язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ ЎзР Президентининг 2007 йил 10 июлдаги "2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-3889-сонли Фармонига шарҳ)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

2007 ЙИЛ 10 ИЮЛДАГИ "2007 ЙИЛНИНГ 1 АВГУСТИДАН

БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-3889-СОНЛИ

ФАРМОНИГА


ШАРҲ


Фуқароларнинг моддий фаровонлигини муттасил ошириб бориш, аҳолининг аниқ ва ишончли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимизнинг доимий ди??ат марказида бўлиб келмоқда.  Кўрилаёттан чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда ўртача иш ҳақи миқдори 2006 йилнинг охирига келиб 187,6 минг сўмга ёки 150 АҚШ долларига етди. Айни вақтда ушбу кўрсаткич саноатда 301,4 минг сўмни, алоқа тизимида - 293,8 минг ва транспорт тизимида - 285,9 минг сўмни ташкил этди.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари 2006 йилнинг ўзидагина 44 фоиз, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорлари эса, моддий рағбатлантиришни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ўртача 2 баравар кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ушбу Фармон мамлакатимизда аҳолининг меҳнат ҳақи ва турмуш даражасини изчиллик билан ошириб боришни таъминлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларнинг мантиқий давомидир.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2007  йил  10  июлдаги Фармони билан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча тоифалардаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, стипендиялар шу йилнинг 1 августидан бошлаб 1,25 баравар оширилади.

Шундан келиб чи??ан ҳолда, қуйидагиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорлари:

- маориф соҳаси ходимлариники - 100 минг сўмдан, шу жумладан ўқитувчиларники - 117 минг сўмдан ошади;

- соғлиқни сақлаш ходимлариники кўпайиб, 87 минг сўмга етади,

шифокорларники эса - 128 минг сўмдан ошади.

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори амалдаги 12420 сўм ўрнига 15525 сўмни ташкил этади. Шунга мувофиқ, иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаёттан оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чи??ан ҳолда амалга оширилади.

Аҳолига иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини ошириш Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Бандликка кўмаклашиш жамғармаси томонидан таъминланади. Ушбу мақсадлар учун 2007 йилнинг охиригача салкам 460 миллиард сўм маблағ қўшимча равишда ажратилади.

Мазкур Фармонда хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш билан боғлиқ ҳолда ошириш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар ходимлари иш ҳақини оширишнинг ишончли манбаларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг бошидаёқ хўжалик юритувчи субъектларнинг даромад (фойда) солиғи ставкаси 12 фоиздан 10 фоизга, кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси эса 13 фоиздан 10 фоизга пасайтирилди. Шунинг ҳисобига бўшайдиган 104 миллиард сўмдан кўпроқ миқдордаги маблағ хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини оширишга мақсадли тартибда йўналтирилади.

Умуман олганда, Республика Президентининг мазкур Фармони қабул қилинишини 2010 йилгача аҳолига иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини 2,5 баравар оширишдан иборат кенг миқёсли дастурнинг амалга оширила бошланиши, деб билиш керак.