язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Пенсия таъминоти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.1992 й. ПФ-522-сон "1993 йил 1 январдан меҳнат ҳақи, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.12.1992 й.

N ПФ-522



1993 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН МЕҲНАТ ҲАҚИ,

НАФАҚАЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА



Республика аҳолисининг ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат нафақасининг энг оз миқдори даражаси 1,25 баравар оширилсин ва уларнинг энг оз миқдори 2500 сўм қилиб белгилансин.


2. Ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақига ва меҳнатга ҳақ тўлаш борасида жорий қилинган ягона тариф жадвалига мувофиқ бюджетдан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг тариф ставкалари ҳамда лавозим окладлари 1,25 баравар оширилсин.


3. Фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 2500 сўм миқдорида белгилансин.


4. Ҳозир амалда бўлган барча турдаги нафақаларнинг миқдори 25 фоиз оширилсин.


5. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ҳамда кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,25 баравар кўпайтирилсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегиртмалар сақлаб қолинсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги иш ҳақини, нафақалар ва стипендияларни оширишга мазкур Фармонда кўзда тутилган харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


7. Хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ушбу Фармонда белгиланган энг оз меҳнат ҳақи миқдорини ана шу мақсадлар учун ўз маблағлари манбаини қидириб топишларига қараб жорий этсинлар.


8. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартлари ўз вақтида жорий этилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки республика корхоналарига, ташкилотлари ва муассасаларига иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминловчи чоралар кўрсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов




"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 2, 80-модда