Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.1998 й. ПФ-2111-сон "Капитал қурилишда бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.11.1998 й.

N ПФ-2111



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА БОШҚАРУВ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилишда иқтисодий ислохотларни чуқурлаштиришнинг 1998-2000 йилларга мўлжалланган Дастурига мувофиқ, шунингдек, капитал қурилишда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, қурилиш соҳасидаги. бошқарув тузилмаларини монополиядан чиқариш ва ихчамлаштириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш мақсадида:


1. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, тегишли қурилиш корпорацияси, уюшмаси ва бирлашмаси муассисларининг қуйидагиларни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши - "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмаси - "Ўздехқончиликқурилиш";

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги кооператив ва акциядорлик қурилиш корхоналари уюшмаси - "Ўзжамоатқурилиш".

Капитал қурилишда иқтисодий ислохотлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси икки ҳафта муддатда "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорациясини, "Ўздеҳқончиликқурилиш" бирлашмасини ва "Ўзжамоақурилиш" уюшмасини тугатиш бўйича белгиланган тартибда тугатувчи комиссияларни тузсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси, "Ўздеҳқончиликқурилиш" бирлашмаси ва "Ўзжамоақурилиш" уюшмаси таркибига кирувчи пудрат қурилиш трестлари, бошқармалар, бирлашмалар, саноат ва транспорт корхоналари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар мустақил юридик шахслар сифатида сақлаб қолинади ва улар хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширадилар.


3. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тегишли ҳудудий комиссиялар билан бирга икки ҳафта муддатда ҳудудлар бўйича қурилиш ташкилотлари тизими ва тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда ортиқча бўғинлар ва бўлинмаларни тугатишни, ишлаб турган пудрат қурилиш ташкилотларининг ташкилий тузилмасини маъқулланган намунавий бошқарув тузилмасига мувофиқ ҳолга келтиришни, кенг кўламда акциялашни таъминлаган ҳолда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари бундан буён ҳам ўзгартириб борилишини назарда тутсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари;

тегишли лойиҳа ҳужжатлари бўлмаган ва молиялаш манбалари тасдиқланмаган объектлар қурилишига йўл қўймасинлар, қурилиш қиймати ошиб кетишига олиб келадиган унумсиз харажатларни кескин қисқартириш чораларини кўрсинлар;

объектлар қурилишига, шу жумладан объектларни тўлиқ қуриб топшириш шарти билан буюртмаларни тендер (танлов) асосида жойлаштириш тизими кенг жорий этилишини таъминласинлар;

хусусий қурилиш фирмалари, кичик пудрат қурилиш ташкилотлари барпо этиш ва уларнинг фаолият кўрсатишига, пудрат ишлари бозори, қурилиш моллари улгуржи бозорларини шакллантиришга бутун чоралар билан кўмак берсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон саноат ва хўжалик қурилиши давлат корпорацияси ("Ўзсаноатхўжаликқурилиш")ни ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 25 декабрдаги ПФ-519-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов






































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск