ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.1992 й. 298-сон "ОИТС билан касалланишнинг олдини олишни кучайтириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.1992 й.

N 298




ОИТС БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎFРИСИДА


ОИТС билан касалланишнинг олдини олиш ишларини кучайтириш  мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида ОИТС (орттирилган иммунитет танқислик синдроми) касаллигига қарши курашнинг давлат тармоқлараро дастури иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ОИТС касаллигига чалинган беморларни двволаш-профилактика қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган хамда иммунитет танқислик вируси билан бевосита ишловчи ходимларнинг мехнат таътилларини 36 иш куни қилиб, касби туфайли вирус билан зарарланган ҳолларда саломатлигига етказилган зарар учун бир йўла тўланадиган пул товони миқдорларини соғлиқни сақлаш тармоғида ишловчи бир ходимнинг ўртача ойлик маошининг уч йиллик ҳажмида белгиласинлар, бу харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратсинлар


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлги:

иммунитет танқислик вируси билан зарарланган еки ОИТС касаллигига чалинган беморларни даволаш учун дори-дармонларни бепул бериш тартибини, шунингдек, уларнинг республика доирасида даволаниш жойларига бепул бориб келишлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгиласин;

аҳолини, биринчи навбатда, иммунитет танқислик вируси юқиш хавфи юқори бўлган шахсларни, шунингдек, вирус билан зарарланганларни ҳозирги замон даражасида текширувдан ўтказишни, профилактик кузатиш ва даволашни, уларга маслаҳатлар берилишини, касалликнинг олдини олиш воситалари билан таъминлашни, донорлик қони ва қон маҳсулотлари қуйиш жараёнида ниналар, шприцлар ва бошқа тиббий асбоб-анжомларни стерилизация қилишда ўта хавфсизликни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги касалхоналарда, реабилитация марказларида ва уй шароитида даволанаётган одамнинг иммунитет танқислик вируси билан зарарланган ёки ОИТС касаллигига чалинган болалар ва ўсмирлар учун ўрта умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника таълимининг махсус ўқув дастурлари бўйича ўтишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, республика рўзномалари ва журналлари таҳририятлари оммавий ахборот воситаларида ОИТС касаллигининг олдини олиш, одамнинг иммунитет танқислик вируси юққан ёки ОИТС касаллигига чалинган беморларга нисбатан меҳр-шафқатли муносабатда бўлиш ҳислатини тарбиялаш масалаларини кенг ёритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

фохишабозлик, гиёҳвандлик ва дайдиликка қарши курашни кучайтирсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий фуқароларнинг республикада амалда бўлган хулқ-атвор қоидаларига сўзсиз риоя килишлари бўйича қўшимча чоралар кўрсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва таълим бўлимига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов





























Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск