Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.1999 й. ПФ-2339-сон "1999 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.07.1999 й.

N ПФ-2339



1999 ЙИЛ 1 АВГУСТДАН БОШЛАБ ИШ

ҲАҚИ, ПЕНСИЯ, СТИПЕНДИЯ ВА ИЖТИМОИЙ

НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Кишиларнинг моддий фаровонлигини ошириш хамда республика аҳолисининг ижтимоий муҳофазасини. таъминлаш мақсадида:


1. 1999 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсияларнинг, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ва ижтимоий нафақалар ўрта ҳисобда 1,4 баравар оширилсин.


2. 1999 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:


энг кам иш ҳақи - ойига 1750 сўм;

ёшга доир пенсия - ойига 3340 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд ойига 1750 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 3340 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафака - ойига 2025 сўм миқдорида белгилансин.


3. 1999 йил 1 августдан бошлаб барча турдаги пенсияларни ўрта ҳисобда 1,4 баравар ошириш уларни амалдаги қонунчиликка асосланиб қайта ҳисоблашни кўзда тутган ҳолда 1991 йил 1 январга қадар ҳамда кейинги йилларда тайинланган пенсиялар миқдорини тенглаштиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Молия вазирлиги ўн кун муддат ичида пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқласинлар ҳамда барча турдаги пенсияларни оширишнинг муайян миқдорини белгиласинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки, иш ҳақига қўшиладиган устама қўшимчаларнинг барча турлари, шунингдек пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болалик оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар 1999 йил 1 августдан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бюджетдав маблағ билан таъминланадиган ташкилот ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маошларини ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.


6. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин.


7. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий фондининг белгиланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда меҳнат чиқимларини камайтириш ҳисобидан 1999 йил 1 авгуетдан бошлаб иш ҳақи миқдорини мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 ноябрдаги ПФ - 2144 Фармони 7 банди истисно қилинган ҳолда ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддат ичида мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов

























Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск