язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ АВ 10.08.2006 й. 1610-сон билан рўйхатга олинган ҚСХВ, ССВ, "Ўзстандарт" агентлиги Қарори билан тасдиқланган Йўриқноманинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 10.08.2006 й. 1610-сон билан рўйхатга олинган

ҚСХВ, ССВ, “Ўзстандарт” агентлиги Қарори

билан тасдиқланган Йўриқноманинг

олдинги таҳрири




АВ 22.04.2013 й. 1610-1-сон билан рўйхатга олинган

ҚСХВ, ССВ, “Ўзстандарт” агентлиги Қароридан

олдинги таҳрири



2-банд тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


санитария ва ветеринария-санитария хулосаси - бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини сотиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга берилган ҳужжат.



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Бозорларда ва савдо шохобчаларида гўшт маҳсулотларини, чакана савдо ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олиб тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар, башарти уларда санитария ва ветеринария-санитария хулосаси бўлса, юридик шахслар эса фақат санитария ва ветеринария-санитария хулосаси бўлган тақдирда, сотишга ҳақлидирлар.



6-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) ҳайвонларнинг гувоҳнома шаклида назарда тутилган барча маълумотлар ҳам кўрсатилган ветеринария гувоҳномасига (ёки маълумотномасига) эга бўлган гўштини фақат гўшт маҳсулотлари сотиш учун рухсат гувоҳномаси бор, махсус жиҳозланган гўшт дўконларида сотишга йўл қўйилади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Гўшт маҳсулотларини фақат санитария ва ветеринария-санитария нормаларининг барча талабларига жавоб бера оладиган, совутиш ускуналари билан жиҳозланган ҳамда санитария ва ветеринария-санитария хулосаси бор стационар савдо шохобчаларида сотишга рухсат этилади.



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Автомобиллар, шу жумладан махсус автомашиналар (гўшт маҳсулотлари ташиш учун мўлжалланган рефрижераторлар) тегишли тартибда жиҳозланган бўлиши ҳамда уларда ваколатли орган томонидан берилган санитария паспорти бўлиши лозим.



20-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бозор маъмурияти, мулк шаклидан қатъи назар магазин ва гўшт дўконларининг раҳбарлари тиббий кўрикдан ўтмаган ва ветеринария-санитария курсида таҳсил кўрмаган шахсларни ишга қўйганликлари учун жавоб берадилар.



22-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) янги ишга келганларни улар тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида, шунингдек ветеринария-санитария курсида таҳсил кўрганликлари ҳақида маълумотномалар топширганларидан кейингина расмийлаштириши шарт.



III боб номининг олдинги таҳрири


III. САНИТАРИЯ ВА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ

ХУЛОСАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Санитария ва ветеринария-санитария хулосасини бериш давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказлари ҳамда давлат ветеринария бўлимлари томонидан амалга оширилади.



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Санитария ва ветеринария-санитария хулосаси давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларининг ва давлат ветеринария бўлимларининг мутахассислари ушбу Йўриқнома талабларига мувофиқлик юзасидан текширув ўтказганлари ва баённома (далолатнома) тузганларидан кейин берилади



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Санитария ва ветеринария-санитария хулосасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза топширилган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида чиқарилади.