ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 11.03.1993 й. 793-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг қоидалари ҳамда ижроия қўмитаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1993 й.

N 793-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

ПАРЛАМЕНТ ГУРУҲИНИНГ ҚОИДАЛАРИ

ҲАМДА ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг Қоидалари тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги Қарори билан ташкил этилган Парламентлараро Иттифоқ Миллий гуруҳининг кенгаши бундан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг Ижроия қўмитаси деб аталсин.


3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев






Ўзбекистон Республикаси

Миллий парламент гуруҳининг

ҚОИДАЛАРИ



1-модда


Ўзбекистон Республикасининг Миллий парламент гуруҳи парламентнинг барча аъзоларидан иборат бўлиб, у Олий Кенгашнинг қарори билан тузилади.



2-модда


Миллий парламент гуруҳи ўз фаолиятида Парламентлараро Иттифоқнинг, ўзи аъзо бўлган бошқа парламентлараро ташкилотларнинг тартиб-қоидаларига амал қилади, уларнинг Уставлари ва Қоидаларига риоя этади.



3-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Миллий парламент гуруҳининг Раҳбари ҳисобланади.



4-модда


Парламент гуруҳи аъзоларининг умумий йиғилиши Миллий парламент гуруҳининг раҳбар идораси ҳисобланади, бу йиғилиш заруратга қараб ўтказилади. Миллий парламент гуруҳининг йиғилиши, башарти унда парламент жами аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.

Умумий йиғилиш Миллий парламент гуруҳининг Ижроия қўмитасини сайлайди, Ижроия қўмитаси ишига доир ҳисоботларни тинглайди, Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг фаолияти билан боғлиқ энг муҳим масалаларни қараб чиқади.

Умумий йиғилишни Миллий парламент гуруҳининг раҳбари, Ижроия қўмитаси чақиради.

Умумий йиғилиш қарор ва мурожаатномалар қабул қилади, нома ва мактублар йўллайди.

Башарти, йиғилишда иштирок этаётган парламент аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берса, йиғилиш қарори қабул қилинган ҳисобланади.



5-модда


Миллий парламент гуруҳининг Ижроия қўмитаси таркиби Раис, котиб ва қўмита аъзоларидан иборат бўлади.

Ижроия қўмитаси:

- иш режаси тайёрлайди ва уни тасдиқлаш учун тақдим этади;

- Ижроия қўмитасининг ҳар бир аъзосига аниқ иш жабхасини бириктириб қўяди;

- Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳи аъзо бўлган парламентлараро ташкилотларнинг қарорларини амалда рўёбга чиқариш учун чора-тадбирлар кўради;

- парламентлараро ташкилотлар фаолият кўрсатишини таъминлаш учун маъмурий ва молиявий масалаларга доир зарур чора-тадбирлар кўради ҳамда бу ташкилотларнинг Котибиятлари билан мунтазам алоқа боғлайди;

- Парламентлараро Иттифоқ ва бошқа парламентлараро ташкилотларнинг тадбирларида қатнашиш учун Миллий парламент гуруҳи аъзолари юборилишини таъминлайди, делегатларнинг вазифаларини белгилаб беради, ишларида кўмаклашади ҳамда тадбир ўтказилаётган мамлакатда бўлишлари билан боғлиқ барча зарур чораларни кўради;

- қабул қилинган қарорлар юзасидан Миллий парламент гуруҳининг тутадиган мавқеини белгилайди, ана шу мавзулар бўйича материаллар (баённома, резолюция лойиҳаси, қўшимчалар, тузатишлар) тақдим этади, ҳукумат тасарруфидаги ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиш зарурлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;

- кундалик фаолиятга доир масалаларни ўрганади ва парламентлараро ташкилотларнинг фаолиятига, Устави, тузилиши ва бюджетига ўзгартишлар киритишга, улар ўтказадиган тадбирларнинг кун тартибига қўшимча бандлар киритишга доир таклифларни илгари суради;

- парламентлараро учрашув ўтказиладиган мамлакат парламенти раҳбарияти ва делегацияси билан икки томонлама алоқалар ўрнатади.



6-модда


Парламентлараро ташкилотларнинг қарорларидан Миллий парламент гуруҳи, шунингдек заруратга кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ҳукумати ҳам хабардор этилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий парламент гуруҳининг парламентлараро тадбирларда иштирок этаётган делегацияси ёзма равишда ҳисоботлар тайёрлайди ва Ижроия қўмитасининг мажлисларида, заруратга кўра парламент гуруҳининг умумий йиғилишларида ахборот беради.

Делегациянинг ҳисоботи парламентнинг расмий ҳужжати сифатида эълон қилиниши ҳам мумкин.



7-модда


Ўзбекистон Республикасининг Парламентига навбатдаги сайлов ўтказилганидан кейин Миляий парламент гуруҳининг янги таркиби тузилиб, унинг умумий йиғилишида Ижроия қўмитасининг янги аъзолари сайлангунга қадар аввалги таркибдаги Ижроия қўмитаси ўз ишини давом эттираверади.



8-модда


Ушбу Қоидаларга доир ҳар қандай тузатиш умумий йиғилишда овоз бериш йўли билан қабул қилиниши лозим.

Парламент гуруҳининг барча аъзолари киритиладиган тузатишлар билан улар йиғилишда муҳокама қилинишидан олдин танишиб чиқишлари лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси”, 1993 й., N 3, 162-модда






























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск