Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 27.06.2005 й. 73-I-сон "Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича услубий тавсиялар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.2005 й.

N 73-I



ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЮРИДИК-ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР ТЎҒРИСИДАҚарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг бошқа субъектларига қонун лойиҳаларини тайёрлашга доир фаолиятни амалга оширишда қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш бўйича услубий тавсиялардан фойдаланиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                          Э. Халилов





ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЮРИДИК-ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур услубий тавсияларнинг мақсади қонун лойиҳаларини расмийлаштиришда ва қонунчилик техникасининг воситалари, қоидалари ҳамда усулларидан фойдаланишда бир хилликка риоя этилиши орқали қонунларнинг юқори сифатини таъминлашдан иборатдир.


2. Услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти борасида тўпланган тажрибага асосланиб, хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги иш амалиёти ҳисобга олинган ҳолда тузилган.


3. Услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасига доир ишларни, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топиш лозим бўлган қонунларнинг рўйхатини тайёрлаш бўйича ишларни бажариш вақтида амалда қўлланилиши учун мўлжалланган.


4. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар.

Қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилади.


5. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.


6. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишда қуйидагилар тақдим этилиши керак:

1) қонун лойиҳасининг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати;

2) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;

3) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонун ости ҳужжатларининг рўйхати;

4) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун - молиявий-иқтисодий асос;

5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартишларни назарда тутувчи қонунлар лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси бўлмаган тақдирда, қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилади.

Қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти - коллегиал орган томонидан киритилганида тегишли коллегиал органнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги ушбу қонун лойиҳаси бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакили кўрсатилган ҳолдаги қарори тақдим этилиши керак.



2-БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ


7. Қонун лойиҳасининг номи унинг мазмунини ва ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий соҳасини акс эттиради. Ижрочилар қонун номига қараб, унинг асосий мазмунини аниқлаб олишлари, осон эслаб қолишлари, зарурат тақозо этганида тезда қидириб топишлари учун лойиҳа номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасини тўғри акс эттириши зарур.

Номи мураккаб ва асоссиз равишда узун бўлган қонунлар қонун ҳужжатини қўполлаштириб, қонунларни тизимлаштиришни ва тушунишни қийинлаштиради. Бу ҳол, айниқса уларга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ҳуқуқни татбиқ этиш ҳужжатларида, ҳужжатларда, моддалар ва бошқа шу кабиларда ҳаволалар қилинганида ноқулайдир.


8. Муқаддима (кириш) - қонун лойиҳасининг мустақил қисми бўлиб, у қонунни қабул қилиш сабаблари, мақсадлари ва вазифаларига доир тушунтиришларни ифода этади, бироқ муқаддиманинг бўлиши шарт ҳисобланмайди.

Муқаддима:

мустақил норматив кўрсатмаларга эга бўлмайди;

моддаларга бўлинмайди;

қонун чиқарилиши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки ўзгартирилиши ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган бошқа қонунларга тааллуқли ҳаволага эга бўлмайди;

қонунда қўлланиладиган тушунчаларнинг аҳамиятини акс эттирмайди;

рақамланмайди.

Муқаддима қонун лойиҳасининг бошланишида, унинг номидан кейин жойлаштирилади.

Қонун лойиҳасининг тузилмавий бирликлари муқаддимага эга бўлиши мумкин эмас.


9. Қонун лойиҳасини тузилмавий бирликларга бўлиш ундан фойдаланишни осонлаштиради, унинг ички тузилиши ва тизимлаштирилишини, унда ҳаволалар қилинишини яхшилайди, норматив материалнинг тез тушунилишига ёрдамлашади.

Қонунларнинг қуйидагича пастлашиб борувчи тузилмавий бирликларидан фойдаланилади:

бўлим;

боб;

модда.

Агар қонун лойиҳасида боблар мавжуд бўлмаса, "бўлим" тузилмавий бирлиги киритилиши керак эмас.

Йирик тизимлаштирилган қонун лойиҳалари (масалан, кодексларнинг лойиҳалари) қисмларга, бўлимлар кичик бўлимларга, боблар параграфларга бўлиниши мумкин.


10. Қонун лойиҳасининг қисми: сўзлар билан белгиланади:


БИРИНЧИ ҚИСМ;

ИККИНЧИ ҚИСМ


ёки номга эга бўлиши мумкин:


БИРИНЧИ ҚИСМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


ёхуд (кодексларда) қуйидаги тарзда белгиланиши мумкин:


УМУМИЙ ҚИСМ;

МАХСУС ҚИСМ


Қонун лойиҳаси қисмининг белгиси ва номи қоғоз бетининг маркази бўйлаб бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади.

Қонун лойиҳаси қисмининг номи ярим қора шрифтда ёзилади.


11. Бўлим:

рим рақами билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади; номга эга бўлади.

Бўлимнинг белгиси ва номи қоғоз бетининг маркази бўйлаб бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади.

Бўлимнинг номи ярим қора шрифтда ёзилади.

Мисол:


III БЎЛИМ.

МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ


12. Кичик бўлим:

араб рақами билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади; номга эга бўлади.

Кичик бўлим белгиси араб рақамидан бошланиб, хатбошидан ёзилади. "Кичик бўлим" сўзларидан кейин нуқта қўйилади.

Кичик бўлим номи унинг белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади.

Мисол:


4-кичик бўлим. Битимлар ва вакиллик


13. Боб:

араб рақами билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади; номга эга бўлади.

Боб белгиси араб рақамидан бошланиб, хатбошидан ёзилади. "Боб" сўзидан кейин нуқта қўйилади.

Боб номи унинг белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади. Мисол: 29-боб. Олди-сотди

14. Параграф:

§ белгиси билан кўрсатилади;

араб рақами билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади;

номга эга бўлади.

§ белгисидан кейин нуқта қўйилади,

Параграф номи унинг белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади.

Мисол:


2-§. Чакана олди-сотди


15. Қонун лойиҳасининг моддаси: лойиҳанинг асосий тузилмавий бирлиги ҳисобланади; араб рақами билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади; номга эга бўлади, камдан-кам ҳолларда номга эга бўлмаслиги мумкин.

Мисоллар:


427-модда. Сотиб олувчига товар ҳақида ахборот бериш

________________. (биринчи қисм)

________________. (иккинчи қисм)

________________. (учинчи қисм)

________________. (тўртинчи қисм)


ёки


6-модда. ______________. (биринчи қисм)

______________________. (иккинчи қисм)

(қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида"ги 336-1-сонли Қонуни)


Модда белгиси араб рақамидан бошланиб, хатбошидан ёзилади.

"модда" сўзидан кейин нуқта қўйилади.

Модда номи унинг белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади.

Агар модда номга эга бўлмаса, модданинг белгиси ярим қора араб рақами билан хатбошидан ёзилиб, "модда" сўзидан кейин нуқта қўйилади.

Модда қисмларга бўлинади, бу қисмлар рақамланмайди. Модда қисмларининг жойлашув тартиби бош ҳарф билан бошланиб, нуқта билан тугайдиган хатбошиларни кетма-кет санаш орқали аниқланади.

Модданинг қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар қавс билан беркитиладиган араб рақами билан белгиланади.

Бандлар кичик бандларга бўлиниб, кичик бандлар қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади.

Мисоллар:


59-модда. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқдан озод қилиш (биринчи қисм)

1)________________; (биринчи қисмнинг 1-банди)

а)________________;(биринчи қисм 1-бандининг "а" кичик банди)


ёки


78-модда. ________________: (биринчи қисм)

1)________________________; (биринчи қисмнинг 1-банди)

(қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси)


Модданинг қисмлари, бандлари ва кичик бандлари камдан-кам ҳолларда хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Модда қисмлари тузилишининг эҳтимол тутилган вариантлари:


26-модда. Ишларнинг судловга тегишлилиги


Хўжалик судига тааллуқли ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан кўрилади, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судловига тегишли ишлар бундан мустасно. (биринчи қисм)

Олий хўжалик суди қуйидагиларни кўради: (иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси)

республика бошқарув органлари билан вакиллик ва ижроия ҳокимияти маҳаллий органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низолар (иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошиси);

ҳокимият олий органларининг норматив характерга эга бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар (иккинчи қисмнинг учинчи хатбошиси).

Олий хўжалик суди алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган хўжалик судидан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритишига қабул қилишга, ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказишга ҳақли (учинчи қисм).


ёки


109-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асослари


Судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради (биринчи қисм).

Судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини беришни рад этади (иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси):

1) агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса (иккинчи қисмнинг биринчи банди);

2) ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низомни тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса (иккинчи қисмнинг иккинчи банди).

Судья суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради (учинчи қисм).


16. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасининг матнига қуйидаги қоидалар киритилиши мумкин:

қонун ёки унинг айрим қоидаларининг кучга кириш муддати ва тартиби ҳақидаги;

ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан аввал қабул қилинган қонунларни ёки уларнинг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақидаги.

Мисоллар:


4-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


ёки


15-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун 2006 йилнинг 1 январидан кучга киради.


ёки


295-модда. Ушбу Кодекснинг кучга кириш тартиби


Ушбу Кодекс 1996 йилнинг 1 апрелидан кучга киради.


Ушбу Кодекс 151-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган таътилнинг энг оз муддатидан ортиқча қисмини пуллик компенсация билан алмаштириш 1996 йил 1 апрелдан эътиборан охирги иш йилидаги ва шундан кейинги йиллардаги таътилларга нисбатан қўлланилади.


ёки


43-модда. Ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш


Ушбу Қонун кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонунини кучга киритиш ҳақида"ги 224-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 77-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 664-ХП-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 363-модда);

4)_______________________________________________;

5)_______________________________________________.



3-БОБ. ҚОНУНЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ,

ШУНИНГДЕК ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИЛАДИГАН

ҚОНУНЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ АКС ЭТТИРГАН ҚОНУН

ЛОЙИҲАЛАРИ ТУЗИЛИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


17. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиладиган қонунларнинг рўйхатини акс эттирган қонун лойиҳалари модданинг алоҳида тузилишига эга бўлади. Бундай қонун лойиҳаларининг:

моддалари номга эга бўлмайди;

моддалари қисмларга бўлиниши мумкин;

қисмлари қавс билан беркитиладиган араб рақамлари билан рақамланадиган бандларга ёки белгиларга эга бўлмаган хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Бандлар қавс билан беркитилиб, кичик ҳарфлар билан белгиланадиган кичик бандларга бўлиниши мумкин.

Мисоллар:


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг________йил ____________да қабул қилинган "___________ _"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ________йил, № _____, _______-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1)________________; (1-банд)

2)________________; (2-банд)

3)________________; (3-банднинг биринчи хатбошиси)

а)________________; (3-банднинг "а" кичик банди)

б)________________; (3-банднинг "б" кичик банди)

4)________________. (4-банд)


ёки


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ___ йил ___________да қабул қилинган "___________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ________йил, № _____, _______-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

_______________; (иккинчи хатбоши)

_______________; (учинчи хатбоши)

_______________; (тўртинчи хатбоши)

_______________. (бешинчи хатбоши)


ёки


1-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1)________________; (1-банд)

2)________________; (2-банд)

3)________________; (3-банд)

4)________________; (4-банд)

5)________________; (5-банд)

6)________________; (6-банд)


ёки


1-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

_________________; (иккинчи хатбоши)

_________________; (учинчи хатбоши)

_________________; (тўртинчи хатбоши)


18. Қонун лойиҳасининг моддалари, боблари, бўлимлари ва бошқа тузилмавий бирликлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Масалан, ҳар бир бобнинг моддаларини алоҳида-алоҳида рақамлашга ёки ҳар бир бўлимнинг бобларини алоҳида-алоҳида рақамлашга йўл қўйилмайди.

Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида, шунингдек унинг тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганида бундай қонуннинг қисмлари, бўлимлари, боблари ва моддаларининг рақамланишини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида, шунингдек қонун моддасининг тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганида бандларнинг рақамланишини ва кичик бандларнинг ҳарфлар билан белгиланишини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар қўшимчалар қонуннинг охирига киритилаётган бўлса, қисмлар, бўлимлар, боблар ва моддаларнинг мавжуд рақамланишини давом эттириш зарур (масалан, охирги бобнинг тартиб рақами 5 бўлса, 6-боб билан тўлдирилади; охирги модданинг тартиб рақами 7 бўлса, 8-модда билан тўлдирилади).

Агар қўшимчалар модданинг тузилмавий бирлиги охирига киритилаётган бўлса ҳам мавжуд рақамлашни давом эттириш зарур (масалан, қисмнинг охирги банди 3-банд бўлса, 4-банд билан тўлдирилади ва ҳоказо).

Агар қонун янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, янги тузилмавий бирликларни асосий рақамлар ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан кўрсатиш зарур (масалан, 51-боб, 72-модда, 33-банд, "б1" кичик банд).

Мисол:


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг___ йил _________да қабул қилинган "___________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ________йил, № _____, _______-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:

"17-1-модда. _____________

________________________

________________________";

2) 16-модданинг: иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1) _____________"

тўртинчи қисми 3-банди қуйидаги мазмундаги "б-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"б-2) _____________"


19. Қонун лойиҳаларининг кучга кириши тўғрисидаги моддаларда "кучга кириш" тушунчаси қўлланилиши зарур.

Агар муайян қонун кучга киришининг Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонунида белгиланганидан фарқ қиладиган алоҳида тартибини ўрнатиш зарур бўлса, қонун лойиҳаларига ҳужжатнинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги модда киритилади.

Мисоллар:


Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун ўтганидан кейин кучга киради.


ёки


Ушбу Қонун 2005 йилнинг 1 декабридан эътиборан кучга киради.


ёки


Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


20. Қонун лойиҳасига моддалар, боблар, бўлимлар, қисмлар ёки умуман қонун лойиҳасига доир изоҳлар киритилишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқдир. Бундай қоидаларни мустақил моддалар сифатида шакллантириш ёки тузилмавий бирликнинг қайси бирига дахлдор бўлса, бевосита ана шу бирликнинг матнига киритиш зарур.


21. Қонун лойиҳалари турли рўйхатлар, жадваллар, чизмалар, тарифлар, хариталар, бланкаларнинг намуналари, ҳужжатлар, схемалар ва бошқа шу кабилар жойлаштирилган иловаларга эга бўлиши мумкин.

Агар қонун лойиҳасида бир нечта илова мавжуд бўлса, улар № белгиси кўрсатилмаган ҳолда араб рақамлари билан рақамланади. Иловага ҳавола қилинганида ҳам қонун лойиҳасининг матнида № белгиси кўрсатилмайди.

Мисол:


Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-иловасига мувофиқ


Иловаларнинг ва улар тааллуқли бўлган қонуннинг юридик кучи бир хил.

Илова белгиси қонун лойиҳаси матнидан кейинги бетнинг юқорисидаги ўнг бурчакка жойлаштирилиб, қонуннинг рақами ва имзоланган санаси кўрсатилмайди.

Мисоллар:


"______________________"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига

илова


ёки


"_______________________" ги Ўзбекистон Республикаси қонунига

2-илова


Илованинг номи варақнинг ўртасига жойлаштирилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ РАТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

ТУЗИЛИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисоллар:


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома ратификация қилинсин.


ёки


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси қуйидаги баёнот эътиборга олинган ҳолда ратификация қилинсин:

Конвенция 35-моддасининг 3-банди бўйича баёнот


Ўзбекистон Республикаси ўзини ушбу Конвенция 35-моддасининг 2-банди қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламайди.


ёки


Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш тўғрисида


Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қуйидаги изоҳлар инобатга олинган ҳолда қўшилинсин:

1) Конвенциянинг 18-моддасига тааллуқли изоҳ: "Ўзбекистон Республикаси шуни баён этадики, юқорида зикр этилган Конвенция Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган санада унинг ҳудудида жамоат мулки бўлиб қолган адабий ва бадиий асарларга нисбатан мазкур Конвенция қўлланилмайди".

2) Конвенциянинг қўшимча бўлимига тааллуқли изоҳ: "Ўзбекистон Республикаси юқорида зикр этилган Конвенция қўшимча бўлимининг 2 ва 3-моддаларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш ниятида".


23. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бир нечта халқаро шартномани ўз ичига олса, бундай қонун лойиҳаси моддалари номга эга бўлмаган қонун лойиҳаларига нисбатан кўлланиладиган умумий қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Мисол:


1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Энергетика Хартиясига доир Шартномани ҳамда Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир Протоколни ратификация қилиш тўғрисида


1-модда. Энергетика Хартиясига доир 1995 йилда Лиссабонда имзоланган Шартнома ратификация қилинсин.

2-модда. Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Протокол ратификация қилинсин.


Ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг номи ушбу халқаро шартнома имзоланган асл нусхадаги ном билан айнан бир хил бўлиши керак. Бошқа бирон-бир ўзгартиш киритилишига йўл қўйилмайди.



5-БОБ. ҲАВОЛАЛАРНИНГ

ҚЎЛЛАНИЛИШ ТАРТИБИ


24. Моддаларда бошқа моддаларга, шунингдек муқаддам қабул қилинган қонунларга доир ҳаволалар фақат ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш учун ёки такрорлашга йўл қўймаслик зарур бўлгандагина кўлланилади.


25. Ҳаволалар фақат кучга кирган (амалга киритилган) қонунларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Ўз кучини йўқотган қонунларга ёки қонун лойиҳаларига ҳаволалар қилинишига йўл қўйилмайди.


26. Қонун лойиҳасида қонунга ҳавола қилиш зарурати бўлса, қуйидаги реквизитлар қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг имзоланган санаси* ва номи, шунингдек унинг рақами ва тури.

Мисоллар:


Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонуни билан тартибга солинади


ёки


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 435-II-сонли Қарорига мувофиқ

Қонуннинг рақами мавжуд бўлмаган тақдирда унинг имзоланган санаси, номи ва тури кўрсатилади.

Муайян қонуннинг тури бош ҳарф билан кўрсатилади.


27. Айни бир қонунга бир неча марта ҳавола қилинган ҳолларда, ушбу қонун биринчи марта кўрсатилаётганида қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (бундан буён матнда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни деб юритилади) мувофиқ


28. Тўлиқ янги таҳрирда баён этилган қонунга ҳавола қилинганида унинг реквизитлари қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг номи ва тури, қавс ичида эса, мазкур қонун янги таҳрирда тўлиқ баён этилган қонуннинг имзоланган санаси, рақами ва тури кўрсатилади.

Мисол:


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758-1-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга) мувофиқ


29. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига қилинган ҳавола қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ


30. Кодексга ҳавола қилинганида унинг имзоланган санаси ва рақами кўрсатилмайди.

Мисоллар:


- Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинади

- Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибда

- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ


31. Бир неча қисмдан иборат кодекснинг муайян моддасига ҳавола қилинганида кодекс қисмининг рақами кўрсатилмайди.

Мисоллар:


- Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддаси билан тартибга солинади

- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786-моддасига мувофиқ


32. Бутун қонунга эмас, балки унинг фақат тузилмавий бирлигига ҳавола қилиш зарурати бўлганида, ана шу муайян бирлик (катта бирликдан кичик бирлик томон) охирида кўрсатилади.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг________йил ___________да қабул қилинган "_____________________"ги ____ _ -сонли Қонуни 15-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди билан тартибга солинади


33. Бўлимлар, боблар, моддалар ва бандларнинг белгилари рақамлар билан, қисмларнинг ва хатбошиларнинг белгилари сўзлар билан, кичик бандларнинг белгилари эса, қўштирноқ ичида кичик ҳарфлар билан ёзилади.

Мисоллар:


- 5-модда биринчи қисми 2-бандининг "в2" кичик банди

- 5-модда иккинчи қисми 1-бандининг "в" кичик банди

- 1-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси

- 1-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисига мувофиқ

- 5-боб

- III ва IV бўлимлар


34. Айни бир қонуннинг тузилмавий бирликларига қилинадиган ҳаволалар қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисоллар:


- ушбу Қонуннинг 3-бобида ифодаланган

- ушбу боб қоидалари муносабати билан

- ушбу Кодекс 5-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ

- ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ

- ушбу Қонун 5-моддаси тўртинчи қисмининг 21-бандига мувофиқ

- ушбу Қонун 5-моддаси учинчи қисми 2-бандининг "а1" кичик бандига мувофиқ

- ушбу Қонун 5-моддаси учинчи қисми 2-бандининг "б" кичик банди билан тартибга солинади

- ушбу бобнинг 2-параграфида ифодаланган


35. Қонунларда юқори ёки тенг юридик кучга эга бўлган қонунларга ҳаволалар қилиниши мумкин. Қуйи юридик кучга эга бўлган муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки уларнинг айрим тузилмавий бирликларига ҳавола қилинишига (масалан, қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг муайян қарорига ҳавола қилинишига) йўл қўйилмайди.

Алоҳида ҳолларда, агар айрим ҳуқуқий муносабатлар муайян қонун билан тартибга солинмаган бўлса ва бу ҳуқуқий муносабатлар бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган ёки солиниши керак бўлса, қонунда қуйи юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ёки қонун ҳужжатлари мажмуига ҳавола қилиниши мумкин.


36. Қонун лойиҳасининг матнида бошқа қонунларнинг ўзи ҳам ҳавола ҳисобланган норматив кўрсатмаларига ҳавола қилинишига йўл кўйилмайди.



6-БОБ. ЭЪЛОН ҚИЛИШНИНГ РАСМИЙ

МАНБАЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


37. "Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг (Кенгашининг) Ведомостлари (Ахборотномаси)", "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", "Совет Ўзбекистони", "Правда Востока", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг (Кенгашининг) қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Совети (Кенгаши) Президиумининг (Раёсатининг) фармонлари ва қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларини эълон қилишнинг расмий манбалари ҳисобланган.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларини эълон қилишнинг расмий манбалари ҳисобланади.


38. Агар қонунга ўзгартишлар, қўшимчалар киритилса ёки қонун ўз кучини йўқотган деб топилса, мазкур қонун эълон қилинган расмий манба кўрсатилиши шарт.

Мисоллар:


(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда)

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, №1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда)


39. Катта ҳажмдаги қонун матни "Халқ сўзи", "Народное слово" газеталарининг бир неча сонида эълон қилинганда расмий манба сифатида газеталарнинг қонун матни эълон қилинган барча сонларининг санаси кўрсатилади.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-1-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-1-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ("Халқ сўзи", "Народное слово" газеталарининг 1996 йил 14, 15 ва 16 ноябрь сонлари).


40. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида қуйидагилар кўрсатилади: қонун эълон қилинган расмий манба ёки (агар шундай бўлган бўлса) янги таҳрирдаги қонун эълон қилинган расмий манба;

қонунга кейин киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар эълон қилинган расмий манбалар.

Мисоллар:


Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-1-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


ёки


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-ХII-сонли Қонунига (2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 149-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


41. Қонун ўз кучини йўқотган деб топилганида қонун эълон қилинган расмий манба ёки (агар шундай бўлган бўлса) янги таҳрирдаги қонун эълон қилинган расмий манба кўрсатилади. Ўз кучини йўқотган деб топилаётган асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар ҳам алоҳида тарзда ўз кучини йўқотган деб топилиб, улар расмий эълон қилган манба кўрсатилади.

Мисоллар:


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида"ги 481-1-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 237-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 568-II-сонли Қонунининг XVII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 18-модда).



7-БОБ. ҚОНУНЛАРГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


42. Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари қонунларни Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонунига мувофиқлаштириш ва айнан бир хил масалалар бўйича ҳуқуқий нормаларнинг кўп бўлишига барҳам бериш учун тайёрланади.


43. Қуйидагилар ўзгартишлар ҳисобланади: сўзларни, рақамларни алмаштириш;

сўзларни, рақамларни, гапларни чиқариб ташлаш;

қонун тузилмавий бирлигининг янги таҳрири; ,

қонун ёки унинг тузилмавий бирликлари амал қилишини узайтириш.


44. Қуйидагилар қўшимчалар (тўлдиришлар) ҳисобланади:

қонун моддасининг тузилмавий бирлигини янги сўзлар, рақамлар ёки гаплар билан тўлдириш;

қонунни тузилмавий бирликлар билан тўлдириш.


45. Ўзгартиш ва қўшимчалар қуйида келтирилган турдаги қонун ҳужжатларига киритилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг (Кенгашининг) қарорларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети (Кенгаши) Президиумининг (Раёсатининг) фармонларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети (Кенгаши) Президиумининг (Раёсатининг) қарорларига.


46. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мустақил қонун билан расмийлаштирилиб, унда ўз навбатида, ҳар бир қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мустақил модда тарзида расмийлаштирилади.

Мисол:


"_____________"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва "______________"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг________йил____________да қабул қилинган "___________________"ги ______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №____,______-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,

2000 йил, №_____,_______-модда) 5-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) ______________;

2) ______________.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг________йил____________да қабул қилинган "___________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, №_____,_______-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) ______________;

2) ______________;

3) ______________;

4)______________.


47. Агар қонун лойиҳаси билан бир йўла бир неча қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётган бўлса, бу қонунлар хронологик тартибда (улар имзоланган сана бўйича) жойлаштирилади. Айни битта санада имзоланган қонунлар уларнинг рақамига қараб, рақамларнинг ортиб боришига мувофиқ жойлаштирилади.


48. Қонунга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш билан бир вақтда мазкур қонуннинг тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганида ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек кучини йўқотганлик ҳақидаги қоидалар битта моддада жойлаштирилиши мумкин. Бунда киритилаётган ўзгартишлар, қўшимчалар, шунингдек кучини йўқотган деб топиш изчил (моддама-модда) баён этилиши керак.

Мисол:


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ______йил ____да қабул қилинган "_________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _____йил, № _____, _______-модда; ____йил, №____, _______-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-моддадаги "_________" деган сўзлар "_______" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2-модданинг биринчи қисми "_________" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 3-модда иккинчи қисмининг 2-бандидан "_________" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 4-модда ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

5) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

6) 6-моддадаги "_____________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


49. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида ушбу ҳужжатнинг имзоланган санаси, номи, рақами (агар рақам мавжуд бўлса), тури, шунингдек у эълон қилинган тегишли расмий манба кўрсатилиши шарт.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, №1-2, 8-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

Агар ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши лозим бўлган қонун тўлиқ янги таҳрирда баён этилган бўлса, унинг реквизитлари қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг имзоланган санаси, номи, рақами (агар рақам мавжуд бўлса), тури, шунингдек мазкур ҳужжатни тўлиқ янги таҳрирда баён этган қонуннинг имзоланган санаси, рақами ва тури кўрсатилади.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Аҳолининг бандлиги тўғрисида"ги 510-ХII-сонли Қонунига (1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-1-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, №5-6, 97-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


50. Қонуннинг битта ёки иккита (ундан ортиқ эмас) моддасига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилганида қонун лойиҳасининг номини аниқлаштириш мақсадга мувофиқдир.

Мисоллар:


"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 30-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида


ёки


"____________________"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ва "__________"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида


51. Ўзгартиш ва қўшимчалар доимо фақат асосий қонунга киритилади. Асосий қонунга уни ўзгартирган ва қўшимчалар киритган қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.


52. Асосий қонунга вақтинчалик кучга эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Айрим масалалар бўйича вақтинчалик (умумий белгиланганидан фарқланувчи) ҳуқуқий тартибга солишни белгилаш зарурати бўлганида мустақил қонун қабул қилинади.


53. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида тегишли матн қўштирноқ ичига олинади.


54. Қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар улар киритилаётган муайян тузилмавий бирлик кўрсатилган ҳолда кетма-кет (моддама-модда) баён этилиши керак.


55. Қонун тегишли боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, қисмлар туташ жойда модда, боб, кичик бўлим, бўлим билан тўлдирилаётганда қонуннинг тегишли боби, кичик бўлими, бўлими, қисмига ҳавола қилган ҳолда қўшилаётган модда, боб, кичик бўлим, бўлимнинг аниқ жойи кўрсатилади.


Мисоллар: (1-бобда 14 та модда бор)


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган _______"ги _____-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _______йил, №_____, _____-модда; ______йил, №_____, ______-модда) 1-боби қуйидаги мазмундаги 14-1-модда билан тўлдирилсин:


ёки


Ўзбекистон Республикасининг ______йил _______да қабул қилинган ___________"ги ______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____, ______-модда; ______йил, №_____, ______-модда) 2-боби қуйидаги мазмундаги 14-1-модда билан тўлдирилсин:


56. Қонунга умумлаштирилган шаклда ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилишига (шу жумладан, сўзлар ва сўз бирикмаларини "матн бўйича" деган шаклдан фойдаланган ҳолда алмаштиришга ёки тўлдиришга) йўл қўйилмайди.

Умумий қоидага биноан ҳар бир ўзгартиш ёки қўшимча ўзгартирилаётган ёки қўшимча киритилаётган қонуннинг муайян тузилмавий бирлиги кўрсатилган ҳолда алоҳида расмийлаштирилиши керак.

Истисно тариқасида, фақат қонуннинг битта моддасига ёки модданинг тузилмавий бирлигига умумлашган шаклда ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш мумкин. Агар мазкур моддага ёки унинг тузилмавий бирлигига бошқа ҳеч қандай ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилмаса, алмаштирилаётган ёки тўлдирилаётган сўз ёки сўзлардан ҳамма жойда тегишинча бирлик ёки кўпликда ва келишикда фойдаланилган бўлса, бундай ўзгартиш ёки қўшимча қуйидаги тарзда расмийлаштирилиши керак:

Мисоллар:


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________"ги _______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____, ______-модда;

_____йил, №_____, ______-модда) 10-моддасидаги "_____________" деган сўзлар "_______________" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


ёки


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________"ги ________-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,______йил, №______,______-модда; _____йил, №_____, ______-модда) 10-моддаси "_____________" деган сўзлардан кейин "_____________" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


57. Агар қонуннинг моддасида бир неча ҳолларда сўзни ёки сўзларни алмаштириш зарур бўлса ва алмаштирилаётган сўз ёки сўзлар тегишинча бирлик ёки кўпликда ва келишикда қўлланилган ёки айни тегишинча бирлик ёки кўпликда, бироқ турли келишикда бўлса ҳамда мазкур модда ёки тузилмавий бирликка бошқа ўзгартишлар киритилмаётган бўлса, қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисоллар:


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________"ги _______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____, ______-модда; ______йил, №_____, ______-модда) 10-моддасидаги "_____________" деган сўзлар (сўзлар бош келишикда, бирликда кўрсатилади) тегишинча бирлик ёки кўпликдаги ва келишикдаги "_____________" деган сўзлар (сўзлар бош келишикда, бирликда кўрсатилади) билан алмаштирилсин.


ёки


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил _______да қабул қилинган "_________"ги _______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____,______-модда; ______йил, №_____,______-модда) 10-моддасидаги "_____ " деган сўзлар (сўзлар бош келишикда, бирликда ёки кўпликда кўрсатилади) тегишинча бирлик ёки кўпликдаги ва келишикдаги "_____________" деган сўзлар (сўзлар бош келишикда, бирликда ёки кўпликда кўрсатилади) билан алмаштирилсин.


58. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганида аввал қайси тузилмавий бирлик ўзгартирилаётганлиги ва тўлдирилаётганлиги кўрсатилади, кейин эса ўзгартиш ва қўшимчаларнинг хусусияти кўрсатилади. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш энг катта тузилмавий бирликдан бошлаб расмийлаштирилади.

Мисоллар:


7-моддаси биринчи қисми 2-бандининг "в" кичик бандидаги "________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин


ёки


Ўзбекистон Республикасининг _______йил _______да қабул қилинган "_________"ги _______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____, ______-модда) 7-моддаси биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:


59. Модда, модданинг қисми, банди, кичик банди, хатбошиси тўлдирилаётганида ушбу тўлдириш қайси сўздан кейин ёзилиши кўрсатилади.

Мисол:


1-модда "_________" деган сўзлардан кейин "_________" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


60. Агар қонун моддасининг тузилмавий бирлиги сўзлар билан тўлдирилаётган бўлса ва бу қўшимча мазкур тузилмавий бирликнинг охирида жойлашиши керак бўлса, қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисол:


1-модданинг 1-банди "_________" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


Бунда тўлдирилаётган тузилмавий бирликнинг охирида ишлатилган тиниш белгиси тўлдириш киритилганидан кейин бирор-бир изоҳ берилмаган ҳолда сақлаб қолинади.


61. Қонун моддасининг турли тузилмавий бирликларига бир нечта ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисол:


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "___________" ги _______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____, ______-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модданинг:

биринчи қисмидаги "_________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми "_________" деган сўзлардан кейин "_________" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) ______________ ";

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

2) 3-модда иккинчи қисми 2-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

3) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "4-модда. _________


62. Қонуннинг моддасини қисмлар ёки хатбошилар билан тўлдириш қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисоллар:


2-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

33-моддаси:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

ўн тўртинчи-йигирма тўртинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи-йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


ёки


7-моддаси иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:


ёки


15-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:


Агар қонуннинг моддаси учтадан ортиқ бўлмаган қисмлар билан ёки қонун моддасининг қисми (банди) учтадан ортиқ бўлмаган хатбошилар билан тўлдирилаётган бўлса, тўлдирилаётган қисмлар ёки хатбошиларнинг тартиб рақамлари вергул орқали ёзилади.

Мисоллар:


7-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:


ёки


4-моддасининг 5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

тўртинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


63. Қонуннинг моддасини бандлар ёки кичик бандлар билан тўлдириш ва бу тўлдиришларни тегишинча модда, банд ёки кичик банднинг охирига жойлаштириш зарур бўлса, қўшилаётган бандлар ёки кичик бандларнинг тартиб рақамлари кўрсатилиши шарт.

Мисоллар:


6-модданинг бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4)______________".


ёки


7-модда учинчи қисмининг 3-банди қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д)_____________"


Бу каби қатор ҳолларда зарур бўлган тиниш белгисини алмаштириш қонуннинг жорий таҳририни тайёрлаш вақтида (қонун лойиҳасининг матнида изоҳ берилмаган ҳолда) амалга оширилади.


64. Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш, одатда, мақсадга мувофиқ эмас. Агар:

- қонунга унинг моҳиятига кўра қайта ишлашни талаб қилувчи ва айрим тузилмавий бирликларининг янги таҳрири билан чекланиб қолиб бўлмайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса;

- қонунга унинг деярли ҳамма тузилмавий бирликларига дахлдор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса;

- қонуннинг фақат айрим тузилмавий бирликлари ўз аҳамиятини қисман сақлаб қолса, қонуннинг янги таҳрири ўрнига янги қонун қабул қилиб, айни бир вақтда аввал амалда бўлган қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш маъқул.


65. Қонуннинг тузилмавий бирлиги, агар:

- муайян тузилмавий бирликка жиддий ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш зарур бўлса;

- қонуннинг тузилмавий бирлиги матнига бир неча марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлса, янги таҳрирда баён этилади.


66. Қонуннинг тузилмавий бирлигини янги таҳрирда баён этиш мазкур тузилмавий бирлик оралиқ таҳрирларининг барчаси ўз кучини йўқотганлигини англатади ва уларни ўз кучини йўқотган деб топиш шарт эмас.


67. Қонуннинг битта тузилмавий бирлигини янги таҳрирда баён этиш зарур бўлса, қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________"ги _______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №______,______-модда) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16-модда. __________


Бундай ҳолда қонуннинг номи қуйидагича бўлиши керак:

"___________"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида


68. Рақам белгиларини алмаштириш зарур бўлганида "сонлар" атамаси эмас, "рақамлар" атамаси ишлатилади.

Мисоллар:


"15, 18, 124" рақамлари "16, 19, 125" рақамлари билан алмаштирилсин

"45" рақами "55" рақами билан алмаштирилсин


69. Сўзлар ва рақамларни алмаштириш зарур бўлса, "сўзлар" атамаси ишлатилади.

Мисол:


"10 марта" деган сўзлар "20 марта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


70. Агар қонун лойиҳасида қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги моддалар билан бир вақтда ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхати акс эттирилган модда мавжуд бўлса, бундай модданинг мавжуд эканлиги қонун лойиҳасининг номида ифода этилиши шарт.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



8-БОБ. ЎЗ КУЧИИИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИЛИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ҚОНУНЛАРНИНГ РЎЙХАТИ


71. Қонунларни Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган Қонунига мувофиқлаштириш, айнан бир хил масалалар бўйича ҳуқуқий нормаларнинг кўп бўлишига барҳам бериш учун қонунларни (уларнинг тузилмавий бирликларини) ўз кучини йўқотган деб топиш орқали қонун ҳужжатларини янги қабул қилинаётган қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида таклифлар тайёрланади.


72. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига қуйидагилар киритилади:

1) ўз кучини тўлиқ йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар. Бунда қонуннинг ўзи ҳам, асосий қонуннинг матнига аввал ўзгартиш ва қўшимчалар киритган барча қонунлар ҳам алоҳида тарзда кўрсатилади.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________"ги _______-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _______йил, №_______, ______-модда)

2) қисман ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар, яъни, бутунлай қонун эмас, балки унинг айрим тузилмавий бирликлари (қонуннинг рақамланган барча тузилмавий бирликлари, шу жумладан, хатбошилари) ўз кучини йўқотади.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________"ги_______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, №_____, ______-модда) 5-боби

3) алоҳида ҳолларда (агар мустақил тузилмавий бирлик сифатида ажратилмаган қисм назарда тутилаётган бўлса), ажралмас қисми ўз кучини йўқотаётган қонунлар (ёки уларнинг тузилмавий бирликлари).

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 257-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 4-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисининг ва 5-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисининг шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишга тааллуқли қисми.


73. Қуйида келтириладиган турдаги қонунлар ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин:

- Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг (Кенгашининг) қарорлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Совети (Кенгаши) Президиумининг (Раёсатининг) фармонлари;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Совети (Кенгаши) Президиумининг (Раёсатининг) қарорлари.


74. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхати янги ҳуқуқий тартибга солишни белгиловчи қонун лойиҳасининг мустақил моддаси бўлиши, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг мустақил моддаси ёки моддалари бўлиши ёки мустақил қонун лойиҳаси бўлиши мумкин.

Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айни ўша қонуннинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топишни бир вақтнинг ўзида расмийлаштириш ушбу Услубий тавсияларнинг 48-бандига мувофиқ амалга оширилади.


75. Янги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхати юридик жиҳатдан асосланган ва тугал бўлиши, яъни янги қонунга зид бўлган биронта ҳам қонун рўйхатдан тушиб қолмаслиги, ўз аҳамиятини сақлаб қолган биронта ҳам қонун ёки унинг қисми мазкур рўйхатга кириб қолмаслиги керак.


76. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг қонун билан тасдиқланган фармони ўз кучини йўқотаётган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхатига ана шу фармон ва уни тасдиқловчи қонун (ёки унинг қисми) алоҳида тарзда киритилади. Бунда мазкур рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар алоҳида тарзда киритилади.


77. Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан амалга киритилган қонун ўз кучини йўқотаётган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига мазкур қонун ва уни амалга киритган қарор алоҳида тарзда киритилади. Бунда қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар рўйхатга алоҳида тарзда киритилади.


78. Давлат ҳокимиятининг ҳозирги вақтда мавжуд бўлмаган органининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатини (масалан, Советлар МИҚ ва ХКС қарорини) ўз кучини йўқотган деб топиш бундай зарурат юзага келган кунда ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган масалаларни ҳал этиш давлат ҳокимиятининг қайси органи ваколатига кирса, шу орган томонидан амалга оширилади.


79. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритилаётган ҳар бир қонуннинг имзоланган санаси, номи, рақами (агар бундай рақам мавжуд бўлса), тури, шунингдек у расмий эълон қилинган манба кўрсатилиши керак.


80. Ҳар бир қонун ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхатига алоҳида тарзда киритилади. Бундай рўйхатда акс эттирилган қонунлар тартиб рақамига эга бўлиши мумкин (бундай ҳолда улар бандлар ҳисобланиб, араб рақамларида рақамланиб, қавс билан беркитилади).


81. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатида қонунлар хронологик тартибда (улар имзоланган сана бўйича) жойлаштирилади. Айни битта санада имзоланган қонунлар уларнинг рақамига қараб, рақамларнинг ортиб боришига мувофиқ жойлаштирилади.


82. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг битта рўйхатида қонунлар ўз кучини йўқотадиган турли саналарни белгилаш зарур бўлса, рўйхат кучини йўқотишнинг тегишли санасига (муддатига) мувофиқ шаклга солинадиган тузилмавий бирликларга бўлинади.


83. Агар қонунда бошқа моддалар ёки тузилмавий бирликлар ўз кучини йўқотганидан кейин фақат битта модда ёки тузилмавий бирлик ўз кучида қолган бўлса, у ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлса, бундай ҳолда ана шу битта модда ёки тузилмавий бирлик эмас, балки бутун қонун тўлиқ кучини йўқотган деб топилиши зарур.


84. Агар қонунда аввал қабул қилинган қонунларни ўз кучини йўқотган деб топган моддалар мавжуд бўлса, ушбу қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурати юзага келганида қонун юқоридаги каби моддалар мавжуд бўлишидан қатъи назар, ўз кучини тўлиқ йўқотади.


85. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига нафақат янги қонун қабул қилингунига қадар амалда бўлган қонунларни, балки ушбу масалага доир аввал амалда ўз кучини йўқотган ёки кейин қабул қилинган қонунларга сингиб кетган, аммо белгиланган тартибда ўз кучини йўқотган деб топилмаган қонунларни ҳам киритиш лозим.


86. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига вақтинчалик кучга эга бўлиб, амал қилиш муддати ўтган қонунлар (нормалар) киритилмайди. Вақтинчалик кучга эга бўлган қонунлар (нормалар) фақат амал қилиш муддати ўтмаган тақдирдагина ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритилади.

Агар вақтинчалик кучга эга бўлган қонун ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши номуайян муддатга узайтирилган бўлса, рўйхатга асосий қонун ҳам, унинг муддатини узайтирган қонун ҳам киритилади.


87. Агар ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган банд ёки моддада тегишинча ўз кучини йўқотиши лозим бўлган илова кўрсатилган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига фақатгина мазкур банд ёки модда киритилади, илова эса, гарчи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланса-да, алоҳида тарзда кўрсатилмайди.


88. Агар қонуннинг банди ёки моддасида иловани тасдиқлаш билан бир қаторда ўз аҳамиятини сақлаб қоладиган бошқа масалаларга дахлдор кўрсатмалар мавжуд бўлса, илова эса тўлиқ ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлса, ана шу банд ёки модда ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига фақатгина иловага тааллуқли қисм бўйича киритилади.


89. Агар иловани тўлиқ ўз кучини йўқотган деб топиш мумкин бўлмаса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига фақатгина илованинг тузилмавий бирликлари киритилади.

Мисол:


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг____ йил _______да қабул қилинган "___________________"ги _____-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, №____,_____-модда) билан тасдиқланган илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


90. Агар қонун ҳали кучга кирмаган бўлишига қарамай, унга зарурат қолмаган бўлса, "бекор қилинсин" деган атама қўлланилади.



*) 2005 йилгача - "қабул қилинган санаси", ундан кейинги йилларда эса "имзоланган санаси".



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2005 йил, 6-сон.



































Время: 0.0220
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск