юртларининг асосий кўрсаткичларини тартибга солувчи мавжуд меъморчилик-шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларини қайта кўриб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда  қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга тендер буюртмаларини таъминлаш учун  пудрат ва субпудрат қурилиш ташкилотларига кафиллик ва банк кафолатлари бериш шартлари ва тартиби тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда объектни муддатидан илгари фойдаланишга топширганлик ва шартнома қийматига нисбатан маблағларни тежаганлик учун пудрат ташкилотларини буюртмачи томонидан мукофотлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилансинки, мукофотлаш суммаси пудрат ва субпудрат ташкилотларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди.


10. Тугатилаётган "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорациясининг 22-сон Меҳрибонлик уйи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига берилсин.


11. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагроқурилиш" республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1992 йил 6 мартдаги 100-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш") давлат корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисида 1993 йил 14 январдаги 33-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент молия-қурилиш "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарорига 1, 2 ва 2-а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхатидан (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 5-илова) "Ўзжамоақурилиш" кооператив ва акционерлик қурилиш корхоналари уюшмаси чиқариб ташлансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.


















































Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск