язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган 31.01.2003 й. Молия вазирлигининг 24-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-19-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 16 февралда 1218-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ 24-сон ва ДСҚ 2003-19-сон

31.01.2003 й. қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар

учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб

чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ (бундан кейин - қатъий белгиланган солиқ) миқдорини ҳисоблаш ва тўлаш механизмини белгилайди.

...