Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.2004 й. 410-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 29 августдаги

410-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ташкил этилган.

2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади ва хўжалик мустақиллиги асосида фаолият кўрсатади, ўз мол-мулкига, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, тегишли мажбуриятлар олади.


4. Жамғарма фаолиятида Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва хўжалик жамиятларининг меҳнат жамоалари, муассасалар ва ижодий уюшмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, тижорат тузилмалари, хорижий ва бошқа ташкилотлар, соғлом авлодни вояга етказишга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин.


5. Жамғарма фаолияти хайрия тусига эгадир. Унинг маблағлари, уларнинг тушиш манбаларидан қатъи назар, Жамғарманинг мақсади ва унга юкланган вазифаларга эришиш учун сарфланади.

Жамғарманинг тижорат ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.


6. Жамғарма жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй, 100060.


II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ, АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


7. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади:

ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб вояга етишининг, уларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш;

болалар спортининг моддий-техника ва ресурс базасини янада ривожлантириш чора-тадбирларини давлат сиёсати даражасида амалга ошириш, бунинг учун давлат тузилмалари билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектлар, ҳомийлар, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш.


8. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш билан бевосита ўзаро боғлиқликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, болалар спортини аниқ мақсад йўлида ва барқарор авж олдиришга кўмаклашиш;

халқ таълимини бошқариш органлари ва таълим муассасалари билан биргаликда болаларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлодда спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний комилликка интилиш зарурлигини тушунишни шакллантириш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли одатлардан халос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, умумтаълим мактаблари қошида ва аҳоли яшаш жойларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш;

болаларни жисмоний ва маънавий тарбиялашнинг замонавий шакл ва услубларини, жинси ва ёшига қараб болаларга спорт кўникмаларини сингдиришнинг, спорт соҳасида иқтидорли болаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва марказларидаги машғулотларга танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларни татбиқ қилишга кўмаклашиш;

умумтаълим мактабларининг спорт базасини ҳамда шаҳарларда ва қишлоқ жойларда болалар спорт иншоотлари тармоқларини янада ривожлантириш, уларни мамлакатнинг аҳоли яшаш жойларида оқилона жойлаштириш ҳамда замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозлаш;

болаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан камол топишини кўзлаган ҳолда тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари билан ўзаро яқин алоқа ва ҳамкорликни таъминлаш;

ҳудуд аҳолисининг зичлигини, спорт билан шуғулланишга жалб этиладиган болалар сони, жинси ва ёшини эътиборга оладиган болалар спорт майдончалари ва комплексларининг, шу жумладан умумтаълим мактабларининг илмий асосланган намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

болаларни жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти бўйича устозлар ва спорт-педагог кадрларни мамлакатнинг етакчи илмий ҳамда таълим марказларида ва чет элларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, республика спорт федерациялари, клублари ва ташкилотлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш;

болалар оммавий спортини ривожлантириш, истиқомат жойларда техникавий жиҳозланган, замонавий болалар спорт комплексларини барпо этишнинг аҳамияти кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш ва кўмаклашиш, ушбу вазифаларни рўёбга чиқаришга жамоатчиликни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорликни, корхоналар ва ташкилотларни, шу жумладан халқаро ташкилотларни фаол жалб этиш;

мамлакатимиз ҳамда чет эл инвестицияларини, ҳомийлик маблағлари ва грантларни болалар-ўсмирлар жисмоний тарбия ва спорти соҳасига кенг кўламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;

иқтидорли ёш спортчиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт-оммавий ишлар ва хайрия фаолияти масалалари бўйича халқаро ҳамкорликда қатнашиш;

Ватанимиз жисмоний тарбия ва спортини ахборотлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантиришда, уни жаҳон ахборот тармоғига киритишда қатнашиш;

Жамғарма минтақавий филиалларни ташкил этиш ва уларни зарур ўқув-методик ҳамда кўргазмали-расмли материаллар билан таъминлаш, ушбу ишга олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Жамғарма юкланган вазифалар ва фаолият йўналишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан ҳуқуқий хатти-ҳаракатларни мустақил равишда содир этиш;

болалар спортини ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига таклифлар киритиш;

оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт тадбирларини ўтказиш, турли хил спорт мусобақаларида, нотижорат мақсадларидаги тендерлар ва танловларда қатнашиш;

давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ҳамда фирмалар билан биргаликда болалар спортини ва унинг моддий базасини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш;

корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;

спорт-педагог кадрларни контракт асосида ўқитиш, шу жумладан хорижий мутахассисларни, олимларни жалб этган ҳолда ўқитиш;

Жамғарманинг уставда қайд этилган фаолияти соҳасига тааллуқли масалалар бўйича семинарлар ва конференциялар ўтказиш;

минтақалараро ҳамкорликка кўмаклашиш;

зарур ҳолларда, уставда қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун муассисларга ва бошқа ташкилотларга тегишли кўчмас мол-мулкдан, бошқа мулкчилик объектларидан, шу жумладан интеллектуал мулкидан шартномавий асосда фойдаланиш;

кўчар ва кўчмас мол-мулкни мулк қилиб сотиб олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

ўз атрибутларини (фирма белгиларини) яратиш;

белгиланган тартибда банкларда ҳисоб рақамларини, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини очиш, миллий ва эркин алмаштириладиган валютада банк кредитлари ва ссудалар олиш, ўз номидан шартномалар ва контрактлар тузиш, мулкий ҳуқуқларга эга бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш;

болалар спортини ривожлантиришга доир фаолиятга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

Жамғарманинг моддий ва молиявий маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш;

юридик ва жисмоний шахсларга тегишли маслаҳат, ахборот хизматлари ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш;

оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни эълон қилиш;

давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда амалий алоқаларга киришиш.


10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:

ўсиб келаётган авлод ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат сиёсати ва дастурларини амалга оширишда, 2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастурини бажаришда фаол қатнашиш;

ваколатхоналарга, филиалларга ҳамда Жамғарма томонидан ташкил этилган бошқа ташкилотларга ўз фаолияти дастурларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг ишларини ўз вақтида назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

Жамғарма томонидан йўналтириладиган молиявий ва моддий маблағлардан олдинга қўйилган вазифаларга мувофиқ қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.


11. Жамғарма ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари ўз фаолиятида болалар спорти иншоотлари қурилиши масалаларида шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ўқув-методик ишлар масалалари бўйича эса  Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва уларга ҳисобот беради.


IV. ЖАМҒАРМА ҚАТНАШЧИЛАРИ


12. Давлат, жамоат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, корхоналар, банклар, бошқа жамғармалар, шу жумладан хорижий жамғармалар, шунингдек Жамғарманинг асосий вазифаларини амалга оширишда ихтиёрий асосда қатнашувчи юридик ва жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари) Жамғарманинг қатнашчилари ҳисобланадилар.



V. ЖАМҒАРМА БОШҚАРУВ

ОРГАНЛАРИ ТУЗИЛМАСИ


13. Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини ва хорижий шерикларни жалб этиш, болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, Жамғарма томонидан ўз фаолияти амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек Жамғарма томонидан жалб қилинаётган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш учун Ҳомийлик кенгаши тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг раиси ҳисобланади.

Ҳомийлик кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.

Ҳомийлик кенгаши Жамғарманинг уставда қайд этилган вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ва Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисоботини мунтазам равишда эшитади ва тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари тузилади. Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари раислари ҳисобланадилар.


14. Назорат-тафтиш комиссияси Жамғарма маблағларидан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний фойдаланилишини, Жамғарманинг, унга идоравий мансуб минтақавий филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилади.


15. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппарати Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига ҳисобот беради.

Жамғарма жорий фаолиятига раҳбарликни ижро этувчи директор амалга оширади, у Жамғарма номидан иш кўради, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, штатлар жадвалини, ижро этувчи аппарат ва минтақавий филиалларнинг жорий таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди, Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.

Жамғарманинг ижро этувчи директори лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

16. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари икки томонлама бўйсунишга эга Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига бевосита бўйсунади ва айни бир вақтда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига ҳисобот беради.

Жамғарма минтақавий филиаллари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига кўра, Ҳомийлик кенгаши билан келишган ҳолда, ижро этувчи аппарат томонидан тайинланадилар.

17. Жамғарма ижро этувчи аппаратининг штатдаги ходимлари сони 17 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), минтақавий филиалларда эса  3 кишидан иборат этиб белгиланади, шунингдек 1 нафардан бош мутахассис  ҳар бир туман, вилоят бўйсунишидаги шаҳар, Тошкент шаҳридаги туманга вакил белгиланади.

18. Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Жамғарманинг болалар спорти базасини шакллантириш ва ривожлантириш учун жавоб берадиган туманлар ва шаҳарлардаги вакиллари фаолияти Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


19. Жамғарманинг мол-мулки асосий воситалардан ва Жамғарма томонидан Жамғарма қатнашчилари улушлари ҳисобига олинган бошқа активлардан ҳамда бошқа тушумлардан ташкил топиши мумкин.


20. Жамғарманинг пул маблағлари:

давлат бюджети (республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар) маблағлари;

Жамғарма муассисларининг пул бадаллари;

Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, ташкилотлари ва клубларининг пул маблағлари;

хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари ва беғараз ёрдами;

бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ажратмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес корхоналари, хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари ва ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

Жамғарма, шунингдек Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида Жамғарма томонидан таъсис этилган корхоналар ва ташкилотлар фаолиятидан олинган даромадлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


21. Жамғарманинг ҳар йилги даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма ижро этувчи аппаратининг тақдимномасига кўра Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.

Жамғарманинг пул маблағлари уставда қайд этилган вазифаларни бажаришга, болалар спортини ривожлантиришга доир тегишли давлат дастурларида назарда тутилган тадбирларга, шунингдек Жамғарма томонидан амалга оширилаётган болаларни соғломлаштириш дастурларини рўёбга чиқаришда фаол қатнашаётган шахсларни хайрия тарзида рағбатлантиришга сарфланади.


22. Солиқлар, йиғимлар ва тўловлар Жамғарма томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.


23. Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мол-мулк билан жавоб берадилар.

Давлат Жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Жамғарма эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.


24. Жамғарманинг мулкий ҳуқуқлари жамоат ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилинади.



VII. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


25. Жамғарманинг фаолияти Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.


26. Жамғармани тугатишда Жамғарма ихтиёрига берилган бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк уларнинг эгаларига қайтарилади.


27. Давлат рўйхатидан ўтказиш реестрига Жамғарма тугатилганлиги ва фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида ёзув қайд этилган пайтдан бошлаб Жамғармани тугатиш якунланган, Жамғарма эса фаолиятини тўхтатган деб ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 394-модда.






































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск