ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Телефон ва телеграф алоқаси /

Адлия вазирининг 19.04.2007 й. 73-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.04.2007 й. 376-1, 617-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2007 й.

N 376-1, 617-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.04.2007 й.

N 73-мҳ

БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2007 йил 29 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2007 йил 9 февралдаги 43-сон буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори ва "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 12 декабрда 376-сон билан вa 1999 йил 2 февралда 617-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Teлекоммуникация операторлари тўғрисида Вақтинчалик низом", "Идоравий телефон алоқасидан фойдаланиш қоидалари" давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги мазкур ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (A. Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                  Ф. Отахонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 169-модда.



































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск