ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2012 й. 235-сон "Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадионидан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2012 й.

N 235



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "БУНЁДКОР"

СТАДИОНИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011 - 2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 19 январдаги ПҚ-1466-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадионидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 апрелдаги 102-сон ва 2012 йил 13 мартдаги 70-сон қарорларига мувофиқ Тошкент шаҳрида халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган ва замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган "Бунёдкор" стадионининг қурилиши тугалланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Футбол федерациясининг:

"FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ ҳузурида юридик шахс шаклида "Бунёдкор" стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этиш;

Дирекцияга Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида" 2012 йил 1 июндаги 158-сон қарорининг божхона ва солиқ имтиёзлари беришни назарда тутувчи қоидаларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

"Бунёдкор" стадионининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Бунёдкор" стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Белгилансинки, Дирекция фаолиятини молиялаштириш, "Бунёдкор" стадионини сақлаш ва ундан фойдаланиш:

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси маблағлари;

"FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ маблағлари;

Дирекциянинг ўз даромадлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси Дирекция фаолияти ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласинлар.


5. "FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ бир ой муддатда:

Дирекциянинг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси билан келишган ҳолда Дирекциянинг штатлар жадвали ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини тасдиқласин;

Дирекцияни малакали бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


6. "FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ Дирекция билан биргаликда қурилиши тугалланган объектларга ҳамда ўрнатилган асбоб-ускуналарга жорий хизмат кўрсатилишини ва улардан фойдаланилишини, шунингдек уларнинг сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Футбол федерацияси ва "FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Бунёдкор" стадиони комплексидан самарали ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, бунда:

"Бунёдкор" футбол клуби тадбирлари ва ўйинларига хизмат кўрсатилиши;

стадионда Республика ва халқаро спорт мусобақалари ва тадбирларининг ўтказилиши;

"Бунёдкор" футбол клуби ҳузурида болалар-ўсмирлар футбол мактаби фаолият кўрсатиши;

Тошкент шаҳри аҳолиси, айниқса болалар, ўсмирлар ва ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилиши назарда тутилсин.


8. Дирекция янги қурилган "Бунёдкор" стадионига: Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси, 47-уй манзилига жойлаштирилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 2 августдаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бунёдкор" стадионининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ







"Бунёдкор" стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси



















































34000 ўринли футбол аренаси

(шу жумладан, 1700 VIP ўрин)

Муҳандислик ва телекоммуникация қурилмалари


Болалар-ўсмирлар футбол мактаби

























Ерости автомобиллар тўхташ жойи


















120 ўринли ўқув корпуси



Умумий овқатланиш жойлари



Қозонхона































120 ўринли ётоқхона корпуси










Совутиш тизими




Конференц-зал






































120 ўринли овқатланиш бўлими








Савдо дўконлари



Насос тизими




Музей

































Сузиш ҳавзаси















Ёритиш тизими




Тиббиёт шохобчалари






































Машқ қилиш зали










Телевидение тизими




































Электрон бошқарув ва назорат тизими










Машқ қилиш майдони (3 сунъий ва 4 табиий майдонлар)









Узлуксиз таъминлаш манбалари


































Спорт зали










































































Тиббиёт маркази























Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 2 августдаги

235-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Бунёдкор" стадиони бинолари ва иншоотларидан

фойдаланиш дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор










































































































Бош муҳандис

Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича директор ўринбосари



Молия ва тижорат масалалари бўйича директор ўринбосари


Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари







































Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

1





Ҳаракатланувчи телевизион станция хизмати

25





Молия-иқтисод гуруҳи

4




Моддий-техника таъминоти хизмати

4

















































Маркетинг ва ривожлантириш хизмати

7




Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хизмати

12

Бошқарувни марказлаштириш, автоматлаштириш ва назорат-ўлчов приборлари хизмати

11





Тиббиёт шохобчаси

4














































Қўриқлаш хизмати

42





Кадрлар бўйича инспектор

1





















Таъмирлаш гуруҳи

12






























Фойдаланиш ва алоқа ҳамда ташкилий техника асбоб-ускуналари хизмати

4





Спорт тадбирларини ўтказишда жалб қилинадиган ходимлар





Юридик маслаҳатчи

1





















Хўжалик гуруҳи

91


















































































Механика ва қозонхона хизмати

15







































































































Жами - 247 киши, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 12 киши, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони - 235 киши.

Энергетика ва ёритиш хизмати

8




























            

Изоҳ. "FK BUNYODKOR" ФК ОАЖ "Ўзтрансгаз" АК билан келишган ҳолда давлат қабул қилиш далолатномаси натижаларидан келиб чиқиб ҳамда стадиондан самарали фойдаланиш ва унинг сақланиши таъминланишини назарда тутган ҳолда Дирекциянинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 32-сон, 375-модда






























Время: 0.0135
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск