Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.1999 й. 168-сон "Ўзбекистонда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.1999 й.

N 168




ЎЗБЕКИСТОНДА КУРАШ БЎЙИЧА

БИРИНЧИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек курашининг халқаро миқёсда эътироф этилаётганлигини инобатга олиб ҳамда унинг оммавийлигини ошириш ва ривожлантиришни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро Кураш Ассоциацияси таъсис конгрессининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Кураш Миллий федерациясининг 1999 йил 29 апрель - 3 май кунлари Тошкент шаҳридаги "Жар" спорт мажмуида кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, сарф-харажатлар сметаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш тадбирларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.

Молия вазирлиги 2-иловадаги сарф-харажатларнинг 10 миллион 550 минг сўми Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси ҳамда қолган қисми ҳомийлар ва Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланишини назарда тутган ҳолда маблағ ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳомийлик маблағларини белгиланган тартибда эркин муомаладаги валютага алмаштирсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда валюта маблағларининг нақд берилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Кураш Миллий Федерацияси билан биргаликда "Жар" спорт мажмуини кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёрлаш, мусобақаларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, чемпионат иштирокчилари ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати иштирокчилари ва меҳмонларини Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмасига мувофиқ сўмда ҳақ олган ҳолда авиачипталар билан таъминласин ҳамда уларга Тошкент аэропортининг VIP зали орқали ҳақ олмасдан хизмат кўрсатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тақдим этадиган рўйхат асосида чемпионатнинг хорижий иштирокчилари ва меҳмонларига виза бериш масалаларини ҳақ олмасдан ҳал қилсин.


6. "Ўзбексавдо" уюшмаси чемпионат ўтказиладиган жойда овқатланиш ва савдо хизматларини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмасига мувофиқ чемпионат иштирокчилари ва меҳмонларини меҳмонхоналарга жойлаштирсин ҳамда "Интерконтиненталь" меҳмонхонасининг конференц-залида Халқаро Кураш Ассоциациясининг навбатдаги конгрессини ўтказишга шароит яратсин.


8. "Ўзавтотранс" корпорацияси ва "Ўзбектуризм" миллий компанияси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмаси асосида зарур миқдорда транспорт воситалари ажратсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар кўчаларини ва чемпионат тадбирлари ўтказиладиган жойларни ободонлаштириш ва безатиш масалаларини ҳал қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳон чемпионати иштирокчиларига бепул тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этсин.


11. "Совпластитал" қўшма корхонаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси буюртмасига кўра 1999 йил 20 апрелгача эсдалик совғаларини тайёрлаб берсин.


12. "Ўзтелерадио", ЎзА ва бошқа оммавий ахборот воситаларига кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг боришини ва унинг ўтишини кенг ёритиш тавсия этилсин.

"Ўзтелерадио", ЎзА ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Жаҳон" ахборот агентлиги кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати мусобақаларининг чет эл телерадиотармоқлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ёритилишига эришиш юзасидан улар билан амалий ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўрсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 10 апрелдаги

168-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида Кураш бўйича биринчи жаҳон

чемпионатини ўтказиш юзасидан ташкилий

қўмита таркиби

Кароматов Ҳ.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари, ташкилий қўмита раиси



Махситов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари



Юсупов К.Т.

-

Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти,

Ташкилий қўмита раиси ўринбосари



Комилов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Кураш Миллий Федерацияси Президенти, ташкилий қўмита раиси Ўринбосари



Азимов Р.С.

-

Молия вазири



Алматов З.А.

-

Ички ишлар вазири



Абдуллаев Қ.Ш.

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари



Абдуллаев Р.

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари



Ан Г.Ю.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг ўринбосари



Бегматов Ш.Р.

-

Қашқадарё вилояти ҳокими



Бобожонов И.О.

-

Хоразм вилояти ҳокими



Жўраев Х.Р.

-

Маданият ишлари вазири



Кучерский Н.И.

-

"Қизилқумнодирметаллолтин" концерни раиси



Кристич А.Н.

-

"Фотон" ишлаб чиқариш бирлашмаси бош муҳандиси



Мелкумов А.Н.

-

"Совпластитал" қўшма корхонаси бош директори



Мустафоев Э.М.

-

Ташқи ишлар вазири ўринбосари



Муҳамедов Р.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ўринбосари



Норалиев Ж.Н.

-

Сурхондарё вилояти ҳокими



Полвонов Э.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиа-

компанияси бош директори ўринбосари



Раҳимов С.Б.

-

Марказий банк раиси ўринбосари



Рўзиев Ф.Қ.

-

Ўзтелерадиокомпания раиси ўринбосари



Сидиқназаров К.М.

-

"Ўзавтотранс" корпорацияси раиси



Тўлаганов К.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокими



Файзиев З.О.

-

"Ўзбексавдо" компанияси раиси



Эргашев Б.Қ.

-

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раиси



Ҳусанбоев Б.М.

-

“Ўзбектуризм“ миллий компанияси раиси





























Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск