ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 30.12.2010 й. 237-II/150-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

30.12.2010 й.

N 237-II

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

30.12.2010 й.

N 150-II

ҚЎШМА ҚАРОРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА КИРИТИЛАДИГАН ҚОНУН

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИ СЕНАТИГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ҚОНУНЛАРНИ

ЮРИДИК-ТЕХНИК ЖИҲАТДАН РАСМИЙЛАШТИРИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисидаги иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнлари билан ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ тизимларини мунтазам янгилаб боришнинг аниқ ва чуқур ўзаро боғлиқлигини таъминлашга доир "Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиздир" деган маърузасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун қонун лойиҳаларини ёки янги қонун ҳужжати қабул қилиниши, қонун ҳужжатига ўзгартишлар, қўшимчалар киритилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатлари ёки унинг қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифларни киритувчи сенаторларга, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларга қонун ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини қўллаш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш вақтида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг атамалар, тушунчалар аппаратини такомиллаштиришга, уларда қабул қилинган қонунларни рўёбга чиқаришни, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, жамият ва давлат қурилишининг турли соҳаларида юз бераётган демократик жараёнларни рағбатлантиришни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиши шартлигига алоҳида эътибор қаратсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                         Д. Тошмуҳамедова



Ўзбекистон Республикаси Олий

Мажлиси Сенатининг Раиси                                И. Собиров



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 й., 1-сон, 15-модда




















































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск