Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2002 й. 374-сон "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.2002 й.

N 374



ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида" 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Жамғармага юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1-иловага мувофиқ вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, бошқа хўжалик бирлашмалари, банклар, халқаро, жамоат ва ноҳукумат ташкилотлари, хорижий компанияларнинг Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муассислари сифатида қатнашиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ёшларнинг "Камолот" ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда Жамғарма ва унинг жойлардаги таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда фаол қатнашсинлар.

2. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2-иловага мувофиқ таркибда Ҳомийлик кенгаши тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти республика даражасида Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг раиси эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари тузилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жўқорғи Кенгес Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда минтақавий филиаллар ҳомийлик кенгашларининг раислари ҳисобланадилар.

Болалар спорт иншоотларининг моддий базасини қуриш бўйича қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши юзасидан масъулият шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилмаси, унинг чекланган ходимлари сони 18 кишидан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси ва минтақавий филиалларнинг намунавий тузилмаси 3, 4, 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Жамғарманинг Ҳомийлик кенгашига:

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини, шунингдек хорижий шериклар маблағларини жалб этишни таъминлаш;

болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни, шунингдек болалар спорт иншоотлари лойиҳаларининг намунавий, илмий асосланган негизда ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;

Жамғармага унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлашда ҳар томонлама кўмаклашиш;

Жамғарма томонидан тўпланган маблағлардан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний равишда фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш, Жамғарма ижро этувчи директорининг ва унинг тузилмаларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботини мунтазам равишда эшитиш;

Жамғарманинг таъсис конференциясини ўтказишда, уни ноҳукумат халқаро ташкилот сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишда ва унинг тузилмалари раҳбарларини тасдиқлашда кўмаклашиш тавсия қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Жамғарма дирекцияси билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилгача мамлакат аҳоли пунктларида болалар спорт комплексларини жойлаштириш ва ривожлантириш схемасини 2003 йил 1 январгача ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этсин, бунда уларнинг ҳудудлар бўйича оқилона жойлаштирилишини, шунингдек замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозланишини назарда тутсин.

7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ болаларнинг ижтимоий ва ёши хусусиятларини ҳамда болалар ва ёшларнинг жисмоний тарбия-спорт тайёргарлигига эҳтиёжини, шунингдек болалар спорт комплексларининг санитария-гигиена ва маиший шароитларига қўйиладиган юксак талабларни ҳисобга олувчи болалар спорт комплексларининг базавий намунавий лойиҳалари тендер асосида ишлаб чиқилишини ташкил этсин.

Жамғарма болалар спорт комплекслари базавий намунавий лойиҳаларининг буюртмачиси этиб белгилансин, бош лойиҳалаштириш ташкилоти функциялари "Давархитектқурилиш" қўмитасининг "ТошуйжойЛИТИ" очиқ акциядорлик жамиятига юклансин.

Белгилансинки, экспертизадан ўтмаган ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилмаган болалар спорт комплексларини қуриш қатъий тақиқланади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Жамғарманинг минтақавий филиалларини жойлаштириш, уларни ўз функцияларини бажаришлари учун мебель ва зарур техника, алоқа воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.


9. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси шартнома асосида Жамғарма дирекциясини хизмат автотранспорти билан таъминласин, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги эса Жамғарма буюртманомасига кўра Жамғарма марказий аппаратини ва унинг минтақавий филиалларини зарур алоқа, шу жумладан Ҳукумат алоқаси воситалари билан жиҳозласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 31 октябрдаги

374-сон қарорига

1-ИЛОВА

Болалар спортини ривожлантириш

жамғармаси муассисларининг

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси

8. Давлат солиқ қўмитаси


9. Матбуот ва ахборот агентлиги


10. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси


11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


13. "Асака" банки


14. "Ўзсаноатқурилишбанк"


15. "Ипотека" - банк"

16. "Агробанк" АТБ

17. "Ўзбекинвест" компанияси


18. "Ўзбектуризм" миллий компанияси


19. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


20. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


21. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси


22. "Ўзпахтасаноат" АЖ

23. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


24. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси


25. Навоий кон-металлургия комбинати

26. Олмалиқ кон-металлургия комбинати


27. "Ўзбекенгилсаноат" компанияси


28. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси


29. "Ўзфармсаноат" давлат концерни


30. "Ўзавтосаноат" уюшмаси

32. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

33. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


34. "Ўзавтойўл" давлат концерни

37. "Ўзулгуржисавдо" акциядорлик компанияси


38. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

39. "Соғлом авлод учун" жамғармаси


40. Ўзбекистон болалар жамғармаси


41. "Ватанпарвар" ташкилоти


42. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


43. "Маҳалла" жамғармаси


44. "Кураш" халқаро уюшмаси


45. "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси


46. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Хорижий фирмалар, банклар ва компанияларнинг вакиллари

     

     

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 63-модда.

















Время: 0.0258
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск