ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Сенати. Сенат аъзолари /

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Сенат Кенгаши қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 30.12.2010 й. 151-II-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

ОМ Сенати Кенгашининг

2010 йил 30 декабрдаги

151-II-сонли Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси қонунлари,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати,

Сенат Кенгаши қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари)

қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органлари томонидан ижро этилиши устидан

назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Сенат Кенгаши қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) қўмиталари (комиссиялари) томонидан Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти бўйича иш режасини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиш амалиётини ўрганиш, ўрганиш натижаларини Сенат қўмиталари томонидан кўриб чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Сенат, Сенат Кенгаши қарорлари, Сенат қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартибини белгилайди.


3. Ўзбекистон Республикаси қонунлари (бундан буён матнда қонун деб юритилади), Сенат, Сенат Кенгаши қарорларининг ва Сенат қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг ижро этилиши устидан назорат тегишинча Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан амалга оширилади.


4. Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда Сенат қўмиталарининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

а) ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида нормалари амалиётда қўлланилмаётган қонунни, шунингдек қонун ҳужжатларидаги нуқсонларни аниқлаш;

б) қонун устуворлигини таъминлаш учун қабул қилинган қонун ости ҳужжатларининг қонун нормаларига мувофиқлигини аниқлаш;

в) қонуннинг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни аниқлаш;

г) қонуннинг ижро этилишида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

д) энг долзарб минтақавий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

е) Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан ўтказилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар, шунингдек фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича олинган ахборотни амалда қўллаш;

ж) сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг назарий билимлари ҳамда амалий кўникмалари даражасини ошириш;

з) жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва ҳуқуқий онгни ошириш.


5. Сенат, Сенат Кенгаши қарорлари ҳамда Сенат қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишда Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

а) қонун сўзсиз ижро этилишини, унинг моддий-процессуал нормалари амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек қонуннинг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш;

б) давлат дастурлари, Сенатнинг, Сенат Кенгашининг қарорлари, шунингдек Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан уларнинг назорат фаолияти натижалари бўйича мамлакатни ва минтақаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини таъминлаш;

в) жойлардаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича минтақаларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун аниқ, ҳар томонлама пухта таклифлар ишлаб чиқиш.



II. СЕНАТ ҚЎМИТАЛАРИНИНГ (КОМИССИЯЛАРИНИНГ)

НАЗОРАТ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ИШ РЕЖАЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ


6. Сенат қўмиталари (комиссиялари) назорат фаолияти бўйича ишни ўз режаларига, шунингдек Сенат, Сенат Кенгаши ва Сенат Раиси топшириқлари ҳамда тавсияларига мувофиқ ташкил этади.


7. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш Сенат Раиси ёки унинг топшириғига мувофиқ Сенат Раисининг ўринбосари томонидан амалга оширилади.


8. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти бўйича иш режалари Сенат Кенгаши томонидан келгуси йилнинг 1 январигача тасдиқланади. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти бўйича иш режаларини кўриб чиқиш натижалари юзасидан Сенат Кенгаши қарор қабул қилади.


9. Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти бўйича иш режалари мамлакат ва минтақаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, давлат дастурлари, Сенатнинг ҳаракат дастурлари, Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан ўтказилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларнинг натижалари амалга оширилиши зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек Сенат Кенгаши ва Сенат Раисининг топшириқлари асосида тайёрланади.



III. ҚОНУННИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1-боб. Қонуннинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органлари томонидан ижро этилиши

амалиётини ўрганиш


10. Қонуннинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши амалиётини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказишга тайёргарлик кўриш тартиби Сенат қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.


11. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганишга тайёргарлик Сенат қўмитаси томонидан қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганишни ўтказиш режасини ишлаб чиқишдан бошланади.


12. Сенат қўмитаси қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганишни ўтказиш режасини тайёрлаш жараёнида:

а) ижро этилиши амалиётини ўрганиш назарда тутилаётган қонун нормаларининг таҳлилини ўтказади;

б) қонуннинг амал қилиш доирасини ҳамда қонун билан тартибга солинадиган муносабатларни аниқлайди;

в) давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик ва бошқа хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;

г) тегишли қонун ости ва идоравий норматив ҳужжатларнинг дастлабки таҳлилини ўтказади;

д) қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.


13. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганишни ўтказиш режасида:

а) саволнома тузиш ва уни юбориш муддатлари;

б) ишчи гуруҳ таркиби;

в) жойларга чиқишнинг тахминий санаси;

г) қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш ўтказиладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари;

д) қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш тартиби;

е) қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш тамомланадиган тахминий сана;

ж) Сенат қўмитаси қарорининг лойиҳасини тайёрлаш муддатлари;

з) Сенат қўмитаси мажлисини ўтказиш тартиби ва жойи белгиланади.


14. Саволнома тузишдан асосий мақсад:

а) қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганишда Сенат қўмитаси фаолиятининг йўналишларини;

б) қонун билан тартибга солинадиган муносабатларни;

в) қонуннинг ижро этилиши билан боғлиқ бўлган амалдаги ҳолатнинг қонун нормаларига мувофиқлигини;

г) қонун амал қиладиган шахслар доирасини;

д) қонун нормаларини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларини;

е) қонун нормаларини амалга ошириш механизми қай даражада ишлаб чиқилганлигини, шу жумладан, қонунни ижро этиш учун қабул қилинган қонун ости ҳужжатларининг мавжудлигини, амалдаги қонун ости ҳужжатларининг қонун нормаларига мувофиқлигини, қонун ости ҳужжатларида қонун нормаларининг қанчалик тўла амалга оширилганлигини ва ҳоказоларни аниқлашдан иборат.


15. Саволномани тузиш ижро этилиши амалиётини ўрганиш режалаштирилган тегишли қонун нормаларини таҳлил қилиш натижалари асосида амалга оширилади.


16. Сенат қўмитаси томонидан тузилган саволнома олдиндан тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилади. Саволнома қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш режалаштирилган минтақада ишлаётган сенаторларга ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари вакилларига ҳам юборилиши мумкин.


17. Қонуннинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши амалиётини бевосита ўрганиш учун Сенат қўмитаси томонидан ишчи гуруҳ тузилади.


18. Ишчи гуруҳ таркибига Сенатнинг тегишли қўмитаси аъзолари -сенаторлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситаларининг ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, олимлар, мутахассислар ва экспертлар киритилади.


19. Энг долзарб минтақавий муаммоларни аниқлаш ва минтақаларни ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш учун қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганишда ишчи гуруҳ таркибига жойларда ишлаётган сенаторлар, шунингдек тегишли минтақа халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг вакиллари киритилиши мумкин.


20. Сенат қўмитасининг раиси ёки Сенатнинг тегишли қўмитаси аъзоси - сенатор ишчи гуруҳ раҳбари бўлади.


21. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари ишчи гуруҳ жўнаб кетадиган сана ҳақида олдиндан хабардор қилинади.


22. Ишчи гуруҳ раҳбари ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси учун иш участкасини белгилаб беради.


23. Ишчи гуруҳ аъзолари ишчи гуруҳ раҳбари билан келишган ҳолда қонуннинг ижро этилиши амалиёти ўрганиладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) мансабдор шахсларидан зарур материаллар ва ҳужжатларни, шунингдек бошқа маълумотларни талаб қилиб олишлари мумкин. Ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзи амалга оширган ишлар ҳақида ахборот тайёрлайди, бу ахборот кейинчалик умумий маълумотномага киритилади.


24. Ишчи гуруҳ ўрганилиши керак бўлган масалалар сонига қараб кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин. Ишчи гуруҳ раҳбари ишчи гуруҳ аъзолари орасидан кичик гуруҳ раҳбарини тайинлайди. Ҳар бир кичик гуруҳ ўз ишининг натижалари ҳақида алоҳида маълумотнома тайёрлайди. Кичик гуруҳлар тайёрлаган маълумотномалар асосида умумий маълумотнома тузилади.


25. Ишчи гуруҳ ўтказган ўрганиш натижалари тўғрисидаги умумий маълумотномада қуйидаги ахборот кўрсатилади:

а) қонунни ижро этиш учун ташкилот томонидан қабул қилинган (ишлаб чиқилган) қонун ости ва идоравий норматив ҳужжатлар тўғрисида (агар бундай ҳужжатлар қабул қилинмаган бўлса, сабаби кўрсатилади);

б) ташкилот томонидан қабул қилинган (ишлаб чиқилган) қонун ости ва идоравий норматив ҳужжатларнинг қонун нормаларига мувофиқлиги ҳамда уларда қонун нормалари қанчалик тўла амалга оширилганлиги ҳақида;

в) қонунчиликда қонунни ижро этишга тўсқинлик қилаётган зиддиятлар ва нуқсонлар мавжудлиги тўғрисида, шу жумладан, уларни бартараф этиш учун кўрилган чора-тадбирлар ҳақида;

г) фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни таҳлил қилиш натижалари ҳақида;

д) аниқланган камчиликлар ҳақида;

е) бошқа ахборот.


26. Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган умумий маълумотнома ишчи гуруҳ раҳбари, ишчи гуруҳ аъзолари ва ташкилотнинг тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан имзоланади.



2-боб. Қонуннииг ижро этилиши амалиётини

ўрганиш натижаларини кўриб чиқиш


27. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижаларини кўриб чиқиш Сенат қўмитасининг мажлисида амалга оширилади. Сенат қўмитаси мажлиси давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тайёрланган ахборот муҳокама қилинади. Зарурат бўлганда, қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижаларини кўриб чиқиш Сенат қўмитаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қўшма мажлиси - "Бирлашган сессия"да амалга оширилиши мумкин.


28. Сенат қўмитасининг мажлиси, агар унда қўмита таркибининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.


29. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижалари кўриб чиқилаётганда Сенат қўмитасининг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда, Сенат кўмитаси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


30. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижалари кўриб чиқилаётганда Сенат қўмитасининг мажлисига манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, олимлар, мутахассислар ва экспертлар таклиф этилади.


31. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижалари кўриб чиқилаётганда Сенат қўмитасининг мажлисида ишчи гуруҳ аъзолари ва қонуннинг ижро этилиши амалиёти ўрганилган ташкилот раҳбари ҳозир бўлиши шарт.


32. Сенат қўмитаси кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорни унинг аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилади. Сенат қўмитаси қарори ушбу қўмитанинг раиси томонидан имзоланади.


33. Қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш натижалари бўйича қабул қилинган Сенат қўмитасининг қарори тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида юборилади. Сенат қўмитасининг қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.


34. Сенат қўмитасининг қарори асослантирувчи ва қарор қилувчи қисмлардан иборат бўлади.


35. Сенат қўмитаси қарорининг асослантирувчи қисмида қонуннинг ижро этилиши амалиётини ўрганиш жараёнида аниқланган ижобий ва салбий жиҳатлар кўрсатилган бўлиши керак.


36. Сенат қўмитаси қарорининг қарор қилувчи қисми қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:

а) қонуннинг ижро этилиши юзасидан қабул қилинган қонун ости ва идоравий норматив ҳужжатларни баҳолаш;

б) тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини баҳолаш;

в) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсиялар;

г) қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳақидаги тавсиялар;

д) Сенат қўмитасининг қарори кўриб чиқиш учун юбориладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг рўйхати.


37. Сенат қўмитасининг қарорида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қарорни кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар тўғрисида Сенат қўмитасига ахборот тақдим этиш муддатлари кўрсатилиши мумкин.


38. Агар Сенат қўмитасининг қарорида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қарорни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатлари кўрсатилган бўлмаса, у ҳолда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари узоғи билан бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан Сенат қўмитасига унинг қарорини кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида ахборот беришлари шарт.



IV. СЕНАТ, СЕНАТ КЕНГАШИ ҚАРОРЛАРИ ВА СЕНАТ

ҚЎМИТАЛАРИ (КОМИССИЯЛАРИ) ҚАРОРЛАРИНИНГ

ИЖРО ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1-боб. Сенат, Сенат Кенгаши қарорларининг

ижро этилишини назорат қилиш


39. Сенатнинг, Сенат Кенгашининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли қарори кўриб чиқилиши ва ижро этилиши шарт.


40. Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилишини назорат қилиш, қоида тариқасида, Сенат қўмиталаридан (комиссияларидан) бирига (бундан буён матнда Сенатнинг масъул қўмитаси деб юритилади) юклатилади. Сенатнинг масъул қўмитаси раиси Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш учун шахсан жавобгардир.


41. Сенатнинг масъул қўмитаси Сенат, Сенат Кенгаши қарори ижро этилишининг бориши ҳақида Сенат Раисига йилнинг ҳар чорагида ахборот тақдим этади, агар бошқача қоида белгиланмаган бўлса.


42. Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилишини назорат қилишни ташкил қилиш мақсадида Сенатнинг масъул қўмитаси Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши билан боғлиқ бўлган, ижро амалиётини ўрганиш бўйича саволнома тайёрлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.


43. Олинаётган ахборотни таҳлил қилиш натижаларига қараб, Сенатнинг масъул қўмитаси томонидан Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш шакли белгиланади ва ижро амалиётини ўрганиш бўйича саволнома тайёрланади.


44. Саволнома тузишдан мақсад Сенат, Сенат Кенгаши қарори ижро этилишининг бориши тўғрисида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан тўлиқ ахборот олишдан иборат.


45. Саволнома тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хат билан юборилади, унда ижро этиш тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши керак.


46. Сенатнинг масъул қўмитаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши натижалари бўйича келаётган ахборотни умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишлари олиб борилади.


47. Зарурат бўлганда, Сенатнинг масъул қўмитаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан қўшимча ҳужжатлар, хулосалар, статистик ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.


48. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан келаётган ахборотни умумлаштириш ва таҳлил қилиш якунлари бўйича Сенатнинг масъул қўмитаси томонидан таҳлилий маълумотнома тайёрланади.


49. Сенат, Сенат Кенгаши қарори ижро этилишининг бориши тўғрисидаги ахборот Сенат Кенгашида кўриб чиқиш учун киритилади. Сенат Кенгашининг мажлисида Сенат масъул қўмитаси раисининг ахбороти эшитилади, у Сенат, Сенат Кенгаши қарори ижро этилишининг бориши тўғрисида ахборот беради.


50. Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши тўғрисидаги ахборот Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида ҳам эшитилиши мумкин.


51. Сенатнинг ялпи мажлисида ёки Сенат Кенгашининг мажлисида Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши учун масъул бўлган тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахбороти эшитилиши мумкин.


52. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига доир Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилиши тўғрисида ахборот тақдим этилмаган ёки ахборот тўлиқ тақдим этилмаган ёхуд давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Сенат, Сенат Кенгаши қарори ижро этилмаган тақдирда Сенатнинг масъул қўмитаси Сенат Кенгашида кўриб чиқиш учун парламент сўровини юбориш тўғрисида ёки парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳақида таклифлар киритиши мумкин.


53. Парламент сўровини юбориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 29 июндаги 199-I-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Сенат аъзоси томонидан парламент сўровини юбориш тартибига мувофиқ амалга оширилади.


54. Парламент эшитувлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 8 июлдаги 73-II-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент эшитувларини тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.

Парламент эшитувлари ўтказилганида материаллар тайёрлаш мақсадида парламент эшитувларини ташкил этиш учун масъул Сенат қўмитаси ёки комиссияси (қўмиталари ёки комиссиялари) томонидан Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилишини ўрганиш жойларга чиқиб амалга оширилиши мумкин.


55. Сенат, Сенат Кенгаши қарорининг ижро этилишини жойларга чиқиб ўрганиш ушбу Низомнинг 11 - 26-бандлари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


56. Ўрганиш якунлари бўйича Сенатнинг масъул қўмитаси томонидан Сенат, Сенат Кенгаши қарори ижро этилишининг бориши ҳақида ахборот тайёрланади.



2-боб. Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорларининг

ижро этилишини назорат қилиш


57. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юбориладиган Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) қарорлари улар томонидан кўриб чиқилиб, натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида, агар қарорда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, узоғи билан бир ойдан кечиктирмай хабар қилиниши шарт.


58. Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қоида тариқасида, Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) раиси зиммасига юклатилади.


59. Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Сенат Кенгашининг мажлисида эшитилганида Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан улар қабул қилган қарорларнинг ижро этилиши натижалари тўғрисида ахборот тақдим этилади.


60. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорининг ижро этилиши ёки кўрилган чоралар ҳақидаги ахбороти Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) мажлисида муҳокама қилинади. Сенат қўмитаси (комиссиясининг) мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда, Сенат қўмитаси (комиссияси) ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.


61. Сенат қўмитасининг (комиссиясининг) мажлисида Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорининг ижро этилиши натижалари муҳокама қилинганида тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахбороти эшитилади. Мажлисга манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, олимлар, мутахассислар ва экспертлар таклиф этилиши мумкин.


62. Зарур бўлганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахбороти Сенат қўмитаси (комиссияси) ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қўшма мажлисида - "Бирлашган сессия"да кўриб чиқилиши ва муҳокама қилиниши мумкин.


63. Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорининг ижро этилиши тўғрисида ахборот тақдим этилмаган ёки тўлиқ ахборот тақдим этилмаган ёхуд давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тегишли чоралар кўрилмаган тақдирда Сенат қўмитаси (комиссияси) Сенат Кенгашида кўриб чиқиш учун парламент сўровини юбориш ёки парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳақида таклифлар киритиши мумкин.


64. Парламент эшитувлари ўтказилганида материаллар тайёрлаш мақсадида парламент эшитувларини ташкил этиш учун масъул Сенат қўмитаси ёки комиссияси (қўмиталари ёки комиссиялари) томонидан Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорининг ижро этилишини ўрганиш жойларга чиқиб амалга оширилиши мумкин.


65. Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорининг ижро этилишини жойларга чиқиб ўрганиш ушбу Низомнинг 11 - 26-бандлари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.


66. Ўрганиш якунлари бўйича Сенат қўмитаси (комиссияси) қарори ижро этилишининг бориши тўғрисида ахборот тайёрланади.


67. Сенат қўмитаси (комиссияси) ўзи қабул қилган қарорларда кўрсатилган тавсиялар амалга оширилишини таъминлаш учун қарорларни қабул қилиш амалиётини умумлаштириш бўйича ишни олиб боради.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


68. Қонун, Сенат, Сенат Кенгаши қарорлари ва Сенат қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назоратни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини ташкилий, ахборот, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Сенат Девони томонидан амалга оширилади.


69. Қонун, Сенат, Сенат Кенгаши қарорлари ва Сенат қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назоратни амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини таъминлаш деганда Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолияти бўйича материалларни умумлаштириш ва таҳлил қилишга, Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) мажлисларини ёки ишчи гуруҳлар мажлисларини ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек Сенатнинг, Сенат Кенгашининг қарори ёки Сенат қўмитаси (комиссияси) қарорининг лойиҳаларини тайёрлаш тушунилади.


70. Сенат Девони бўлимларининг фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг 2010 йил 22 июлдаги 85-сонли Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девонининг бўлимлари тўғрисидаги низомлар билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 12-сон, 547-модда







































Время: 0.0222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск