ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Сенати. Сенат аъзолари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш Тартиби (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 30.12.2010 й. 153-II-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2010 йил 30 декабрдаги

153-II-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош

прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон

Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви

органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг

ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги

ахборотини кўриб чиқиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг йиллик ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.


2. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тақдим этилган йиллик ҳисоботи (бундан буён матнда ҳисобот деб юритилади) Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ҳисобот Сенатда тингланишидан олдинги йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларини ўз ичига олади.


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ҳар йили Сенатга давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисида ахборот (бундан буён матнда ахборот деб юритилади) тақдим этади.

Ахборотда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларининг ахборот Сенатда тингланишидан олдинги йилдаги фаолиятининг мониторинглари, таҳлиллари ва текширишларни амалга ошириш натижалари баён этилади.


4. Ҳисобот ва ахборот Сенатга ҳар йили 1 февралдан кечиктирмасдан бир нусхада тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан имзоланган илова хати билан бевосита ёхуд почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.

Сенатга ушбу ҳужжатларнинг электрон нусхалари ҳам электрон ахборот ташиш воситаларида тақдим этилиши ёки улар Сенатга электрон почта тизими орқали юборилиши шарт.


5. Ҳисобот ва ахборот Сенат Девонида рўйхатга олинган кундан бошлаб Сенатга тақдим этилган ҳисобланади.


6. Келиб тушган ҳисобот ва ахборот Сенат Раисига топширилади. Сенат Раиси Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасига (бундан буён матнда Сенат қўмитаси деб юритилади) ҳисобот ва ахборотни Сенат қўмитасининг мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқишни топширади.


7. Ҳисобот ва ахборот Умумий бўлимга нусха кўчириш ва Сенат қўмитасига ҳамда Сенат Раисининг топшириғида кўрсатилган бошқа шахсларга бериш учун топширилади.


8. Ҳисобот ва ахборот Сенат Девонининг Раҳбарига, уларнинг нусхалари эса Сенат Раисининг ўринбосарига, Сенат қўмитасига, Юридик бўлимга, Назорат-ахборот бўлимига, Матбуот ва таржима бўлимига, Сенатнинг матбуот котибига берилади.



II. ҲИСОБОТ ВА АХБОРОТНИНГ СЕНАТ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ


9. Сенат қўмитаси:

а) ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ зарур материалларни тайёрлашни ташкил этади;

б) Сенат қўмитаси ишида қатнашиш учун давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасалар вакилларини, мутахассислар ва олимларни, жамоатчилик ва хўжалик юритувчи субъектлар вакилларини, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакилларини таклиф қилади;

в) тегишли ҳужжатлар (Сенат қўмитасининг қарорлари, Сенат қўмитаси мажлисларининг баённомалари ва ҳ. к.) расмийлаштирилишини ташкил этади;

г) Сенат Кенгашига, Сенат Раисига ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ топшириқларнинг бажарилиши ҳақида маълумот беради;

д) ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш юзасидан Сенат Кенгашига таклифлар киритиш тўғрисида қарорларни қабул қилади;

е) ушбу масалалар бўйича Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;

ж) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳужжатлар, эксперт хулосалари ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;

з) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Ҳисобот ва ахборот Сенат қўмитасига келиб тушганидан кейин Сенат қўмитаси раисининг қарорлари билан қўмита ҳузурида ҳисобот ва ахборотни таҳлил қилиш ҳамда Сенат қарорларининг лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.

Ҳисобот бўйича ишчи гуруҳ таркибига сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

Ахборот бўйича ишчи гуруҳ таркибига сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари, тақдим этилган ахборотда кўрсатилган давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларининг вакиллари киритилади.


11. Ишчи гуруҳлар тақдим этилган ҳисобот ва ахборотни таҳлил қилади, ушбу масалалар юзасидан илгари қабул қилинган Сенат қарорлари ижро этилишининг ҳолатини ўрганади.


12. Ишчи гуруҳ аъзолари ишчи гуруҳ мажлислари ўтказиладиган сана ҳақида олдиндан хабардор қилинади.


13. Ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш натижалари бўйича Сенат қўмитаси томонидан Сенатнинг тегишли қарорлари лойиҳалари тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги Сенат қарорининг лойиҳасида, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар, қонунийликнинг ва жиноятчиликка қарши курашнинг аҳволи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қонунийликни ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлаш бўйича тавсиялар баён этилади.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан ўтган йилда қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги Сенат қарорининг лойиҳасида, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш борасидаги иши тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек бу йўналишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар акс эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан ўтган йилда қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги Сенат қарорининг лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судига ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларга ҳам тегишли тавсиялар берилиши мумкин.


14. Ҳисобот ва ахборот дастлабки тарзда Сенат қўмитасининг мажлисида кўриб чиқилади.


15. Сенат қўмитасининг мажлиси, агар унда Сенат қўмитаси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.


16. Сенат қўмитасининг мажлиси очиқ ўтказилади. Зарур ҳолларда Сенат қўмитаси ёпиқ мажлис ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.


17. Сенат қўмитасининг мажлисига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларининг раҳбарлари таклиф қилинадилар.

Сенат қўмитасининг мажлисига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.


18. Сенат қўмитасининг мажлисида: ҳисобот бўйича - Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, ахборот бўйича - Ўзбекистон Республикаси адлия вазири маъруза билан чиқади. Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири бўлмаган тақдирда тегишинча уларнинг ўринбосарларидан бири маъруза билан чиқади.

Мажлис давомида Сенат қўмитасининг аъзолари тақдим этилган ҳисобот ва ахборотни аниқлаштириш мақсадида маърузачиларга, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари раҳбарларига саволлар беришлари мумкин.


19. Сенат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирини, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасалар раҳбарларини, мутахассислар ва олимларни, оммавий ахборот воситаларининг вакилларини Сенат қўмитасининг мажлиси ўтказиладиган сана тўғрисида олдиндан хабардор қилади.


20. Сенат қўмитасининг ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибининг лойиҳасига киритиш бўйича Сенат Кенгашига таклифлар киритиш тўғрисидаги қарорлари Сенат қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


21. Сенат қўмитасининг ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибининг лойиҳасига киритиш тўғрисида таклифлар қилинган қарорлари Сенат Кенгашининг муҳокамасига тақдим этилади.


22. Сенат қўмитасининг мажлислари баённома билан расмийлаштирилади.


23. Сенат Кенгаши ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалаларни муҳокама қилиш учун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.


24. Сенат қўмитасининг раиси Умумий бўлим билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакилларига, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий муассасалар раҳбарларига, мутахассислар ва олимларга Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида қатнашиш учун тегишли рухсатнома берилишини ташкил этади.


25. Сенатнинг ялпи мажлисида ҳисобот ва ахборотни тинглаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти билан белгиланади.



III. ҲИСОБОТ ВА АХБОРОТНИ ТИНГЛАШ ҲАҚИДАГИ

МАСАЛАЛАРГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


26. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг лойиҳаларига Сенат қўмитаси раиси, Сенат Девонининг Раҳбари, Юридик бўлим мудири, Матбуот ва таржима бўлими мудири томонидан виза қўйилиб, Сенат Раисининг ўринбосарига топширилади.

Сенат Раисининг ўринбосари томонидан виза қўйилган Сенат қарорларининг лойиҳалари Сенат қўмитасига қайтарилади.


27. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг белгиланган тартибда виза қўйилган лойиҳалари Сенат қўмитасининг раиси томонидан Сенат Девони Раҳбарига топширилади.


28. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорлари лойиҳаларнинг нусхалари, шунингдек бошқа зарур ҳужжатлар Умумий бўлим ходимлари томонидан кўпайтирилади ва Назорат-ахборот бўлимига топширилади.


29. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг лойиҳалари билан бир вақтда Сенат қўмитаси томонидан Сенат Девони Раҳбари билан келишилган ҳолда ушбу қарорларни тарқатиш варақлари тайёрланади.


30. Сенаторларга Сенатнинг ялпи мажлисида муҳокамада қатнашиш учун ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг лойиҳалари ва бошқа зарур ҳужжатлар топширилади.


31. Сенатнинг ялпи мажлисида ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича қабул қилинган Сенат қарорларининг тегишли бланкада чиқарилиши таъминланиб, Сенат қарорларининг рус тилидаги электрон нусхаси Умумий бўлимда, давлат тилидаги нусхаси эса Матбуот ва таржима бўлимида сақланади.


32. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат Раисининг ўринбосари, Сенат қўмитасининг раиси, Сенат Девонининг Раҳбари, Юридик бўлим мудири, Матбуот ва таржима бўлими мудири томонидан виза қўйилган Сенат қарорлари Сенат қўмитасининг раиси томонидан имзолаш учун Сенат Раисига топширилади.


33. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш ҳақидаги масалалар бўйича Сенат қарорларининг Умумий бўлим муҳри билан тасдиқланган нусхалари қарорлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида ушбу қарорларни тарқатиш варақларида кўрсатилган тегишли ташкилотларга юборилади.



IV. ҲИСОБОТ ВА АХБОРОТНИ ТИНГЛАШ ЯКУНЛАРИ

БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН СЕНАТ ҚАРОРЛАРИНИНГ

ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


34. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорларининг ижросини назорат қилиш, қоида тариқасида, Сенат қўмитаси зиммасига юклатилади. Сенат қўмитасининг раиси Сенат қарорининг ижро этилиши устидан назорат қилишни амалга ошириш учун шахсан жавобгардир.


35. Ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек агар ушбу қарорлар фаолиятига тааллуқли бўлса, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан кўриб чиқилиши ва ижро этилиши шарт.


36. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари ҳисобот ва ахборотни тинглаш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарорларининг ижро этилиши билан боғлиқ ахборот ва материалларни Сенатнинг тегишли қарорлари билан белгиланган муддатларда тақдим этишлари шарт.


37. Сенат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларидан Сенат қарорининг ижро этилиши натижалари бўйича келиб тушаётган ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан иш олиб борилади.


38. Зарур ҳолларда Сенат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларидан қўшимча ҳужжатлар, хулосалар, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


39. Сенатнинг ҳисобот ва ахборотни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ташкилий, ахборот, моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш Сенат Девони томонидан амалга оширилади.

Сенат Девони бўлимларининг Сенатнинг юқорида кўрсатилган ваколатини таъминлаш билан боғлиқ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг 2010 йил 22 июлдаги 85-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг бўлимлари тўғрисидаги низомлар билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 549-модда








































Время: 0.0266
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск