Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.1992 й. 319-сон "Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.1992 й.

N 319



ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА БЮДЖЕТДАГИ

МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ оширилган миқдорларда ўз вақтида иш ҳақи тўлашни таъминласинлар. Бунда ходимларнинг иш ҳақини ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатларнинг 25 фоизи бюджетдаги муассасалар ва ташкилотларнинг смета бўйича умумий харажатларини қисқартириш ҳисобига қидириб топилсин.


2. Олий ўқув юртлари талабаларига, аспирантларга, докторантларга, техникумларнинг ҳамда кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмаган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига стипендиялар иловага мувофиқ белгилансин.

Имтиёзли овқатланиш учун ойлик қўшимча тўловларнинг амалдаги миқдорлари ҳамда талабалар ошхоналари ва тамаддихоналаридаги тушликлар қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


3. Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги бир ҳэфта муддат ичида олий ўқув юртларининг талабаларига ҳамда техникумлар ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритсинлар.


4. Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ходимларни рағбатлантиришни ва меҳнатга ундашни таъминловчи ҳамда ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқитувчилари, тарбиячилари, муаллимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва врачларнинг иш ҳақини 1,8 баравар, бюджетдаги муассаса ва ташкилотлар бошқа ходимларининг иш ҳақини эса 1,5 баравар оширишни назарда тутувчи тариф ставкалари ва маошларнинг янги миқдорларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон республика бўлими Меҳнат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг 1 июлигача пенсияга чик.қан пенсионерларнинг пенсияларини қайта ҳисоблаш учун тузатиш киритиш коэффициентларини 1992 йил 15 августгача ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон республика бўлими, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" ва бошқа тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июндаги Фармонида белгиланган оширилган миқдорларда пенсия тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўла ва ўз вақтида тушишини таъминласинлар.


7. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва хўжаликлар белгиланган иш ҳақининг энг оз миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақини янада ўстиришни таъминловчи чораларни амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республика бўлими 1992 йилнинг иккинчи ярми учун бюджетларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида белгиланган иш ҳақи, стипендиялар ва пенсияларни ошириш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун халқ хўжалиги барча тармоқлари ходимларининг касб-малака гуруҳларини қамраб олувчи ягона тариф сеткаси асосида меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан 1992 йил 1 сентябргача таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин,



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов











Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск