Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.06.1992 й. 282-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 15 июндаги

282-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва

ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган

эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ

хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши

нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда

уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.

Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.


2. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги ўрни қуйидаги ҳолларда қопланади:

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувлари, шунингдек, фуқаролар тасарруфида ва фойдаланишида бўлган ана шу ерлар қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олинганда;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувларининг оборотдан чиқиши ва уларнинг кам қимматли ер-сувларга ўтказилиши билан боғлиқ бўлган кўрилаётган объектлар атрофида муҳофаза, санитария ва ҳимоя зоналари белгиланиши билан ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари чекланганда;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолияти таъсири натижасида ерлар сифати ёмонлашганда.


3. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш барча категориядаги ерлардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер-сувлари олинганда ҳамда улар қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ҳам доимий, ҳам вақтинчалик фойдаланиш учун берилганда (ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) амалга оширилади.

5. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ноҳия ҳокимининг Фармойиши билан тузилган баҳолаш комиссияси томонидан аниқланади, бир вақтнинг ўзида ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларнинг олиб қўйилиши муносабати билан уларнинг кўрган зарарларини белгиланган тартибда қоплаш белгилаб қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорларини аниқлаш учун баҳолаш комиссиясига дастлабки маълумотларни ер ажратиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти тақдим этади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун ер олиб қўйилган ва вақтинчалик фойдаланишга берилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кейинги уч йилда олиб қўйиладиган ер участкасидан ўртача олинадиган деҳқончилик ва ўрмон хўжалиги маҳсулоти қийматининг миқдоридан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу пул миқдори ер участкаси фойдаланишга берилган йиллар сонига кўпайтирилади.

Вақтинчалик фойдаланиш учун ер участкаси олган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уни аввалги ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланишга яроқли ҳолатда ўз вақтида қайтаришлари шарт. Ер участкасидан фойдаланиш зарурати сақланиб қолган ва уни аввалги ер эгаларига белгиланган муддатларда қайтариш имконияти бўлмагани ҳолда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер участкаси берган органга фойдаланиш муддатини узайтириш тўғрисида тавсиянома киритади. Бунда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тегишли йиллар сонига кўпайтирилади.

Вақтинчалик берилган ерларни қишлоқ ва ўрмон хўжалиги билан шуғулланиш учун яроқли ҳолатга келтириш қишлоқ хўжалиги органларининг хулосасига кўра мақсадга мувофиқ бўлмаган чуқурликда тупроқ қатлами бузилган холда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда қопланади.


6. Комиссия иш натижалари қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва ўрмонлардан олиб қўйиладиган майдонларни, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг қабул қилинган меъёрларини ва умумий қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.


7. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари ер ажратиб бериш лойиҳаси билан бир вақтда ушбу лойиҳани тасдиқлаш ўз ваколатига кирувчи орган томонидан тасдиқланади.


8. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун маблағларни ер ажратиб берилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, вилоятлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида очилган махсус счётларга ўтказадилар.

Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган минтақавий дастурларни ва вилоятлараро тадбирларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш ҳисобига келувчи маблағнинг 10 фоиз миқдордаги қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус счётига ўтказилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари маблағларнинг ўз вақтида келиб тушиши ва ҳисобга олинишини, шу маблағлар ҳисобига иншоотларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришни ҳамда ишларни белгиланган тартибда қабул қилишни таъминлайди.


10. Ер участкалари ажратиб бериладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар иншоот қурилишини молиявий таъминлаш бошлангандан кейин бир ой муддат ичида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун мўлжалланган маблағларни кўчиришлари ҳамда капитал маблағларни вилоятлар ҳокимликларига беришни белгиланган тартибда расмийлаштиришлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг махсус счётига келиб тушувчи маблағлар доирасида ишларнинг буюртмачиси ҳисобланади, титул рўйхатларини тасдиқлайди, молиявий таъминлашни бошлайди ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан пудрат ишларининг чегараланган миқдорда берилишини белгиланган тартибда расмийлаштиради, кейинчалик уларнинг ҳажмларини Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига тақдим этади.


11. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш учун тушган маблағлар махсус мақсадга эга бўлиб, ундан қуйидагилар учун фойдаланилади:


янги ерларни ўзлаштиришга;

суғориладиган ерларни тўла-тўкис қайта тиклашга;

зовур-зах қочириш шохобчаларини қуришга ва қайта қуришга;

суғориладиган ерларни тубдан текислашга;

суғориладиган ерларнинг сув таъминотини оширишга;

суғориладиган маданий яйловлар яратиш ва тиклашга;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилашга;

дарахтзорлар барпо этиш ва тиклашга;

йўқолиб кетган ўрмон уруғчилиги, туп (пархиш) дарахтлар ва саноат дарахтзорлари, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мевазорлар, кўчатхоналар барпо этиш ва тиклашга;

ерларнинг унумдорлигини ошириш, қумлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ва дарахтзорларга айлантириш, тоғ қияликларини поғона-поғона қилиб ишлаш ва бошқа эрозияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга;

ер тузиш, кадастрлаш ва ўрмон тузиш ишлари, шунингдек, уларни компьютерлаштиришга.


12. Қишлок хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш мақсадида тушган маблағлар мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, ерлари олиб қўйилган эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ерларда ишлатилади.


13. Қишлок хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари йилнинг охирида олиб қўйилмайди ва кейинги йилда мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни молиявий таъминлашга йўналтирилади.


14. Лойиҳани жойига кўчириш ва ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини тайёрлаш ер майдонлари ажратилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрни қоплангандан сўнггина амалга оширилади.


15. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятларни бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қўшимча ер ажратилмайди.



II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ

НОБУДГАРЧИЛИГИ МИҚДОРЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


16. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари олиб қўйилган ҳайдаладиган майдонлар, кўп йиллик дарахтзорлар (боғлар, мевазорлар, узумзорлар, тутзорлар, кўчатхоналар, цитрус ўсимликлари), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан ҳисобланади.


17. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари олиб қўйилган қишлоқ хўжалигида яроқли ерларнинг ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг зарурлигидан келиб чиқиб, бунда уларнинг сифати, маҳсулдорлиги, жойлашиш ўрни ва самарали фойдаланилиши ҳисобга олинади, шунингдек, янги ерларни ўзлаштиришга оид ишларни бажариш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматини йўқотганлигини ҳисобга олиб аниқланади.


18. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифатини ҳисобга олиш тупроқ карталари ва ерларни иқтисодий баҳолаш материаллари бўйича ер ажратиш лойиҳасини тузувчи ер тузиш ташкилотлари томонидан белгиланган бонитет баллари бўйича амалга оширилади. Асослари бўлмаган янгидан ўзлаштирилган ер майдонлари бўйича бонитет баллари ерлар ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида амалдаги услубий кўрсатмалар бўйича аниқланади.

Олиб қўйилган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига тенг баҳодаги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ерларнинг сифати ва жадал фойдаланилишига қараб 1-жадвал бўйича аниқланади.


19. Суғориладиган зонадаги олиб қўйилган бўз ерларнинг 1 гектари ўрнига, уларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати 0,25 коэффициентининг қўлланиши йўли билан 1-жадвал бўйича аниқланади.


20. Олиб қўйилган лалми ерларнинг 1 гектари ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати қуйидаги миқдорларда аниқланади:

текисликдаги (ёғингарчилик кам бўладиган) зонада - ҳайдаладиган лалми ерлар учун 7,5 ва бўз лалми ерлар учун 2,4 минг сўм;

паст-баландликдаги (ёғингарчилик ўртача бўладиган) зонада - ҳайдаладиган лалми ерлар учун 11,1 ва бўз лалми ерлар учун 3,6 минг сўм;

тоғ олди ва тоғғингарчилик етарли бўладиган) зонасида - ҳайдаладиган лалми ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар учун 13,8 ва бўз лалми ерлар учун 4,4 минг сўм.

21. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигига қўшимча равишда соф даромад қўшилади. Бу даромад лойиҳалаштириш, янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштиришга оид ишларни ва бошқа маданий-техника ишларини бажариш учун зарур бўлган тўрт йил давомидаги даврда олиб қўйилган ер майдонида соф даромаднинг суммаси жамоа ва давлат хўжаликлари ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг охирги уч йилги маълумотларига кўра олиб қўйилган майдонлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтзорларининг ўртача ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ер ажратиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши жараёнида аниқланади.


22. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги йўқотилган яйлов озуқалари ҳажмларини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш заруратидан келиб чиқиб аниқланади.


Шулардан:


Баландлик минтақалари


1 га учун умумий қиймат, сўм


тубдан яхшилаш қиймати


қопланадиган маҳсулот қиймати


Чўл минтақаси


1125

232

893

Адир минтақаси


1315

412

903

Тор минтақаси


1846

308

1538




3-жадвал



Олиб қўйилган ер майдонларининг

ўрнашган жойини ҳисобга олувчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР



Аҳоли яшаш жойлари

Аҳоли пунктлари чегаралари билан ажратилган ер орасидаги масофа, км


Ошириш

коэффициентлари


Тошкент шаҳри


20 гача

2,0

Вилоят марказлари


10 гача

1,5

Бошқа шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва ноҳия маркази ҳисобланувчи қишлоқ аҳоли пунктлари


5 гача

1,3

III. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ

НОБУДГАРЧИЛИГИ МИҚДОРЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


24. Ўрмон ерларини сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори тенг катталикдаги янги ерларни ўзлаштиришга зарур харажатларга қараб аниқланади. Бунда тупроқни маданийлаштириш ва унинг унумдорлигини ошириш, янги хўжаликларни ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш ва олиб қўйилган ўрмонларни қайта тиклаш харажатлари ҳисобга олинади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик зонасида суғориш қиймати, тоғли зонада - бошқа оддий гидротехника иншоотларини супалаш ёки қуриш қиймати, чўл зонада - кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.


25. Ўрмон билан қопланган ва дарахтлари сийрак ерлар, шунингдек, ўрмон дарахтлари, уруғлик, пархиш дарахтлар ҳамда ёнғоқ, илдиз мевали ва бошқа қимматли дарахт турларининг саноатбоп майдонлари олиб қўйилаётганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги суммаси ўрмон хўжалиги маҳсулотларини ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотни янги ерларни ўзлаштириш ва ана шундай дарахтзорларни барпо этиш ишларини бажариш вақтида сотишдан олинадиган даромаднинг нобуд бўлишини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:


П.п.л.=S (3 осв.+Т (П.л.пр.+П.пр.поб.)),


бунда:


П.п.л. - ўрмон билан қопланган майдонларни олиб қўйишдан кўрилган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори, сўм;

S - олиб кўйиладиган ўрмонзорлар майдони, гектар;

З осв. - 1 гектар янги ерни ўзлаштиришнинг сўм ҳисобидаги харажатлари (суғориладиган ўрмонзорлар олиб қўйилаётганда ерларнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда, 1-жадвал бўйича, суғорилмайдиган ўрмонзорлар олиб қўйилаётганда ерларнинг табиий зоналар бўйича жойлашганлигига қараб - мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ қабул қилинади);

Т - янги ерларни ўзлаштиришни лойиҳалаштириш ва бу ишларни бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўрта ҳисобда 4 йил олинади);

П.л.пр. - ўрмон маҳсулотини (ёғоч, ёнғоқлар, мевалар, уруғликлар, резаворлар) сотишдан олинадиган фойда, 1 гектардан ўрта ҳисобда 3 йилда, сўм (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади);

П.пр.поб. - қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотни (шифобахш ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик ва бошқа маҳсулотларни) сотишдан олинадиган фойда, 1 гектардан ўрта ҳисобда 3 йилда, сўм (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади).


26. Ёнган, нобуд бўлган, кесилган ўрмон дарахтларидан иборат майдонлар олиб қўйилганда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдори ҳайдаладиган лалми ерларни қоплаш учун ўзлаштириш ишлари харажатларига тенг қилиб олинади, бўш ерлар, ялангликлар олиб қўйилганда эса - мазкур Низомнинг 20-бандига биноан қабул қилинадиган бўз лалми ерлар қиймати олинади.


27. Олиб қўйилаётган ер участкасининг аҳоли яшайдиган пунктгача бўлган масофасига ҳамда муҳандислик коммуникациялари ва энергия манбалари билан таъминланганлигига қараб нобудгарчилик миқдори мазкур Низомнинг 3-жадвалида келтирилган коэффициентлар ёрдамида тузатилади.



IV. ЕР ЭГАЛАРИ ВА ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ЧЕКЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ

МИҚДОРЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


28. Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонунига, шунингдек, бошқа меъёрий актларга мувофиқ, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг қўриқланадиган, санитария ва ҳимоя зоналарининг қуйидаги объектларидан фойдаланиш ҳуқуқлари чекланган:


темир йўл ва автомобиль йўллари;

магистрал трубопроводлар ва улар атрофидаги иншоотлар;

алоқа ва радиолаштириш линиялари;

қўриқхоналар, миллий ва дендрология парклари, ботаника боғлари, заказниклар (ов қилинадиганидан ташқари) ва давлат табиат обидалари;

тарихий-маданий қўриқхоналар, мемориал парклар, дафн этиш жойлари, тарих ва маданий археологик обидалар;

дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ҳамда бошқа сув ҳавзалари, шунингдек, аҳолини даволаш ва маданий-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун ичимлик ва кундалик эҳтиёж сув манбалари;

гидрометеорология станциялари;

ер ва сув билан қопланган майдонларда ёввойи ҳайвонлар тўпланган жойлар, шунингдек, улар атрофидаги икки километрли масофа.


29. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари чекланганлиги муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан кўрилган зарарларнинг ўрни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналарида жойлашган қурилаётган объектларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни унчалик қимматли бўлмаган ерларга кўчириш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.

Шу муносабат билан мазкур Низомнинг 28-бандида санаб ўтилган бинолар ва иншоотлар қурилиши учун ажратилган ер участкалари лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида аввало уларни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг майдони ва сифати, шунингдек, улардан бундан кейин фойдаланиш тартиби аниқланади.


30. Қурилаётган объектларни қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналаридаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан қишоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ тўла ҳажмда белгиланади.


31. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига айлантирилаётганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчилиги мазкур Низомнинг 18 ва 25-бандларига мувофиқ аниқланган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини олиб қўйишдан кўрилган зарар билан 20, 22 ва 26-бандларига мувофиқ аниқланган суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини олиб қўйишдан кўрилган зарар миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Лалми ерлар бўз ерларга кўчирилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ лалми ерлар олиб қўйилгандаги зарар миқдори билан бўз ерлар олиб қўйилгандаги зарар миқдорлари ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.



V. ЕРЛАР СИФАТИНИНГ ЁМОНЛАШУВИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИГИ

МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


32. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг атроф-муҳитга таъсири характерига кўра улардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари сифатининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Бу оқибатлар объектларни лойиҳалаштириш жараёнида олдиндан назарда тутилиши ва ажратиладиган ерлар лойиҳасида ўз аксини топиши лозим.


33. Ерлар сифатининг ёмонлашуви муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчилиги мазкур Низомнинг II ва III бўлимларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини ҳозирги аҳволда олиб қўйилганлиги учун кўрилган зарар билан ерларнинг назарда тутилаётган ёмонлашувидан кейинги зарар ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.






























Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск