ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Асосий фондларни қайта баҳолаш ва қайта ҳисоблаш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.1992 й. 293-сон "Асосий фондлар қийматини амалдаги нархлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.1992 й.

N 293



АСОСИЙ ФОНДЛАР ҚИЙМАТИНИ

АМАЛДАГИ НАРХЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА

ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА



Асосий фондлар қийматини янада тўлароқ ҳисобга олиш ҳамда халқаро амалиётда қабул қилинган кўрсаткичлар билан қиёслашни таъминлаш, халқ хўжалигини ривожлантириш самарадорлигини аниқ акс эттириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш учун зарур замин яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг асосий фондлари қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ҳафта муддат ичида асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби ва формаларини тасарруфдаги барча ташкилотларга етказсинлар;

шу йилнинг 10 июлига қадар асосий фондлар (уй-жой фондидан ташқари) қийматининг 1992 йил 1 апрелгача бўлган ҳолати белгиланган тартибга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилсин.


3. Шу муддат ичида жамоа хўжаликларида, мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларда асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш тавсия этилсин.


4. Асосий фондларни тўлиқ ўз вақтида ва сифатли қайта ҳисоблаб чиқиш учун шахсан жавобгарлик корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.

Қайта ҳисоблаб чиқиш якунлари ҳақидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган формалар, муддатлар ва манзиллар бўйича тақдим этилади.


5. Белгилаб қўйилсинки, мулкдан ва амортизациядан олинадиган солиқ асосий фондларнинг қайта ҳисоблаб чиқилгунга қадар бўлган қийматига қараб 1992 йил охиригача ҳисоблаб чиқарилади.


6. Асосий фондлар ва оборот маблағларига ўғирлаш, камомад, қасддан йўқ қилиш ва ёки қасддан бузиш натижасида етказилган зарар ҳажмини аниқлашда қайта ҳисоблаб чиқилган харид нархига нисбатан 3,0 коэффициенти қўлланилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

бир ҳафта муддат ичида асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш бўйича маълумотлар тақдим этиш тартиби ва муддатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда вазирликлар ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликларига, концернларга, уюшмаларга, шунингдек, юқори бошқарув тузилмасига эга бўлмаган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.

Шу йилнинг 1 сентябрига қадар умуман республика бўйича асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш якунлари ҳақидаги йиғма маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига ва нусхасини Молия вазирлиги, Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Давлат банкига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси билан биргаликда 10 кун муддат ичида кўп йиллик ўсимликлар қийматини турлари бўйича қайта ҳисоблаш индексларини ишлаб чиқсин ҳамда уларни корхоналар, ташкилотлар, хўжаликлар ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларга етказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси бир ой муддат ичида асосий фондлар баҳолаб чиқилганлигини ҳисобга олиб, хусусийлаштирилиши лозим бўлган объектларнинг дастлабки нархларини аниқлашнинг тармоқ меъёрий ва методик тавсияларини ишлаб чиқсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасига корхоналар ва ташкилотлар асосий фондларининг 1992 йил 1 апрелгача бўлган қийматини қайта ҳисоблаб чиқишни тайёрлаш, ўтказиш ва якунларини умумлаштириш ишларини олиб бориш учун 1,6 млн. сўм ажратсин.


11. “Ўзшартномасавдо” Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига асосий фондлар қийматини қайта ҳисоблаб чиқиш формалари ва тартибини кўпайтириш учун 0,3 тонна ёзув ва 2 тонна газета қоғози ажратсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






























Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск