Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.1992 й. 3-сон "Пенсиялар, стипендиялар ва ноишлаб чиқариш соҳа ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.1992 й.

N 3



ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА НОИШЛАБ

ЧИҚАРИШ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Истеъмол моллари ва хизматлари нархларининг ошиши давом этаётганлиги ва аҳолини ижтимоий ҳимоя килишни таъминлаш зарурлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Мудофаа ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий Суди, Олий ҳакамлик суди, Прокуратураси, Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон архивлар бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари органлари билан биргаликда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий таъминот, фан, давлат муассасалари ва уй-жой-коммунал хўжалиги тармоқлари (номоддий ишлаб чиқариш соҳалари) ходимлари тариф ставкалари ва маошларининг янги миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Барча турдаги мактабларнинг ўқитувчиларига, болалар уйларининг тарбиячиларига қўшимча имтиёзлар бериш, юқори синфлар ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида" 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонининг амал қилиши 1992 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга ҳам татбиқ этилсин:

мактабгача ва мактабден ташқари болалар муассасаларининг тарбиячиларига, ўқитувчиларига, республика ҳунар-техника таълими тизимининг ўқитувчиларига ва ишлаб чиқариш усталарига;

болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, олимпия резервлари мактабларининг директорларига, директор ўринбосарларига, ўргатувчи-ўқитувчиларига, йўриқчи-методистларига;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг болалар мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари директорларига, директор ўринбосарларига, ўқитувчиларига, концертмейстерларига;

интернат мактаблар ва болалар уйларининт махсус фанлар ўқитувчиларига ва мусиқа раҳбарларига.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республиканинг 1992 йилги бюджетида кўрсатилган аҳоли тоифаларининг пенсияларини, стипендиялари ва иш ҳақларини ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин, бунда ушбу мақсадларга бюджетдан ташқари ва бошқа манбаларни жалб қилишни таъминлашни ҳисобга олсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекястон саноат-курилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки мазкур қарорда белгиланган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи, стипендиялер, пенсиялар ва нафақалар тўлашга нақд пул беришни таъминласинлар.

12. Белгилаб қўйилсинки, вилоятлар ва шаҳарлар ходимларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Давлат ҳокимияги ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шароитлари бўйича Тошкент шаҳри "гуруҳдан ташқари" вилоятлар тоифасига тенглаштирилсин.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш шароитлари бўйича Қашқадарё вилояти иккинчи гуруҳдан биринчи гуруҳга ўтказилсин.

14. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва хўжаликлар 1992 йилда ишловчиларнинг иш ҳақини, унинг белгиланган энг оз миқдорини ҳисобга олган ҳолда, янада кўпайтиришни таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар, бунда эркин ва шартномавий нархлардан кенг фойдаланишни, истеъмол фонди бўйича барча чеклашларни бекор қилишни, ишлаб чиқаришни ўстиришнинг мавжуд резервларини жалб қилишни кўзда тутсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқарув органлари аппарати, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошлари тўғрисида" 1991 йил 23 ноябрдаги 298-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида, мазкур қарордан келиб чиққан холда, амалдаги қонунчиликка ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласинлар ва киритсинлар.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарлари - комплексларнинг раҳбарларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов




















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск