Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2004 й. ПФ-3481-сон "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.08.2004 й.

N ПФ-3481



ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Болалар жисмоний тарбияси ва спортини 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ ҳолда ривожлантириш масалаларида ишларни аниқ мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда ягона давлат сиёсатини ўтказиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Марказий ижроия аппаратини 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қарамоғига ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлар кенгаши ва муассисларининг таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари Жамғарма Марказий ижроия аппаратига бевосита бўйсунадилар ва айни вақтда халқ таълимининг тегишли ҳудудий органларига ҳисобот берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармони билан Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси учун белгилаб берилган асосий вазифалар, ҳуқуқ, имтиёз ва молиялаш манбалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасида сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 390-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 й. 8-сон, 147-модда












































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск