Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.12.2012 й. 355-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 19 декабрдаги

355-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари соҳасида назорат бўйича

давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, лицензиялар талаблари ва шартлари, сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби, телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматининг сифат нормативлари бажарилиши ҳамда уларга риоя қилиниши, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан давлат назорати органи ҳисобланади.

2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси тавсияларига, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.

Инспекция Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига киради.

3. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлари барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганиш ваколати берилган.

Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат ва мониторинг якунлари бўйича хулосалари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

5. Республика бюджети ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Республика бюджети маблағларидан Инспекциянинг жорий таъминоти молиялаштирилади.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан Инспекция ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатлар молиялаштирилади.

Инспекция фаолияти шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.


6. Ходимларни Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидагича амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ муайян йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва ҳар ойлик тўловлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ йил чораги якунлари бўйича ходимларни лавозим маошининг 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш;

меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бирйўла бериладиган мукофотлар.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.


7. Инспекция тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Инспекциянинг жойларда ўз ҳудудий бўлинмалари бўлади.

Инспекция тузилмасига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

8. Инспекцияга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Инспекция бошлиғининг унинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳайъатининг, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси ҳамда Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ишчи гуруҳининг раҳбари, Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар инспекцияларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.

Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.


9. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ҳисоб рақамига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.



II. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар, почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматларини кўрсатувчи, шунингдек телекоммуникациялар ва почта алоқаси тизими ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, лицензия талаблари ва шартлари ҳамда сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бажарилиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мақсадли йўналишлар ва белгиланган нормаларга мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишнинг ҳолати;

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш самарадорлиги, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, интерактив давлат хизматлари кўрсатиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакали кадрлар билан таъминланганлик;

электрон рақамли имзолар соҳасида, шу жумладан, электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизимининг жорий этилиши;

почта ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чора-тадбирлар кўриш;

телекоммуникациялар ва почта алоқаси тармоқларида ўз ваколатлари доирасида ахборот хавфсизлигини ҳамда фавқулодда вазиятларда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда улардан давлат манфаатлари учун устувор фойдаланишни таъминлаш;

республика ҳудудида фойдаланиладиган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида телекоммуникациялар почта алоқаси тармоқларининг, техник воситалар ва тизимлар параметрларининг, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мобил алоқа тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, радиочастота спектридан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши;

радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ва радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмаларни ва телекоммуникация тизимларини чет элдан олиб келиш, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши;

почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хизматлар сифати бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги ҳамда почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар талаблари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ҳисобланган санкциялар миқдорларининг ўз вақтида тўланиши ва ҳаққонийлиги;

ваколатли органлар билан биргаликда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радиочастота спектридан фойдаланишнинг ҳолати.


11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси корхоналари ва ташкилотларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини белгиланган тартибда назорат қилади, мониторинг олиб боради ва ўрганади, уларнинг якунлари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар талабларининг бажарилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг жорий ҳолатини ўрганади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ресурслари ва интерактив давлат хизматларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланишнинг қулайлигини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганишлар натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юборади;

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимлари, маълумотлар узатиш ва алмашиш идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси ҳолатини таҳлил қилади ва баҳолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигини таҳлил қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини ўрганиш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этади;

электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятини қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши бўйича ўрганади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида, хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;

республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларда почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда мониторинг ва назорат ўтказади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда, шунингдек тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан муайян фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;

почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари кўрсатишда, шунингдек алоқа тармоқлари, ахборот тизимлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва улардан фойдаланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа тармоқлари, ахборотлаштириш воситалари ва тизимлари ишлатилиши ва яратилиши бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторинги ва назоратини белгиланган тартибда амалга оширади;

почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, топширилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида қўлланадиган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш ва калибрлаш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан интерактив давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича мурожаатларини зарур ҳолларда жойига бориб ҳамда тегишли ҳужжатларни ўрганган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;

ваколатли давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматларига тарифларнинг тўғри қўлланилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларнинг, алоқа, ахборотлаштириш ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг иш тартиби ва уларни тартибга солувчи бошқа ахборотларнинг мавжудлиги ва фойдаланувчилар учун тушунарлилигини, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг тўлиқлиги ва муддатларини назорат қилади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқларининг янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларида қатнашади;

мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоида бузилишлари ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, қоида бузилишларига доир Инспекция ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазо чораларини қўллайди;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, кўрсатилаётган почта алоқаси ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бузилган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда молиявий санкциялар ҳисоблайди, уларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар беради;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар, қоидалар, йўриқномалар, алоқа маҳсулотлари сифатига тегишли лицензия талаблари ва шартлари, телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситаларнинг, юқори частотали қурилмаларнинг радионурланишлари параметрлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради;

Инспекция ходимларини алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларида, шунингдек республика ваколатли органларининг ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли бошқарув органларининг кўриб чиқиши учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш тартибига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда назорат қилади;

почта алоқаси, телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бўйича статистик ҳисоботларнинг ишончлигига риоя этилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати ва ривожланиши тўғрисида ахборотларнинг ишончлилиги таъминланиши ва ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;

ҳисобланган молиявий санкцияларнинг белгиланган муддатларга риоя қилинган ҳолда тўланиши ва тўланаётган молиявий санкцияларнинг суммаси тўғрилигини назорат қилади;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалдаги нормалар, стандартлар, техник регламентлар талаблари бажарилишини, почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифатини яхшилашни, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни профилактика мақсадида ўрганади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш бўйича буюртмачи функциясини бажаради;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қоида бузилишлар профилактикаси, уларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни бажариш чора-тадбирларини амалга оширади;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш, мобил алоқа тизимлари ва тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган нормалари ва қоидалари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрлари, радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади, алоқа ва ахборот технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва электрон рақамли имзолар соҳасида қоида бузилишлари мониторингини олиб бориш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

хўжалик юритувчи субъект томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади;

электр алоқа тармоқларининг умумий фойдаланишдаги алоқа тармоқларига уланиши қоидаларининг, жумладан уланиш шартларининг бажарилишини назорат қилади;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини назорат қилади;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш, ахборот тизимлари тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг бажарилиши юзасидан ўз ваколати доирасида назоратни ташкил этади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборот хавфсизлиги технологияларини, шу жумладан, фойдаланилиши чекланган маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш, шунингдек ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги фаолият тури бўйича лицензия битимлари ва маҳсулотларни сертификатлаш шартларига риоя этиш масалалари борасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



III. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини текширишларни белгиланган тартибда ўтказиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, нормалар ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилган тақдирда уларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий санкциялар қўллаш;

алоқа, ахборотлаштириш, радиочастота спектридан фойдаланиш ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва баённома тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш доирасида қонун ҳужжатларининг почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда эса, ушбу ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни давлат назорати тегишли органларига белгиланган тартибда юбориш;

зарур ҳолларда, ахборот технологиялари соҳасидаги масалаларни текшириш, ўрганиш ва кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар талаблари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникация воситалари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрларининг мунтазам равишда бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш;

радионурланишлар нормаси ва параметрлари бузилганда, шунингдек телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда тўсқинлик қилишга олиб келган ҳолларда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача тўхтатиб қўйиш;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан Инспекция ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шу жумладан, илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораториялардан ўз ваколатларини амалга ошириш учун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги техник ҳужжатлар, қоидалар, воситаларнинг иш нормаларини олиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламентлар талаблари, кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилишининг олдини олиш мақсадида, улар билан келишилган режа-жадвал бўйича уларнинг фаолиятини белгиланган тартибга мувофиқ ўрганиш;

эксперт хулоса олиш учун текшириш ва мониторинг натижаларини ваколатли органларга тақдим этиш;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситаларнинг техник ҳолати, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситалар ва иншоотлардан техник фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга ошириш;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қурилиш нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда олиб борилаётган қурилиш ишларини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача тўхтатиб туриш;

лицензия битимлари талаб ва шартлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилган ҳолларда уларга огоҳлантиришлар бериш;

лицензия битимларининг талаб ва шартлари бузилганлиги учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш, уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарорига мувофиқ телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш;

назоратни амалга ошириш масалалари бўйича экспертиза, таҳлил ва баҳолаш, шунингдек илмий тадқиқотлар ўтказиш;

мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришда камчиликка йўл қўйган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига давлат назорати доирасида ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш.

Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Инспекция:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши ва тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун;

ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Инспекцияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 589-модда


































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск