ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Қоидалари (ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва ЎзР Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сонли Қўшма қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Кенгаши ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги

237-II/150-II-сонли Қўшма қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига

тақдим этилган қонунларни юридик-техник

жиҳатдан расмийлаштириш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларнинг мақсади


Ушбу Қоидаларнинг мақсади қонун лойиҳаларини (қонунларни) расмийлаштиришда ва қонунчилик техникасининг воситалари, қоидалари ҳамда усулларидан фойдаланишда бир хилликка риоя этилиши орқали қонунларнинг юқори сифатли бўлишини таъминлашдан иборат.



2. Ушбу Қоидаларни ишлаб чиқиш асоси


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида тўпланган қонун ижодкорлиги фаолиятидаги тажрибага, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) фаолиятининг амалий тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилган.



3. Ушбу Қоидаларни қўллаш соҳаси


Ушбу Қоидалар:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасига доир ишларни, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топиш лозим бўлган қонунларнинг рўйхатини тайёрлаш ишларини бажариш вақтида;

сенаторлар томонидан Қонунчилик палатаси қабул қилган ва Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунларни муҳокама қилиш вақтида;

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти кўриб чиқиши учун қонун лойиҳалари ёки янги қонун қабул қилиш, қонунга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек амалдаги қонунни ёки унинг қисмини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритувчи қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан;

Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун матнидаги номувофиқликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг вакилларидан тузилган келишув комиссияси аъзолари томонидан хулосалар тайёрлаш вақтида амалда қўлланилиши учун мўлжалланган.



4. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари доираси


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимияти олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори эгадир.

Қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритилади. Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун Сенатга маъқуллаш учун юборилади.



5. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга

ошириш шакли ва норматив асоси


Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.

Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Қонунчилик палатасига киритиш тартиб-таомили "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланади.



6. Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун

лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар


Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш вақтида қуйидагилар тақдим этилиши керак:

1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати;

2) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;

3) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонун ости ҳужжатларининг рўйхати;

4) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асос;

5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтиришни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси бўлмаган тақдирда, ушбу қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилади.

Қонун лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан Қонунчилик палатасига киритилаётганда мазкур органларнинг қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги тегишли қарори қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг ушбу қонун лойиҳаси бўйича Қонунчилик палатасидаги вакилини кўрсатган ҳолда тақдим этилиши керак.

Қонун лойиҳаси матнининг ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган материалларнинг нусхалари электрон шаклда тақдим этилиши керак.



2-БОБ. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИНГ (ҚОНУННИНГ) ТУЗИЛИШИ


7. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номи


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номи унинг мазмунини ва ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий предметини акс эттиради. Ном ижрочилар қонуннинг номига қараб, унинг асосий мазмунини аниқлаб олиши, осон эслаб қолиши, зарурат бўлганида тезда қидириб топиши учун аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши, ҳуқуқий тартибга солиш предметини тўғри акс эттириши зарур.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номи саҳифанинг ўртасига бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади.



8. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) муқаддимаси


Муқаддима (кириш) - қонун лойиҳасининг (қонуннинг) мустақил қисми бўлиб, у қонунни қабул қилиш сабаблари, мақсадлари ва вазифаларига доир тушунтиришларни ифода этади, бироқ унинг бўлиши шарт эмас. Муқаддима қонун лойиҳасининг (қонуннинг) бошланишида, унинг номидан кейин жойлаштирилади. Муқаддима хатбошиларга бўлинади.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) муқаддимаси:

мустақил норматив кўрсатмаларга эга бўлмайди;

моддаларга бўлинмайди;

қонун қабул қилиниши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топилиши, ўзгартирилиши ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлган бошқа қонунларга тааллуқли ҳаволаларга эга бўлмайди;

қонунда қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг аҳамиятини ўз ичига олмайди;

рақамланмайди.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликлари муқаддимага эга бўлиши мумкин эмас.



9. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирликлари ва унинг моддалари


Қонун лойиҳасини (қонунни) таркибий бирликларга бўлиш ундан фойдаланишни осонлаштиради, унинг ички тузилиши ва тизимлаштирилишини, унга ҳаволалар қилинишини яхшилайди, қонун лойиҳасининг (қонуннинг) тез тушунилишига ёрдам беради.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликларидан фойдаланилади:

қисм;

бўлим;

кичик бўлим;

боб;

параграф;

модда.

Қонун лойиҳаси (қонун) моддасининг пастлаб борувчи қуйидаги таркибий бирликларидан фойдаланилади:

қисм;

банд (хатбоши);

кичик банд (хатбоши).

Агар қонун лойиҳасида (қонунда) боблар мавжуд бўлмаса, "бўлим" таркибий бирлиги киритилмайди.

Йирик тизимлаштирилган қонун лойиҳалари (қонунлар) (масалан, кодекслар) қисмларга, бўлимлар кичик бўлимларга, боблар параграфларга бўлиниши мумкин.



10. Қисм қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирлиги сифатида


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисми:


БИРИНЧИ ҚИСМ;

ИККИНЧИ ҚИСМ


сўзлари билан белгиланади.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисми:


БИРИНЧИ ҚИСМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


каби номга эга бўлиши мумкин.

Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қисми (масалан, кодексларда) қуйидаги тарзда белгиланиши мумкин:


УМУМИЙ ҚИСМ;

МАХСУС ҚИСМ


Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг белгиси ва номи саҳифанинг ўртасига бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади.

Қонун лойиҳаси (қонун) қисмининг номи ярим қора шрифтда ёзилади.



11. Бўлим қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирлиги сифатида


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) бўлими:

рим рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига;

номга эга бўлади.

Бўлимнинг белгиси ва номи саҳифанинг ўртасига бош ҳарфлар билан тагма-таг ёзилади.

Бўлимнинг номи ярим қора шрифтда ёзилади.

Мисол:


III БЎЛИМ. МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ



12. Кичик бўлим қонун лойиҳасининг

(қонуннинг) таркибий бирлиги сифатида


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) кичик бўлими:

араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига;

номга эга бўлади.

Кичик бўлим белгиси бош ҳарф билан хатбошидан ёзилади.

Кичик бўлим номи унинг рақам белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади, "кичик бўлим" деган сўзлардан кейин нуқта қўйилади.

Мисол:


4-кичик бўлим. Битимлар ва вакиллик



13. Боб қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирлиги сифатида


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) боби:

араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига;

номга эга бўлади.

Боб белгиси бош ҳарф билан хатбошидан ёзилади.

Боб номи унинг белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади, "боб" деган сўздан кейин нуқта қўйилади.

Мисол:


29-боб. Олди-сотди



14. Параграф қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирлиги сифатида


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) параграфи:

"§" белгиси билан кўрсатилади;

араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади;

номга эга бўлади.

Параграф номи параграф рақами билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилади, "§" белгисидан кейин нуқта қўйилади.

Мисол:


2-§. Чакана олди-сотди



15. Модда қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирлиги сифатида


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) моддаси:

қонун лойиҳасининг (қонуннинг) асосий таркибий бирлиги ҳисобланади;

араб рақамлари билан белгиланадиган тартиб рақамига эга бўлади;

номга эга бўлади, айрим ҳолларда унга эга бўлмаслиги мумкин.

Модда белгиси араб рақамларидан бошланади ва хатбошидан ёзилади.

Модданинг номи унинг рақам белгиси билан бир қаторга бош ҳарф билан ярим қора шрифтда ёзилиб, "модда" деган сўздан кейин нуқта қўйилади.

Агар модда номга эга бўлмаса, у ҳолда "модда" деган сўздан кейин нуқта қўйилади, модданинг белгиси ярим қора рақам билан хатбошидан ёзилади.

Модда қисмларга бўлинади, бу қисмлар рақамланмайди. Модда қисмларининг жойлашув тартиби бош ҳарф билан бошланадиган ва нуқта билан тугайдиган хатбошиларни кетма-кет санаш орқали аниқланади.

1-мисол:


427-модда. Харидорга товар ҳақида ахборот бериш

__________________________________________. (биринчи қисм)

__________________________________________. (иккинчи қисм)

___________________________________________. (учинчи қисм)

__________________________________________. (тўртинчи қисм)


2-мисол:


6-модда. _______________________

__________________________________________. (биринчи қисм)

__________________________________________. (иккинчи қисм)

(қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида"ги 336-I-сонли Қонуни).


Модданинг қисмлари бандларга бўлиниб, бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари билан белгиланади.

Бандлар кичик бандларга бўлиниб, кичик бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланади.

1-мисол:


109-модда. Суд буйруғини бериш тартиби

ва уни беришни рад этиш асослари


Судья суд буйруғини ишни судда муҳокама қилмасдан, қарздор ва ундирувчини чақирмасдан ҳамда уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан беради. (биринчи қисм)

Судья қуйидаги ҳолларда суд буйруғини беришни рад этади: (иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси)

1) агар қарздор билдирилган талабга рози бўлмаса; (иккинчи қисмнинг биринчи банди)

2) ҳуқуқ тўғрисидаги мавжуд низони тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳал этиб бўлмайди деб ҳисобланса. (иккинчи қисмнинг иккинчи банди)

Судья суд буйруғини беришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. (учинчи қисм)


2-мисол:


59-модда. Жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғидан озод қилиш


_______________________: (биринчи қисм)

1) _____________________; (биринчи қисмнинг 1-банди)

а) _____________________; (биринчи қисм 1-бандининг "а" кичик банди)


3-мисол:


78-модда. ______________________

______________________________________: (биринчи қисм)

1) ____________________________________; (биринчи қисмнинг 1-банди)

(қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси)


Алоҳида ҳолларда модданинг қисмлари, бандлари ва кичик бандлари хатбошиларга бўлиниши мумкин.


4-мисол:


26-модда. Ишларнинг судловга тегишлилиги


Хўжалик судига тааллуқли ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан кўрилади, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судловига тегишли ишлар бундан мустасно. (биринчи қисм)

Олий хўжалик суди қуйидагиларни кўради: (иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси)

республика бошқарув органлари билан вакиллик ва ижроия ҳокимияти маҳаллий органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низолар; (иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошиси)

ҳокимият олий органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар. (иккинчи қисмнинг учинчи хатбошиси)

Олий хўжалик суди алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган хўжалик судидан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритишига қабул қилишга, ишни бир хўжалик судидан бошқасига ўтказишга ҳақли. (учинчи қисм)



16. Қонун лойиҳаси матнига қонун ёки унинг айрим

қоидалари кучга кириши ёки уларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тартиби тўғрисидаги қоидаларни киритиш


Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасининг матнига қуйидаги қоидалар киритилиши мумкин:

қонуннинг ёки унинг айрим қоидаларининг кучга кириш муддати ва тартиби тўғрисидаги;

ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан илгари қабул қилинган қонунларни ва бошқа қонунларни ёки уларнинг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги.

1-мисол:


4-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


2-мисол:


15-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун 2006 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.


3-мисол:


295-модда. Ушбу Кодекснинг кучга кириш тартиби


Ушбу Кодекс 1996 йилнинг 1 апрелидан эътиборан кучга киради.

Ушбу Кодекс 151-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган таътилнинг энг оз муддатидан ортиқча қисмини пуллик компенсация билан алмаштириш 1996 йил 1 апрелдан эътиборан охирги иш йилидаги ва шундан кейинги йиллардаги таътилларга нисбатан қўлланилади.


4-мисол:


43-модда. Ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати

билан айрим қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш


Ушбу Қонун кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда);

2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонунини кучга киритиш ҳақида"ги 224-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 77-модда);

3) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 664-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 363-модда);

4) ______________________________________________________;

5) ______________________________________________________.



3-БОБ. ҚОНУНЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

(ҚОНУНЛАР), ШУНИНГДЕК ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ТОПИЛАДИГАН ҚОНУНЛАР РЎЙХАТИНИ ЎЗ

ИЧИГА ОЛГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ (ҚОНУНЛАР)

ТУЗИЛИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


17. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги

қонун лойиҳаларини (қонунларни) расмийлаштириш


Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар), шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиладиган қонунларнинг рўйхатини ўз ичига олган қонун лойиҳаларининг (қонунларнинг) моддалари алоҳида тузилишга эга бўлади. Бундай қонун лойиҳаларининг (қонунларнинг):

моддалари номга эга бўлмайди;

моддалари қисмларга бўлиниши мумкин;

қисмлар доирасимон қавс билан беркитиладиган араб рақамлари билан рақамланадиган бандларга ёки белгиларга эга бўлмаган хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Бандлар доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар билан белгиланадиган кичик бандларга бўлиниши мумкин.

1-мисол:

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ___ йил ___________ да қабул қилинган "__________________________"ги ____-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _______йил, N____, _______-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) ________________________________; (1-банд)

2) ________________________________; (2-банд)

3) ______________________________; (3-банднинг биринчи хатбошиси)

а) ________________________________; (3-банднинг "а" кичик банди)

б) ________________________________; (3-банднинг "б" кичик банди)

4) ________________________________. (4-банд)


2-мисол:

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ___ йил ___________ да қабул қилинган "________________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _____ йил, N __, _______-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

________________________________________; (иккинчи хатбоши)

________________________________________; (учинчи хатбоши)

________________________________________; (тўртинчи хатбоши)

________________________________________. (бешинчи хатбоши)


3-мисол:

1-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) _______________________________________________; (1-банд)

2) _______________________________________________; (2-банд)

3) _______________________________________________; (3-банд)

4) _______________________________________________; (4-банд)

5) _______________________________________________; (5-банд)

6) _______________________________________________. (6-банд)


4-мисол:

1-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

_______________________________________; (иккинчи хатбоши)

________________________________________; (учинчи хатбоши)

_______________________________________. (тўртинчи хатбоши)



18. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг)

таркибий бирликларини рақамлаш


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) моддалари, боблари, бўлимлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Масалан, ҳар бир бобнинг моддаларини алоҳида-алоҳида рақамлашга ёки ҳар бир бўлимнинг бобларини алоҳида-алоҳида рақамлашга йўл қўйилмайди.

Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида, шунингдек қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганида бундай қонуннинг қисмлари, бўлимлари, боблари, моддаларининг рақамланишини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида, шунингдек қонун моддасининг таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганида бандларнинг рақамланишини ва моддалар қисмлари кичик бандларининг ҳарфлар билан белгиланишини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар қўшимчалар қонуннинг охирига киритилаётган бўлса, бўлимлар, боблар, моддаларнинг мавжуд рақамланишини давом эттириш зарур (масалан, охирги боб 5-боб бўлса, 6-боб билан тўлдирилади; охирги модда 7-модда бўлса, 8-модда билан тўлдирилади).

Агар қўшимчалар модданинг таркибий бирлиги охирига киритилаётган бўлса ҳам мавжуд рақамлашни давом эттириш зарур (масалан, қисмнинг охирги банди 3-банд бўлса, 4-банд билан тўлдирилади ва ҳоказо).

Агар қонун янги таркибий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш зарур (масалан, 5-1-боб, 7-2-модда, 3-3-банд, "б-1" кичик банд).

Мисол:

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг ___ йил _________да қабул қилинган "________________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _____йил, N _____, _______-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:

"17-1-модда. _____________________

_________________________________________________________.

_________________________________________________________";

2) 16-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1)__________________________________________________";

тўртинчи қисми 3-банди қуйидаги мазмундаги "б-2" кичик банд билан тўлдирилсин:

"б-2) ____________________________________________________".



19. Қонуннинг кучга кириши тартиби тўғрисидаги модда


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) қонун кучга кириши тўғрисидаги моддасида "кучга кириш" тушунчаси қўлланилиши зарур.

Қонуннинг кучга кириши тартиби тўғрисидаги модда мазкур қонун кучга киришининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланганидан фарқ қиладиган алоҳида тартибини ўрнатиш зарур бўлган тақдирда киритилади.

1-мисол:

Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан йигирма кун ўтганидан кейин кучга киради.

2-мисол:

Ушбу Қонун 2005 йилнинг 1 декабридан эътиборан кучга киради.

3-мисол:

Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



20. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликларига изоҳ


Қонун лойиҳасига (қонунга) моддалар, боблар, бўлимлар, қисмлар ёки бутун қонун лойиҳасига (қонунга) доир изоҳлар киритилиши мумкин эмас.



21. Қонун лойиҳаларига (қонунларга) иловалар


Қонун лойиҳалари (қонунлар) турли рўйхатлар, жадваллар, чизмалар, тарифлар, хариталар, бланкалар, ҳужжатлар, схемаларнинг намуналари ва бошқа шу кабилар жойлаштирилган иловаларга эга бўлиши мумкин.

Иловаларнинг ва улар тааллуқли бўлган қонуннинг юридик кучи бир хил.

Агар қонун лойиҳасига (қонунга) бир нечта илова мавжуд бўлса, улар N белгиси кўрсатилмаган ҳолда араб рақамлари билан рақамланади. Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнида иловага ҳавола қилинганида ҳам N белгиси кўрсатилмайди.

Мисол:

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-иловасига мувофиқ.


Илова белгиси қонун лойиҳаси (қонун) матнидан кейинги бетнинг юқорисидаги ўнг бурчакка, қонуннинг рақами ва имзоланган санаси кўрсатилмаган ҳолда жойлаштирилади.

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг "______________________"ги Қонунига илова


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг "______________________"ги Қонунига 2-илова


Илованинг номи варақнинг ўртасига жойлаштирилади.



4-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ РАТИФИКАЦИЯ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

(ҚОНУНЛАР) ТУЗИЛИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


22. Ўзбекистон Республикасининг халқаро

шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги

қонун лойиҳаларини (қонунларни) расмийлаштириш


Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар) қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

1-мисол:


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси

ўртасида фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам

тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси билан Болгария Республикаси ўртасида фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома ратификация қилинсин


2-мисол:


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши

конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси қуйидаги баёнот эътиборга олинган ҳолда ратификация қилинсин:

Конвенция 35-моддасининг 3-банди бўйича: "Ўзбекистон Республикаси ўзини ушбу Конвенция 35-моддасининг 3-банди қоидалари билан боғлиқ деб ҳисобламайди".


3-мисол:


Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш

тўғрисидаги Берн конвенциясига қўшилиш ҳақида


Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қуйидаги изоҳларни инобатга олган ҳолда қўшилинсин:

1) Конвенциянинг 18-моддаси бўйича: "Ўзбекистон Республикаси шуни баён этадики, юқорида зикр этилган Конвенция Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирган санада унинг ҳудудида жамоат мулки бўлиб қолган адабий ва бадиий асарларга нисбатан ушбу Конвенция қўлланилмайди";

2) Конвенциянинг қўшимча бўлими бўйича: "Ўзбекистон Республикаси юқорида зикр этилган Конвенция Қўшимча бўлимининг 2 ва 3-моддаларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади".



23. Ўзбекистон Республикасининг бир нечта халқаро

шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги

қонун лойиҳасини (қонунни) расмийлаштириш


Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (қонун) бир нечта халқаро шартномани ратификация қилишни ўз ичига олса, бундай қонун лойиҳаси (қонун) моддалари номга эга бўлмаган қонун лойиҳаларига (қонунларга) нисбатан қўлланиладиган умумий қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.

Ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасидаги (қонундаги) Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг номи ушбу халқаро шартнома имзоланган асл нусхадаги ном билан айнан бир хил бўлиши керак. Бирон-бир ўзгартиш киритилишига йўл қўйилмайди.

Мисол:


1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Энергетика Хартиясига

доир Шартномани ҳамда Энергетика самарадорлиги ва турдош

экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига

доир Протоколни ратификация қилиш тўғрисида


1-модда. Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Шартнома ратификация қилинсин.


2-модда. Энергетика самарадорлиги ва турдош экологик жиҳатлар масалалари бўйича Энергетика Хартиясига доир 1995 йил апрелда Лиссабонда имзоланган Протокол ратификация қилинсин.



5-БОБ. ҲАВОЛАЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ


24. Моддаларда бошқа моддаларга, шунингдек илгари

қабул қилинган қонунларга ҳаволаларни қўлланиш


Моддаларда бошқа моддаларга, шунингдек илгари қабул қилинган қонунларга ҳаволалар фақат ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш учун ёки такрорлашга йўл қўймаслик зарур бўлгандагина қўлланилади.

Фақат кучга кирган (амалга киритилган) қонунларга ҳаволалар қилиниши мумкин. Ўз кучини йўқотган қонунларга ва қонун лойиҳаларига ҳаволалар қилинмайди.



25. Қонунга ҳаволани расмийлаштириш


Қонун лойиҳасида (қонунда) қонунга ҳавола қилиш зарурати бўлса, қуйидаги реквизитлар қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг тури, имзоланган санаси ва рақами, шунингдек қонуннинг номи.

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонуни билан тартибга солинади.


2-мисол:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги 435-II-сонли Қарорига мувофиқ.


Қонуннинг рақами мавжуд бўлмаган тақдирда унинг тури, имзоланган санаси ва қонуннинг номи кўрсатилади.

Аниқ қонуннинг тури бош ҳарф билан кўрсатилади.

Айни бир қонунга бир неча марта ҳаволалар қилинганда, ушбу қонун биринчи марта кўрсатилаётганида қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (бундан буён матнда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни деб юритилади) мувофиқ.


Тўлиқ янги таҳрирда баён этилган қонунга ҳавола қилинганида унинг реквизитлари қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг тури, унинг номи, доирасимон қавслар ичида эса ушбу қонунни янги таҳрирда тўлиқ баён этган қонуннинг тури, қонуннинг имзоланган санаси ва рақами кўрсатилади.

Мисол:

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (1999 йил 14 апрелда қабул қилинган 758-I-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга) мувофиқ.



26. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳаволалар


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳаволалар қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ.



27. Ўзбекистон Республикаси кодексларига ҳаволалар


Кодексларга ҳавола қилинганида уларнинг имзоланган санаси ва рақами кўрсатилмайди.

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинади.


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси билан белгиланган тартибда.


3-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ.


Бир неча қисмдан иборат кодекснинг аниқ моддасига ҳаволалар қилинганида кодекс қисмининг рақами кўрсатилмайди.

1-мисол:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 55-моддаси билан тартибга солинади.

2-мисол:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786-моддасига мувофиқ.



28. Қонуннинг таркибий бирлигига ҳаволалар


Бутун қонунга эмас, балки унинг фақат таркибий бирлигига ҳавола қилиш зарурати бўлганида, аввал ана шу аниқ бирлик (энг катта бирликдан бошлаб) кўрсатилади.

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг ______йил ______________да қабул қилинган "___________________________"ги _____ -сонли Қонуни 15-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди билан тартибга солинади.



29. Қонун лойиҳаларининг (қонунларнинг)

таркибий бирликларини белгилаш


Бўлимлар, боблар, моддалар, бандларнинг белгилари рақамлар билан, қисмлар ва хатбошиларнинг белгилари сўзлар билан, кичик бандларнинг белгилари эса, қўштирноқ ичида кичик ҳарфлар билан ёзилади.

Мисоллар:

5-модда биринчи қисми 2-бандининг "в-2" кичик банди;

5-модда иккинчи қисми 1-бандининг "в" кичик банди;

1-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси;

1-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисига мувофиқ;

5-боб;

III ва IV бўлимлар.

Айни бир қонун лойиҳасининг (қонуннинг) таркибий бирликларига ҳаволалар қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисоллар:

ушбу Қонуннинг 3-бобидаги;

ушбу боб қоидалари муносабати билан;

ушбу Кодекс 5-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ;

ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ;

ушбу Қонун 5-моддаси тўртинчи қисмининг 21-бандига мувофиқ;

ушбу Қонун 5-моддаси учинчи қисми 2-бандининг "а-1" кичик бандига мувофиқ;

ушбу Қонун 5-моддаси учинчи қисми 2-бандининг "б" кичик банди билан тартибга солинади;

ушбу бобнинг 2-параграфидаги.



30. Турли юридик кучга эга бўлган қонунларга ҳаволалар


Қонун лойиҳаларида (қонунларда) юқори ёки тенг юридик кучга эга бўлган қонунларга ҳаволалар қилиниши мумкин. Қуйи юридик кучга эга бўлган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки уларнинг айрим таркибий бирликларига ҳавола қилинишига (масалан, қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аниқ қарорига ҳавола қилинишига) йўл қўйилмайди.

Алоҳида ҳолларда, агар айрим ҳуқуқий муносабатлар ушбу қонун лойиҳаси (қонун) билан тартибга солинмаган бўлса ва бу ҳуқуқий муносабатлар бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган ёки солиниши зарур бўлса, қонун лойиҳасида (қонунда) қуйи юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ҳаволалар қилинади.



31. Бошқа қонунларнинг норматив кўрсатмаларига ҳаволалар


Қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнида бошқа қонунларнинг ўзи ҳам ҳавола ҳисобланган норматив кўрсатмаларига ҳаволалар қилинмайди.



6-БОБ. РАСМИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

МАНБАЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


32. Ўзбекистон Республикаси қонунларини

эълон қилишнинг расмий манбалари


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари Ўзбекистон Республикаси қонунларини эълон қилишнинг расмий манбаларидир.

Агар қонунга ўзгартишлар, қўшимчалар киритилса ёки қонун ўз кучини йўқотган деб топилса, уни эълон қилган расмий манба кўрсатилиши шарт.

1-мисол:

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда).


2-мисол:

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 10-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда).


Катта ҳажмдаги қонуннинг матни "Халқ сўзи", "Народное слово" газеталарининг бир нечта сонида эълон қилинганида расмий манба сифатида газеталарнинг қонун матни эълон қилинган барча сонларининг саналари кўрсатилади.

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1996 йил 14, 15 ва 16 ноябрдаги "Халқ сўзи", "Народное слово" газеталари).



33. Қонунга ўзгартишлар киритилганида

эълон қилинган расмий манбани кўрсатиш


Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида қуйидагилар кўрсатилади:

қонун эълон қилинган расмий манба ёки янги таҳрирдаги (агар у бўлса) қонун эълон қилинган расмий манба;

қонунга кейин киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар эълон қилинган расмий манбалар.

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

__________________________________________________________________.


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-ХII-сонли Қонунига (2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 149-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

__________________________________________________________________.



34. Қонун ўз кучини йўқотган деб топилганида

эълон қилинган расмий манбани кўрсатиш


Қонун ўз кучини йўқотган деб топилганида қонун эълон қилинган расмий манба ёки янги таҳрирдаги (агар у бўлса) қонун эълон қилинган расмий манба кўрсатилади. Шунингдек, ўз кучини йўқотган деб топилаётган асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар ҳам улар расмий эълон қилинган манба кўрсатилиб, алоҳида тарзда ўз кучини йўқотган деб топилади.

Мисоллар:

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида"ги 481-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 237-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 568-II-сонли Қонунининг XVII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда).



7-БОБ. ҚОНУНЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ


35. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан мақсад


Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари (қонунлар) қонунларни Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонунига мувофиқлаштириш ва айнан бир хил масалалар бўйича ҳуқуқий нормаларнинг кўп бўлишига барҳам бериш учун тайёрланади.



36. Қонунларга ўзгартишлар киритиш


Қуйидагилар қонунларга ўзгартишлар киритиш ҳисобланади:

сўзларни, рақамларни алмаштириш;

сўзларни, рақамларни, жумлаларни чиқариб ташлаш;

қонун таркибий бирлигининг янги таҳрири;

қонун ёки унинг таркибий бирликларининг амал қилишини узайтириш.



37. Қонунларга қўшимчалар киритиш


Қуйидагилар қонунларга қўшимчалар киритиш ҳисобланади:

қонун моддасининг таркибий бирлигини янги сўзлар, рақамлар ёки жумлалар билан тўлдириш;

қонунни таркибий бирликлар билан тўлдириш.



38. Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши

мумкин бўлган қонунлар рўйхати


Ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги турдаги қонунларга киритилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг фармонларига;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг қарорларига.



39. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар

киритишни расмийлаштириш


Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мустақил қонун билан расмийлаштирилиб, унда ўз навбатида, ҳар бир қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мустақил моддалар тарзида расмийлаштирилади.

Мисол:


"____________________"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг

5-моддасига ҳамда "________________"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ______йил ____________да қабул қилинган "___________________________"ги ______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N___, ____-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N_____, ____-модда) 5-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) _______________________________________________________;

2) _______________________________________________________.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг ________йил __________да қабул қилинган "________________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N____, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) _______________________________________________________;

2) _______________________________________________________;

3) _______________________________________________________;

4) _______________________________________________________.



40. Бир нечта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар

киритишни расмийлаштириш


Агар қонун лойиҳаси (қонун) билан бир йўла бир нечта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётган бўлса, бу қонунлар хронологик тартибда (улар имзоланган сана бўйича) жойлаштирилади. Айни битта санада имзоланган қонунлар улар рақамларининг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.



41. Ўз кучини йўқотган деб топилганлиги

тўғрисидаги қонунларни расмийлаштириш


Қонунга ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш билан бир вақтда ушбу қонуннинг таркибий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганида ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек ўз кучини йўқотганлик тўғрисидаги қоидалар битта моддада жойлаштирилиши мумкин. Бунда киритилаётган ўзгартишлар, қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш изчил (моддама-модда) баён этилиши керак.

Мисол:

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг _________йил _______да қабул қилинган "________________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _____йил, N _____, _______-модда; ____йил, N____, _______-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1-моддадаги "________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2-модданинг биринчи қисми "________________" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 3-модда иккинчи қисмининг 2-бандидан "________" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 4-модда ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

5) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"_____________________________________________________________";

6) 6-моддадаги "___________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



42. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар

киритилганида реквизитларни кўрсатиш


Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида ҳужжатнинг имзоланган санаси, номи, рақами (агар у мавжуд бўлса) ва ҳужжатнинг тури, шунингдек у эълон қилинган тегишли расмий манба кўрсатилиши шарт.

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 8-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

__________________________________________________________________.


Агар ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши лозим бўлган қонун тўлиқ янги таҳрирда баён этилган бўлса, унинг реквизитлари қуйидаги кетма-кетликда кўрсатилади: қонуннинг тури, қонуннинг имзоланган санаси ва рақами (агар у бўлса), номи, сўнгра доирасимон қавсларда ушбу ҳужжатни янги таҳрирда тўлиқ баён этган қонуннинг тури, имзоланган санаси ва рақами, шунингдек доирасимон қавсларда у эълон қилинган расмий манба кўрсатилади.

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги 510-ХII-сонли Қонунига (1998 йил 1 майда қабул қилинган 616-I-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 97-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

__________________________________________________________________.



43. Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги

қонун лойиҳалари (қонунлар) номларини аниқлаштириш


Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритаётган қонун лойиҳалари (қонунлар) номини баён қилиш уларнинг мазмунига боғлиқ. Агар фақат ўзгартишлар ёки фақат қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган бўлса, у ҳолда қонун лойиҳаларининг (қонунларнинг) номида тегишинча қонунга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилаётганлиги аниқлаштирилади. Қонун лойиҳаси (қонун) номига қонун лойиҳасининг (қонуннинг) тузилиши ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, агар қонун лойиҳаси (қонун) қўшимчалардан бошланса, у ҳолда унинг номида қўшимча ва ўзгартишлар киритилганлиги, башарти ўзгартишлардан бошланса, у ҳолда қонун лойиҳаси (қонун) номида тегишинча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги кўрсатилади.

Қонуннинг битта ёки иккита (ундан ортиқ эмас) моддасига ўзгартишлар ёки қўшимчалар киритилганида қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номини аниқлаштириш мақсадга мувофиқдир.

1-мисол:


"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг 5 ва 30-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида


2-мисол:


"________________________"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг 4-моддасига ва "___________________"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига

қўшимчалар киритиш ҳақида



44. Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин бўлган қонун


Ўзгартиш ва қўшимчалар доимо фақат асосий қонунга киритилади. Асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.



45. Доимий амалда бўлган қонунга вақтинчалик хусусиятдаги

ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмаслиги


Асосий қонунга вақтинчалик хусусиятдаги ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Аниқ масалалар бўйича вақтинча (умумий белгиланганидан фарқланадиган) ҳуқуқий тартибга солишни белгилаш зарурати мавжуд бўлганида мустақил қонун қабул қилинади.



46. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар

киритилганида қўштирноқлардан фойдаланиш


Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганида тегишли матн қўштирноқ ичига олинади.



47. Қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни баён қилиш


Қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар улар киритилаётган аниқ таркибий бирлик кўрсатилган ҳолда кетма-кет (моддама-модда) баён этилиши керак.



48. Қонунни ўзидан каттароқ таркибий бирликлар туташган

жойда турган таркибий бирлик билан тўлдириш


Қонун тегишинча боблар, кичик бўлимлар, бўлимлар, қисмлар туташган жойда модда, боб, кичик бўлим, бўлим билан тўлдирилаётганда қонуннинг тегишли боби, кичик бўлими, бўлими, қисмига ҳавола қилган ҳолда қўшилаётган модда, боб, кичик бўлим, бўлимнинг аниқ жойи кўрсатилади.

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _____ йил ______да қабул қилинган "______________"ги _____-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _______йил, N_____, _____-модда; ______йил, N_____, ______-модда) 1-боби қуйидаги мазмундаги 14-1-модда билан тўлдирилсин:

"14-1-модда. ______________________.

______________________________________________________________".


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _____ йил ______да қабул қилинган "______________"ги _____-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _______йил, N_____, _____-модда; ______йил, N_____, ______-модда) 2-боби қуйидаги мазмундаги 14-1-модда билан тўлдирилсин:

"14-1-модда. _______________________

______________________________________________________________".



49. Қонунга умумлаштирилган шаклда ўзгартишлар

ёки қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмаслиги


Қонунга умумлаштирилган шаклда ўзгартишлар ёки қўшимчалар киритилишига (шу жумладан, сўзлар ва сўз бирикмаларини "матн бўйича" деган шаклдан фойдаланган ҳолда алмаштиришга ёки тўлдиришга) йўл қўйилмайди.

Умумий қоидага биноан ҳар бир ўзгартиш ёки қўшимча ўзгартирилаётган ёки қўшимча киритилаётган қонуннинг аниқ таркибий бирлигини кўрсатган ҳолда алоҳида расмийлаштирилиши керак.

Истисно тариқасида, фақат қонуннинг битта моддасига ёки модданинг таркибий бирлигига умумлашган шаклда ўзгартишлар ёки қўшимчалар киритиш мумкин. Агар бу моддага ёки унинг таркибий бирлигига бошқа ҳеч қандай ўзгартишлар ёки қўшимчалар киритилмаса, алмаштирилаётган ёки тўлдирилаётган сўз ёки сўзлардан ҳамма жойда бир хил сонда ва келишикда фойдаланилган бўлса, бундай ўзгартиш ёки қўшимча қуйидаги тарзда расмийлаштирилиши керак:

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "__________________"ги ______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, N____, ___-модда) 10-моддасидаги "________________" деган сўзлар "________________" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________________"ги _____-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, N____, ___-модда) 10-моддаси "_____________" деган сўзлардан кейин "_____________" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



50. Қонуннинг моддасида турли сон ва келишикларда

қўлланилган сўзларни алмаштириш


Агар қонуннинг моддасида бир неча ҳолларда сўзни ёки сўзларни алмаштириш зарур бўлса ва алмаштирилаётган сўз ёки сўзлар турли сон ва келишикларда ёхуд фақат бир сонда, бироқ турли келишикларда қўлланилган бўлса, мазкур модда ёки таркибий бирликка бошқа ўзгартишлар киритилмаётган бўлса, қуйидаги шакл қўлланилади:

1-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "__________________"ги ______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, _____йил, N_____, ___-модда) 10-моддасидаги тегишли сон ва келишикдаги "_______(сўзлар бош келишикда, бирликда кўрсатилади)______" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "_______(сўзлар бош келишикда, бирликда кўрсатилади)______" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _______йил _______да қабул қилинган "_________________"ги _______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, N____, ___-модда) 10-моддасидаги тегишли сон ва келишикдаги "___(сўзлар бош келишикда, бирликда ёки кўпликда кўрсатилади)__" деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги "_____(сўзлар бош келишикда, бирликда ёки кўпликда кўрсатилади)_____" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



51. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганида

таркибий бирликларни кўрсатишдаги изчиллик


Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётганида дастлаб қайси таркибий бирлик ўзгартирилаётганлиги ва тўлдирилаётганлиги кўрсатилади, кейин эса ўзгартиш ва қўшимчаларнинг хусусияти кўрсатилади. Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш энг катта таркибий бирликдан бошлаб расмийлаштирилади.

1-мисол:

7-модда биринчи қисми 2-бандининг "в" кичик бандидаги "________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-мисол:

Ўзбекистон Республикасининг ____йил ____________да қабул қилинган "______________________"ги ____-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, N____, ____-модда) 7-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"__________________________________________________________".



52. Қонун моддасининг турли таркибий бирликларига

қўшимчалар киритишни расмийлаштириш


Модда, модданинг қисми, банди, кичик банди, хатбошисига қўшимчалар киритилаётганида ушбу қўшимча қайси сўзлардан кейин ёзилиши кўрсатилади.

Мисол:

1-модда "_________" деган сўзлардан кейин "_________" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



53. Қонун моддасининг таркибий бирлиги

охирига қўшимчалар киритиш


Агар қонун моддасининг таркибий бирлиги сўзлар билан тўлдирилаётган бўлса ва бу қўшимча мазкур таркибий бирликнинг охирида жойлашиши керак бўлса, у ҳолда қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисол:

1-модданинг 1-бандига "___________________" деган сўзлар қўшилсин.


Бунда қўшилаётган таркибий бирликнинг охирида ишлатилган тиниш белгиси қўшимча киритилганидан кейин кўрсатмасиз сақлаб қолинади.



54. Модданинг турли таркибий бирликларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритишни расмийлаштириш


Қонун моддасининг турли таркибий бирликларига бир нечта ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:

Мисол:

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг ______ йил ________да қабул қилинган "_____________________"ги ______-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ___йил, N___, ___-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 2-модданинг:

биринчи қисмидаги "_________" деган сўзлар "_________" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми "_________" деган сўзлардан кейин "_________" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) ______________________________________________________";

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"______________________________________________________________";

2) 3-модда иккинчи қисми 2-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

3) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-модда. ______________________

________________________________________________________".



55. Қонуннинг моддасини таркибий бирликлар билан тўлдириш


Қонуннинг моддаси қисмлар, бандлар, кичик бандлар ёки хатбошилар билан тўлдирилганда қисмлар, бандлар, кичик бандлар ёки хатбошиларнинг тартиб рақамлари кўрсатилиши шарт. Бунда аввал тўлдирилаётган таркибий бирлик номи, кейин моддани тўлдираётган таркибий бирлик, сўнгра "тўлдирилсин" деган сўз, ундан кейин эса таркибий бирликнинг мазмуни кўрсатилади.

1-мисол:

2-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"_____________________________________________________________";


33-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"_____________________________________________________________";

ўн тўртинчи - йигирма тўртинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи - йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-мисол:

7-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"_____________________________________________________________".


3-мисол:

15-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"________________________________________________________;

_________________________________________________________;

_________________________________________________________;

_________________________________________________________;

________________________________________________________".


Агар қонуннинг моддаси учтадан ортиқ бўлмаган қисмлар билан ёки қонун моддасининг қисми (банди) учтадан ортиқ бўлмаган хатбошилар билан тўлдирилаётган бўлса, бунда тўлдирилаётган қисмлар ёки хатбошиларнинг тартиб рақамлари вергул орқали ёзилади.

1-мисол:

7-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"________________________________________________________.

________________________________________________________.

________________________________________________________".


2-мисол:

4-модданинг 5-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"______________________________________________________________;

_______________________________________________________________;

______________________________________________________________".

тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


Қонуннинг моддасини бандлар ёки кичик бандлар билан тўлдириш ва бу бандларни тегишинча модда, банд ёки кичик банднинг охирига жойлаштириш зарур бўлса, қўшилаётган бандлар ёки кичик бандларнинг тартиб рақамлари кўрсатилиши шарт.

1-мисол:

6-модданинг бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4)_____________________________________________________".

2-мисол:

7-модда учинчи қисмининг 3-банди қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д)___________________________________________________________".


Бу каби қатор ҳолларда зарур бўлган тиниш белгисини алмаштириш қонуннинг жорий таҳририни тайёрлаш вақтида (қонун лойиҳасининг (қонуннинг) матнида изоҳ берилмаган ҳолда) амалга оширилади.



56. Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш

ўрнига янги қонун қабул қилиш


Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш, қоида тариқасида, мақсадга мувофиқ эмас. Қонуннинг янги таҳрири ўрнига янги қонун қабул қилиб, айни бир вақтда аввал амалда бўлган қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш мақсадга мувофиқ, агар:

қонунга уни моҳиятан қайта ишлашни талаб қиладиган ва айрим таркибий бирликларининг янги таҳрири билан чекланиб бўлмайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса;

қонунга унинг деярли барча таркибий бирликларига дахлдор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса;

қонуннинг фақат айрим таркибий бирликлари ўз аҳамиятини қисман сақлаб қолса.



57. Қонуннинг таркибий бирлигини янги таҳрирда баён қилиш


Қонуннинг таркибий бирлиги янги таҳрирда баён этилади, агар:

мазкур таркибий бирликка жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса;

қонуннинг таркибий бирлиги матнига бир неча марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлса.

Қонуннинг таркибий бирлигини янги таҳрирда баён этиш ушбу таркибий бирлик оралиқ таҳрирларининг барчасини ўз кучини йўқотган деб топишга асос бўлмайди.

Қонуннинг битта таркибий бирлигини янги таҳрирда баён этиш зарур бўлса, қуйидаги шакл қўлланилади:

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг ______ йил ________да қабул қилинган "__________________"ги ______-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, N____, ___-модда) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16-модда. _______________________

_____________________________________________________________".


Бундай ҳолда қонуннинг номи қуйидагича бўлиши керак:


"___________________________"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида



58. Рақамли белгилар ва сўзларни алмаштириш


Рақамли белгиларни алмаштириш зарур бўлганида "сонлар" эмас, балки "рақамлар" атамаси ишлатилади.

Мисоллар:

"15, 18, 124" рақамлари "16, 19, 125" рақамлари билан алмаштирилсин;

"45" рақами "55" рақами билан алмаштирилсин.


Сўзлар ва рақамларни алмаштириш зарур бўлса, "сўзлар" атамаси ишлатилади.

Мисол:

"10 марта" деган сўзлар "20 марта" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



59. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар

рўйхатига эга қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номланиши


Агар қонун лойиҳасида (қонунда) қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги моддалар билан бир вақтда ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхати берилган модда мавжуд бўлса, бундай модданинг мавжуд эканлиги қонун лойиҳасининг (қонуннинг) номида ифода этилиши шарт.

Мисол:


Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим

қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



8-БОБ. ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИЛИШИ

ЛОЗИМ БЎЛГАН ҚОНУНЛАР РЎЙХАТИ


60. Амалдаги қонунларни қабул қилинаётган

қонун билан мувофиқлаштириш


Қонунларни Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган (қилинаётган) қонуни билан мувофиқлаштириш, айнан бир хил масалалар бўйича ҳуқуқий нормаларнинг кўп бўлишига барҳам бериш учун қонунларни (уларнинг таркибий бирликларини) ўз кучини йўқотган деб топиш орқали қонунларни қабул қилинаётган қонун билан мувофиқлаштириш тўғрисида таклифлар тайёрланади.



61. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим

бўлган қонунлар рўйхатини тузиш


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхатига қуйидагилар киритилади:


1) ўз кучини тўлиқ йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар. Бунда қонуннинг ўзи ҳам, асосий қонуннинг матнига илгари ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган барча қонунлар ҳам алоҳида тарзда кўрсатилади.

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг ______йил ________да қабул қилинган "_____________________"ги _______-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ______йил, N___, ___-модда);


2) қисман ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар, яъни бутун қонун эмас, балки унинг айрим таркибий бирликлари (қонуннинг рақамланган барча таркибий бирликлари, шу жумладан хатбошилари) ўз кучини йўқотади.

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг _______ йил ________да қабул қилинган "_________________"ги______ -сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, ____ йил, N ___, ___-модда) 5-боби;


3) алоҳида ҳолларда (агар мустақил таркибий бирлик сифатида ажратилмаган қисм назарда тутилаётган бўлса), ажралмас қисми ўз кучини йўқотаётган қонунлар (ёки уларнинг таркибий бирликлари).

Мисол:

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ордени тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 257-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 141-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 4-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошисининг ва 5-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисининг шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишга тааллуқли қисми.



62. Ўз кучини йўқотган деб топилиши

мумкин бўлган қонунларнинг турлари


Қонунларнинг қуйидаги турлари ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг фармонлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг қарорлари.



63. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим

бўлган қонунлар рўйхатини расмийлаштириш


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхати янги ҳуқуқий тартибга солишни белгиловчи қонун лойиҳасининг (қонуннинг) мустақил моддаси бўлиши, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонунларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг (қонуннинг) мустақил моддаси ёки моддалари бўлиши ёки мустақил қонун лойиҳаси (қонун) бўлиши мумкин.

Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек айни ўша қонуннинг таркибий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топишни бир вақтнинг ўзида расмийлаштириш ушбу Қоидаларнинг 41-моддасига мувофиқ амалга оширилади.



64. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган

қонунларнинг рўйхатига қўйиладиган асосий талаблар


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхати юридик жиҳатдан асосланган ва тугал бўлиши, яъни янги қонунга зид бўлган биронта ҳам қонун рўйхатдан тушиб қолмаслиги, ўз аҳамиятини сақлаб қолган биронта ҳам қонун ёки унинг қисми ўз кучини йўқотган деб топилиши учун мазкур рўйхатга кириб қолмаслиги керак.



65. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг фармони

ўз кучини йўқотган деб топилганлигини расмийлаштириш


Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг қонун билан тасдиқланган фармони ўз кучини йўқотаётган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг рўйхатига ана шу фармон ва уни тасдиқловчи қонун (ёхуд унинг қисми) алоҳида тарзда киритилади. Бунда ушбу рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар алоҳида тарзда киритилади.



66. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети қарори

билан амалга киритилган қонун ўз кучини йўқотган

деб топилганлигини расмийлаштириш


Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг қарори билан амалга киритилган қонун ўз кучини йўқотаётган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига қонун ва уни амалга киритиш тўғрисидаги қарор алоҳида тарзда киритилади. Бунда қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган қонунлар рўйхатга алоҳида тарзда киритилади.



67. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар

рўйхатига киритилаётган қонуннинг реквизитлари


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритилаётган ҳар бир қонуннинг тури, имзоланган санаси ва рақами (агар у мавжуд бўлса), қонуннинг номи, шунингдек у расмий эълон қилинган манба кўрсатилиши керак.



68. Қонунни ўз кучини йўқотган деб топилиши

лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритиш


Ҳар бир қонун ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига алоҳида тарзда киритилади. Бундай рўйхатда акс эттирилган қонунлар тартиб рақамига эга бўлиши мумкин (бундай ҳолда улар бандлар ҳисобланади ва араб рақамларида рақамланиб, доирасимон қавс билан ёпилади).



69. Қонунларнинг ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган

қонунлар рўйхатида хронологик тартибда жойлаштирилиши


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатида қонунлар хронологик тартибда (улар имзоланган сана бўйича) жойлаштирилади. Айни бир санада имзоланган қонунлар уларнинг рақамига қараб, рақамларнинг ортиб бориши тартибида жойлаштирилади.

Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг битта рўйхатида қонунлар ўз кучини йўқотган деб топилган турли саналарни белгилаш зарур бўлса, рўйхат кучини йўқотишнинг тегишли санасига (муддатига) мувофиқ шаклга солинадиган таркибий бирликларга бўлинади.



70. Қонунда битта модда ёки таркибий бирлик қолган бўлса,

қонуннинг ўз кучини йўқотган деб топилиши


Агар қонунда бошқа моддалар ёки таркибий бирликлар ўз кучини йўқотганидан кейин фақат битта модда ёки таркибий бирлик қолган бўлса-ю, у ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлса, бундай ҳолда ана шу битта модда ёки таркибий бирлик эмас, балки бутун қонун тўлиқ кучини йўқотган деб топилиши зарур.



71. Бошқа қонунлар (уларнинг таркибий бирликлари) ўз

кучини йўқотганлиги тўғрисидаги моддалар мавжуд бўлган

қонуннинг ўз кучини йўқотган деб топилиши


Агар қонунда илгари қабул қилинган қонунларни ўз кучини йўқотган деб топган моддалар мавжуд бўлса, ушбу қонунни ўз кучини йўқотган деб топиш зарур бўлганида қонун шундай моддалар мавжуд бўлишидан қатъи назар, ўз кучини тўлиқ йўқотган деб топилади.



72. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган

қонунлар рўйхатига амалда ўз кучини йўқотган ёхуд кейинги

қонунларга сингиб кетган қонунларни киритиш


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатларига нафақат янги қонун қабул қилингунига қадар амалда бўлган қонунларни, балки ушбу масалага доир аввал амалда ўз кучини йўқотган ёхуд кейин қабул қилинган қонунларга сингиб кетган, аммо белгиланган тартибда ўз кучини йўқотган деб топилмаган қонунлар ҳам киритилиши лозим.



73. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунларнинг

рўйхатига вақтинчалик кучга эга бўлган қонунларни киритиш тартиби


Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатларига вақтинчалик кучга эга бўлиб, амал қилиш муддати ўтган қонунлар (нормалар) киритилмайди. Вақтинчалик кучга эга бўлган қонунлар (нормалар) фақат амал қилиш муддати ўтмаган тақдирдагина ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига киритилади.

Агар вақтинчалик кучга эга бўлган қонун ёки унинг таркибий бирлигининг амал қилиши номаълум муддатга узайтирилган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига асосий қонун ҳам, унинг муддатини узайтирган қонун ҳам киритилади.



74. Ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар

рўйхатига қонундаги иловага кўрсатма ва илованинг ўзи мавжуд

бўлган қонуннинг таркибий бирлигини киритиш тартиби


Агар ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган бандда ёки ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган моддада тегишинча ўз кучини йўқотиши лозим бўлган иловага кўрсатма мавжуд бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига фақат мазкур банд ёки модда киритилади, илова эса, гарчи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланса-да, алоҳида тарзда кўрсатилмайди.

Агар қонуннинг бандида ёки моддасида иловани тасдиқлаш билан бир қаторда ўз аҳамиятини сақлаб қоладиган бошқа масалаларга доир кўрсатмалар мавжуд бўлса, илова эса тўлиқ ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига фақат ана шу банднинг ёки шу модданинг иловага тааллуқли қисми киритилади.

Агар илова тўлиқ ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин бўлмаса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонунлар рўйхатига фақат илованинг таркибий бирликлари киритилади.

Мисол:

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг____ йил _______да қабул қилинган "_________________"ги _____-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N____, ___-модда) билан тасдиқланган илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


Агар қонун ҳали кучга кирмаган бўлса-ю, унга зарурат қолмаган бўлса, "бекор қилинсин" деган атама қўлланилади.



9-БОБ. ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ВА

СЕНАТГА МАЪҚУЛЛАШ УЧУН ЮБОРИЛАДИГАН

ҚОНУН МАТНИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


75. Сенатга юбориладиган ҳужжатлар рўйхати


Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун маъқуллаш учун Сенатга киритилганда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1) Қонунчилик палатасининг қонун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори;

2) Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун матни;

3) қонунга унинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати;

4) моддий харажатлар талаб қилинадиган қонунлар учун молиявий-иқтисодий асослар;

5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтиришни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартишларни назарда тутувчи қонунлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси;

6) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилган материалларнинг кўчирма нусхалари.



76. Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунга илова

қилинадиган қиёсий жадвални расмийлаштириш


Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун матнига қиёсий жадвал ҳам илова қилинади. Қиёсий жадвал, қоида тариқасида, учта графадан иборат бўлади: биринчиси - "қонунчилик ташаббуси субъекти киритган қонун лойиҳаси таҳрири", иккинчиси - "Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун таҳрири", учинчиси - "киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни асослаш".

Қиёсий жадвалдаги биринчи ва иккинчи графалар қуйидаги кўринишда баён қилинади:

ўзгартирилаётган рақамлар, сўзлар, жумлалар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, қисмлар, моддалар, параграфлар, боблар, бўлимлар ярим қора шрифтлар билан ажратилади;

қўшимча қилинаётган рақамлар, сўзлар, жумлалар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, қисмлар, моддалар, параграфлар, боблар, бўлимлар ярим қора шрифтлар билан ажратилади;

ўз кучини йўқотган деб топилаётган хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, қисмлар, моддалар, параграфлар, боблар, бўлимлар ёки олиб ташланаётган рақамлар, сўзлар, жумлалар биринчи графада курсив билан белгиланади.

Агар қонуннинг таркибий бирлиги янги таҳрирда баён қилинаётган бўлса, у ҳолда қиёсий жадвалда тегишинча фақат ўзгартирилаётган, қўшилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, жумлалар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, қисмлар, моддалар, параграфлар, боблар, бўлимлар ажратилади.

Биринчи ва иккинчи графаларда ўзгартирилмаётган тегишли рақамлар, сўзлар, жумлалар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, қисмлар, моддалар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар киритилаётган ўзгартишлар кўзга ташланиб туришини таъминлаш учун оддий шрифт билан қайд этилади.



77. Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун матнини

расмийлаштиришга қўйиладиган техник талаблар


Қонун матни А 4 бичимдаги қоғоз варағининг бир томонига масштаби кичрайтирилмасдан жойлаштирилиши лозим. Қонун матнининг биринчи бети Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган тегишли бланкда босилиши лозим.

Қонун матнининг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим. Бетнинг тартиб рақами бетнинг юқорисида ўртага босилади. Биринчи бетда 1 рақами қўйилмайди.

Қонун матни стандарт варақда сатрлараро 1,0 интервалида босилиши керак; ҳар бир бет ҳошияга эга бўлади: юқорида ва пастда - 2 см, чап томонда - 3 см, ўнг томонда - 2 см, хатбоши бир хил ва беш-олти белгига тенг бўлиши лозим. Қонун матнидаги сўзлар орасидаги бўшлиқ битта-иккита ҳарф катталигидан ошмаслиги лозим.

Қонун матни компьютерда босилганида "Microsoft Word" матн муҳарриридан 14 ҳажмдаги "Times New Roman" шрифтини қўллаган ҳолда фойдаланилади.



78. Қонунларнинг давлат ва рус тилларидаги

матнларига қўйиладиган асосий талаблар


Қонунларнинг давлат ва рус тилларидаги матнлари грамматика қоидалари талабларига жавоб бериши ва ўзаро мувофиқ бўлиши лозим. Қонунларнинг давлат ва рус тилларидаги таҳрирлари ўртасида фарқ бўлишига йўл қўйилмайди.



79. Қонун матнига виза қўйиш


Қонунчилик палатаси ва Сенатда қонун матнига виза қўйишни ваколатли шахслар - тегишинча Қонунчилик палатаси Спикерининг ва Сенат Раисининг ўринбосарлари, масъул қўмиталар раислари, Қонунчилик палатаси ва Сенат девонларининг раҳбарлари, бўлим мудирлари амалга оширадилар. Визалар қонун матни охирги бетининг тагига қўйилади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2011 й., 1-сон, 15-модда



























Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск