ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1992 й. 312-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларини купонлар бўйича сотиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1992 йил 30 мартдаги 153-сон қарорига қисман ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.07.1992 й.
N 312
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИ КУПОНЛАР БЎЙИЧА
СОТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎFРИСИДА" 1992 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ 153-СОН
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни кучайтириш, республика аҳолисини товарлар билан барқарор таъминлаш мақсадида ҳамда меҳнаткашларнинг истакларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарларини купонлар бўйича сотиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1992 йил 30 мартдаги 153-сон қарори 2, 5, 6, 7, 8, 9, 11-бандлари 1992 йил июльсентябрь ойларида ҳам амал қилсин.
2. Фуқароларда ишлатилмаган купонлар мавжудлигини текшириш натижаларини, аҳоли даромадларининг ўсишини ҳисобга олиб ҳамда купонлар бўйича сотиладиган товарлар миқдори билан уларни бошқариб бориш мақсадида қайд килинган даромадлар бўйича купонлар бериш миқдорини белгилашнинг янги табақалаштирилган шкаласи 1992 йил июлдан бошлаб иловага мувофиқ белгилансин.
3. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва барча мулкчилик шаклларидаги хўжаликлар шу йилнинг 8 июлигача тегишли банк муассасаларига иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар ошишини ҳисобга олиб, янги шкалага мувофиқ зарур купонлар миқдорига буюртмалар берсинлар.
Республика ҳудудида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, хўжаликлар шу йилнинг 10 июлигача ходимларга, пенсионерларга, талабаларга ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига 1992 йил июль ойи учун купонлар беришни таъминласинлар.
4. Товарларни купонли карточкалар бўйича сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида вақтинчалик Низомга (1-илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Ички истеъмол бозорини химоя қила бориш мақсадида купонли карточкалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1992 йилнинг июль-сентябрь ойларида ўз кучини сақлаб қолади";
и - банд:
3 - хатбоши чиқариб ташлансин;
д - хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Йилнинг I ва II чоракларида ажратилган купонлар шу йилнинг 1 октябригача ҳақиқийдир";
8 - xатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Ишсизлик бўйича нафақа олувчи вақтинча ишламайдиган аҳолига купонлар нафақа олиш жойида шкалада белгиланган миқдорда берилади".
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 153-сон қарорининг 1, 3, 4, 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш учун банк муассасалари тасарруфидаги савдо ва назорат ташкилотлари ходимларидан иборат комиссиялар тузсинлар. Купонлар бўйича товарлар сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш бўйича текшириш натижаларини ҳар ҳафтада кўриб борсинлар ва қатъий чоралар кўрсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1992 йил 6 июлдаги
312-сон қарорига
ИЛОВА
Қайд қилинган даромадлар юзасидан 1992
йилнинг июль-сентябрь ойлари учун
купонлар бериш миқдорини белгилаш
ШКАЛАСИ
Иш ҳақи пенсиялар. стипендиялар ва бошқа қайд қилинган даромадларнинг миқдори (соликларсиз ва бошқа ушлаб қолишларсиз) (сўм) |
Купонлар бериш миқдори |
1000 сўмгача |
500 |
1001 дан 2000 сўмгача |
500 сўм + 1000 сўмдан ошган сумманинг 5 фоизи |
2001 сўм ва ундан юқори |
550 сўм + 2000 сўмдан ошган сумманинг 3 фоизи |