ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2012 й. 356-сон "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2012 й.

N 356



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорига мувофиқ, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш жараёнларида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ролини ошириш ва иштироки кўламларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси бошқаруви аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 декабрдаги

356-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш жамғармасининг бошқарув аппарати

ТУЗИЛМАСИ









Жамғарма Кенгаши























































Директор







































































Директор ўринбосари

























































Лойиҳаларни молиялаштириш бўлими

2 киши


Мониторинг ва ресурсларни жамлаш бўлими

3 киши


Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими

2 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши





   

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 13 киши,

улардан: бошқарув ходимлари - 10 киши;

ёрдамчи ходимлар - 3 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 декабрдаги

356-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш жамғармаси Кенгаши

ТАРКИБИ

   

Ш.М. Садиков

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Жамғарма Кенгаши раиси

М.М. Мирзаев

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

Б.А. Мусаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

К.Н. Ирисбекова

-

АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси

            

Изоҳ. Жамғарма Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 декабрдаги

356-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 4 ноябрдаги 490-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошиси, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 31-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 20-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарори)" 2009 йил 11 июндаги 159-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 44-модда) 1-илова 3-бандининг "а" кичик банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 2-илованинг 9-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 11-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 51-сон, 577-модда










































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск