ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 18.05.2005 й. 58-I-сон "Андижон шаҳридаги воқеаларга доир" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2005 й.

N 58-I



АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР



Шу йилнинг 13 май куни Андижон шаҳрида ақидапараст, экстремист гуруҳларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуролли ҳужум йўли билан амалга оширган жиноий хуружини бутун халқимиз каби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ҳам қаҳр-ғазаб билан қоралайдилар. Мазкур фожиали воқеаларда бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлганлиги депутатларнинг қалбида чуқур қайғу ва ҳамдардлик уйғотди. Ўзбекистон халқини ўзи танлаган дунёвий, адолатли демократик жамият қуриш йўлидан қайтариш мақсадида конституциявий тузумни куч ишлатиш билан ўзгартиришга қаратилган мазкур воқеалар замирида илдизлари мамлакатимиз сарҳадларидан ташқарига бориб тақаладиган ёвуз кучлар ётибди.

Юзага келган танг вазиятни бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг хизматлари жуда каттадир. Давлатимиз раҳбарининг мардлиги, донолиги ва шижоати туфайли жиноий гуруҳларнинг режалари барбод этилди ҳамда янада оғирроқ талофатларнинг олди олинди.

Андижон шаҳрида содир бўлган фожиали воқеаларни муҳокама қилиб, сиёсий партиялар фракцияларининг мазкур масалага оид ташаббусларини эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги оқилона ҳамда изчил сиёсати тўла қўллаб-қувватлансин.


2. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари билан яқин ҳамкорликда, уруш ва меҳнат фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, олимлар, таълим, маданият ва санъат ходимлари иштирокида аҳоли ўртасида,

энг аввало, ёшлар орасида мамлакат раҳбарияти теварагида янада маҳкамроқ жипслашишга, доимо ҳушёр бўлиш ва жамиятдаги барқарорликка таҳдид қилувчи турли экстремист гуруҳларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда, мунтазам равишда кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар. Бу ишда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан самарали фойдаланилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар асосида жамиятни янада демократлаштириш ҳамда янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашга қаратилган қонунчилик фаолиятини янада кучайтирсинлар.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери                                                          Э. Халилов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, 2005 йил, 5-сон.




























Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск