Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.03.1996 й. ПФ-1384-сон "Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.03.1996 й.

N ПФ-1384



БОЗОРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ВА АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СИФАТИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркаларда савдо-сотиқни тартибга солиш, тушаётган молиявий маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш, ушбу соҳадаги салбий ҳолатларга қарши курашни кучайтириш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида:


1. "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ҳокимликларнинг:

деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркаларни республика туманлари (шаҳарлари) ҳокимликлари ихтиёрига бериш тўғрисидаги;

озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларини ишлаб чиқариш (етиштириш), тайёрлаш, транспортда ташиш ва сотиш жараёни барча манфаатдор қатнашчиларининг мол-мулки ҳамда маблағларини бирлаштириш асосида деҳқон, буюм бозорлари ва ярмаркалар негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этиш тўғрисидаги;

Тошкент шаҳрида ва бошқа йирик шаҳарларда кўрсатиб ўтилган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг уюшмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

аҳолини кенг ассортиментдаги деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа истеъмол товарлари билан таъмилаш; деҳқонларнинг ҳамда бошқа озиқ-овқат ва буюм товарлари сотувчиларининг савдо-сотиқни амалга оширишлари учун зарур маиший шароитлар яратиш; ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқа органлари билан биргаликда ушбу соҳада зарур тартибни таъминлаш ташкил этилаётган акционерлик жамиятларининг асосий вазифалари ҳисобланади;

ташкил этилаётган акционерлик жамиятлари акцияларининг назорат пакети ҳудудида ушбу бозорлар ва ярмаркалар жойлашган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ёки уларнинг ваколатли органларига тегишли бўлади;

акционерлик жамиятларига айлантирилган бозорлар ва ярмаркаларнинг жорий фаолияти туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тавсиясига ҳамда жойлардаги фуқароларининг ўз-ўзини бошқариш органлари билан келишувга биноан акционерларнинг умумий мажлиси тайинланадиган директор томонидан таъминланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий судига:

маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бозорларга эркин кириб келишларига тўсқинлик қилувчи, юқори нархларни сунъий равишда сақлаб турувчи ва бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўювчи шахсларнинг, шунингдек бозорларнинг савдони ташкил этишнинг қонунчилик билан белгиланган тартибини бузувчи, ноҳақ йиғимлар олиш ва товламачилик билан шуғулланувчи мансабдор шахслари ва маъмурияти ходимларининг ноқонуний фаолиятлари тўғрисидаги ишлар юзасидан суд амалиётини ўрганиб чиқиш;

Жиноят кодексининг ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларини кўрсатиб ўтилган ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланиш тартиби ҳақида тушунтиришларни ишлаб чиқиш мақсадида ушбу масалани Олий суд Пленуми кўриб чиқиш учун киритиш тавсия қилинсин.

5. Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин):

йирик бозорларда ходимларнинг доимий ишловчи гуруҳини ташкил этсинлар, уларга савдо, хизматлар кўрсатишнинг белгиланган қоидаларини бузувчи, рўйхатдан ўтиш, рухсатнома олиш ва солиқлар тўлашдан бош тортувчи шахсларни аниқлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тушунтиришларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш вазифасини юкласинлар;

маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг бозорларга эркин кириб келишларига тўсқинлик қилувчи шахсларнинг, юқори монопол нархларни сақлаб қолишни, мол-мулкларни куч ишлатиш ва йўқ қилиш билан қўрқитиб арзонга сотиб кетишни талаб қилувчи сотувчиларнинг, шунингдек бозорларнинг ноҳақ йиғимлар олувчи ва товламачилик билан шуғулланувчи раҳбарлари ва ходимларининг, давлат органлари бошқа мансабдор шахсларининг ноқонуний фаолиятларини тўхтатиш бўйича тезкор-олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.


6. Адлия вазирлиги (Мирсафоев) Олий суд (Мингбоев) билан биргаликда савдо қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишларнинг судларда қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Мустафоев)га ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат бошқа органларининг савдо тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг содир бўлишига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва бошқа истеъмол товарларини сотиш соҳасидаги уюшган жиноятчиликка қарши курашдаги фаолиятларини мувофиқлаштиришни таъминлаш, бозорлар фаолиятини тартибга солиш бўйича қонунчиликнинг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш таклиф этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1996 й., 3-сон, 23-модда












































Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск