ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсия миқдорининг оширилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.1996 й. ПФ-1408-сон "Иш ҳақи, нафақа ва стипендиялар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.1996 й.

N ПФ-1408



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА

СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ МИҚДОРЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:


1. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида:

иш ҳақининг энг оз миқдори - ойига 400 сўм;

меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори - ойига 900 сўм;

фуқароларнинг солиққа тортилмайдиган даромади энг оз миқдори - ойига 550 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряднинг энг оз миқдори - ойига 550 сўм миқдорида белгилансин.


2. 1996 йилнинг 1 апрелидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари стипендияларининг миқдорлари ўрта ҳисобда 1,4 баравар оширилсин.


3. 1996 йил 1 апрелдан қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

- болалигидан ногиронлар учун нафақалар миқдори ойига 900 сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун нафақалар миқдори ойига 550 сўм.


4. Иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек болали оилаларга нафақалар ҳамда энг оз иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар ушбу Фармонда кўрсатилган энг оз иш ҳақи миқдори асосида 1996 йил 1 апрелидан бошлаб амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларига асосланиб ҳамда 1996 йил 1 апрелдан жорий этиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг ва ходимлар мансаб маошларининг миқдорлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


6. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан қоплансин.


7. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар иш ҳақини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини пасайтириш ҳисобидан меҳнат ҳақи фонди доирасида оширсинлар ва бунда мазкур Фармон билан белгиланган энг оз иш ҳақи кўпайтирилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 16 августдаги 1213-сон Фармони (8-банди бундан мустасно) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 3, 25-модда



































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск