Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.06.1992 й. 305 сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 30 июндаги

305 сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Ўзбекистон Республикаси Маданият

ишлари вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз ҳуқуқи доирасида маданият ва санъат соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминлайди.


2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


3. Маданият ишлари вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон халқлари маънавий маданияти ҳамда санъатининг қайта тикланиши ва ривожланишининг шарт-шароитларини ташкилий-ижодий таъминлаш, профессионал санъат ва халқ ижодиёти соҳасидаги ютуқларни аниқ мақсадни кўзлаб тарғиб қилиш орқали маънавий бой шахсни шакллантириш;

ижодий уюшмалар, миллий-маданий марказлар билан алоқаларни ва ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

театр, мусиқа, рақс санъати, эстрада ва цирк, тасвирий санъат, анъанавий халқ ва халқ амалий санъатини, маданий-маърифий ишларни ҳамда кутубхоначилик ишларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш;

маданий мерос объектларининг давлат муҳофазасини таъминлаш;

профессионал санъат ва ҳаваскорлик ижодкорлигида ўзлигини бадиий-ижодий намоён этиш учун шарт-шароит яратиш;

маданият, санъат ва санъатшунослик ишлари ўқув юртлари тармоқларининг, театр-томоша ташкилотлари, маданият саройлари, клублар ва бошқа маданий-маърифий муассасалар фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, маданият муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, ишнинг замонавий иқтисодий шакллари ва усулларини жорий этиш, санъатнинг тижоратлашувига йўл қўймаган ҳолда маданият органлари ва муассасаларининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш;

маданият соҳаси ходимлари ва ижодкор зиёлиларни ижтимоий ва профессионал ҳимоя қилишни таъминлаш;

вазирлик тизимидаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарни малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг билим ва тажрибаларидан тўла фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёш, ўзини яхши томондан кўрсатган мутахассисларни раҳбарлик ишларига кўтариш.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, республика Олий Кенгашининг бошқа қонунчилик хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ва мазкур Низомга амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ўз ҳуқуқи доирасига тегишли бўлган масалалар бўйича қонунчиликни қўллаш тажрибасини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади


5. Вазирлик ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

миллий маданият соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини амалга оширади, миллий ва классик санъатнинг барча шаклларини ривожлантиради;

маданий ҳамкорликнинг давлатлараро ва халқаро битимларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маданият соҳасида лицензиялар бериш йўли билан истеъмол бозорини паст савияли дастурлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида бадиий жамоалар ва якка ижрочиларнинг концерт-гастроль фаолиятини мувофиқлаштиради;

бадиий жамоалар ва якка ижрочиларни республикадан ташқарига юборишнинг бадиий-иқтисодий мақсадга мувофиқлигини аниқлайди;

мақсадли буюртмалар асосида Ўзбекистон композиторлари ва драматургларининг ижодий имкониятларини ривожлантириш юзасидан давлат сиёсатини амалга оширади;

республикада ва унинг ташқарисида профессионал ва ҳаваскорлик санъатининг хилма-хил турлари ва жанрлари бўйича фестиваллар, кўриклар, танловлар, кўргазмалар ўтказади;

мусиқа ва драматик санъатнинг энг яхши намуналарини абадийлаштиришни оммалаштириш мақсадида граммофон, радио ва видеога ёзиб олиш воситаларини такомиллаштиради ва замонавийлаштиради;

аҳолининг барча табақалари орасида маданий-маърифий ишларни такомиллаштиради; санъатнинг анъанавий турларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, кишиларнинг ахборот, маданият ва нафосатга бўлган талабларини тўлароқ қондириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратади. Халқ ижодиётини кенг тарғиб қилишга кўмаклашувчи шарт-шароит яратади; бошқа вазирликлар ва идораларнинг маданий-маърифий муассасаларига методик ёрдам кўрсатади, улар фаолиятини давлат назоратига олади; идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, белгиланган тартибда кутубхоналар, клублар ишини мувофиқлаштиради;

республикада музей ишларининг ривожланишига раҳбарлик қилади; музей фондлари суратлар галереялари ва кўргазмаларни бойитиш учун тасвирли ва амалий-декоратив санъат асарларини ҳамда тарихий бадиий ихтисосдаги бошқа экспонатларни сотиб олади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, оммалаштириш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;

маданий мерос объектларини тадқиқ этиш, консервация қилиш, реставрация қилиш ва замонавий фойдаланиш учун мослаштириш давлат дастурларини амалга оширади;

маданий мерос объектлари аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, оммалаштирилишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади;

маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади;

республика аҳамиятига молик бўлган ёдгорликлар, обидалар, ҳайкалларни лойиҳалаштиришни ташкил этади, уларнинг бадиий мужассамланиши даражасини ва сифатини назорат қилади;

республикада анъанавий ва замонавий халқ бадиий ҳунармандчилигининг ва оммавий бадиий маҳсулотлар сифатининг ошишига кўмаклашади;

тасвирий ва амалий декоратив санъат асарларининг санъатшунослик экспертизасини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;

маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун юридик шахсларга рухсатномалар беради, шунингдек уларнинг ягона ҳисобини юритади;

хорижий мамлакатлар билан маданий ҳамкорлик қилишнинг ташқи иқтисодий алоқаларини амалга оширади. Халқаро танловлар, фестивалларда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси вакилларини мувофиқлаштиради ва белгиланган тартибда тайёрлайди, идоравий бўйсунишидан қатъий назар, бадиий жамоалар, мутахассислар, маданият ва санъат арбоблари, делегациялар, турли кўргазмаларни юбориш ва қабул қилишни уюштиради;

вазирлик тизимидаги ўқув юртларида маданий-маърифий, бадиий-ижодий касблар бўйича мутахассисларнинг таълим олишини ташкил этади, мусиқа ҳамда санъат мактабларида болалар ва ўсмирларнинг пухта таълим олишларини таъминлайди;

соҳа фанларини ривожлантириш, докторантура, аспирантура, ассистентура-стажировка базасида юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт шароитларни таъминлайди;

ўқув режалари ва таълим дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, вазирликка қарашли ўқув юртлари учун махсус фанлар бўйича дарслик ва қўлланмалар нашр этишга буюртмалар беради;

маданият ва санъат ходимларининг касб маҳоратини оширишни ташкил этади;

Ўзбекистоннинг бадиий иқтидорли ёшларини танлаб, МДҲ республикалари ва чет элга касб таълими олиш учун олий ўқув юртлари ва аспирантураларга юборади;

маданият ва санъат ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни, уларнинг маиший ва яшаш шароитларини яхшилашни, улар учун хавфсиз меҳнат муҳитини яратишни таъминлайди;

идоравий бўйсунишидан қатъи назар, профессионал ва бадиий жамоаларга "Академик" унвонини, ҳаваскорлик жамоаларига эса "Халқ", "Намунали" унвонларини беради;

бошқарув тузилмасини такомиллаштиради, ишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;

вазирликка қарашли маданият муассасалари бошқарувини яхшилайди, ижодий, молиявий-хўжалик ташаббускорликни, иқтисодий рағбатлантиришни ривожлантиради, маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ва ривожлантиради, давлат режаси топшириқларини бажаради, давлат интизомига қатъий риоя қилишни таъминлайди;

маданият органларини республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда амалга оширади;

зарурат бўлганда ихтисослаштирилган соҳалар бўйича янги бўлинмалар тузади, вазирлик тизимидаги ишлаб турган бўлинмаларни белгиланган тартибда қайта ташкил этади ва тугатади;

ўз ҳуқуқлари доирасида фуқаро мудофаасини ва сафарбарлик тайёргарлигини амалга оширади;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшма, кичик ва бошқа корхоналарнинг муассиси бўлади, ўзининг маблағлари ва жалб этилган маблағлар доирасида турли иқтисодий-молиявий фондлар, банклар ташкил этади, ўз фаолиятидан олинган даромаддан янги дастурлар тузишда, асарларнинг бадиий даражасини оширишда, моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ва маданиятни ривожлантириш борасидаги бошқа мақсадларда, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишда, улар меҳнатини моддий рағбатлантиришда фойдаланади;

реклама-ноширлик фаолиятини амалга оширади.


6. Маданият ишлари вазирлиги ва жойлардаги маданият бошқармаси органлари, хокимликлар, ижодий уюшмалар, шунингдек, касаба уюшмалари ва республиканинг бошқа жамоат ташкилотлари билан мустаҳкам алоқада амалий фаолият кўрсатади, икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар асосида бошқа суверен республикалар, хорижий давлатлар маданият органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан профессионал алоқаларни ўрнатади.


7. Вазирликка унинг олдида турган вазифаларни ҳал этиш ва зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун қуйидаги хуқуқлар берилади.

ягона давлат сиёсатини юргизиш мақсадида вазирликлар, идоралар, уюшмалар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, концернлар, корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг, хусусий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни ривожлантириш соҳасидаги ишини мувофиқлаштирувчи ролни амалга ошириш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа корхоналар ва ташкилотлардан маданият соҳасидаги фаолиятга оид статистик маълумотларни олиш;

маданиятни ривожлантириш жамғармасини мустақил тасарруф қилиш;

маданий айирбошлаш, концерт-гастроль фаолияти соҳасида халқаро ва давлатлараро алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш;

Маданият ишлари вазирлиги лицензиясига эга бўлмаган ҳар хил маданий-маърифий тадбирлар, концерт-гастроль фаолиятининг барча турларини тўҳтатиб қўйиш;

маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун юридик шахсларга берилган рухсатномаларни бекор қилиш.

8. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланадиган, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг сессиясида тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири:

республика маданият ишлари органлари ва муассасалари тизимига умумий раҳбарликни таъминлайди;

вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради;

вазирлик ҳуқуқи доирасида, амалдаги қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, жойлардаги маданият органлари, вазирлик тизимидаги муассасалар ва корхоналар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар, йўриқномалар, кўрсатмалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради, уларнинг ижросини текширишни ташкил этади.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ Вазирнинг ўринбосарлари вазирлик фаолиятининг аниқ йўналишларига раҳбарлик қиладилар.


10. Вазифаларни келишиб ҳал этиш ва функцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигида Вазир  ҳайъат раиси, лавозимига кўра унинг ўринбосарлари, вазирликнинг бошқа раҳбар ходимлари ва айрим маданият ҳамда санъат арбобларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва унинг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


11. Санъат, маданий-маърифий ишлар, оммавий бадиий ижодкорликни ривожлантиришнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузурида юқори малакали мутахассислар, ижодий ходимлар, уюшмалар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бадиий, илмий-методик ва эксперт кенгашлар тузилади. Мазкур кенгашларнинг таркиби ва улар ҳақидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси, ходимлари сони ва меҳнатга хақ тўлаш фонди Вазирлар Мақкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвали, шунингдек, вазирлик бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири томонидан тасдиқланади.


13. Маданит ишлари вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
















































Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск