ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.1996 й. ПФ-1499-сон "Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.1996 й.

N ПФ-1499



ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида:


1. 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида:

иш ҳақининг энг оз миқдори - ойига 550 сўм;

меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори  ойига 1125 сўм;

фуқароларнинг солиққа тортилмайдиган даромади энг оз миқдори - ойига 600 сўм;

ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряднинг энг оз миқдори - ойига 600 сўм миқдорида белгилансин.


2. 1996 йилнинг 1 сентябридан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар, олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари стипендияларининг миқдорлари ўрта ҳисобда 1,25 баравар оширилсин.


3. 1996 йил 1 сентябрдан қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

- болалигидан ногиронлар учун нафақалар миқдори ойига 1125 сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун нафақалар миқдори ойига 680 сўм.


4. Иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилувчи оналарга, болали оилаларга нафақалар ҳамда энг оз иш ҳақига нисбатан белгиланган бошқа тўловлар ушбу Фармонда кўрсатилган энг оз иш ҳақи миқдори асосида 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 июлдаги 262-сон қарори билан Ягона тариф сеткасининг янги тариф коэффициентлари жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва муассасалар мазкур Фармон қоидаларига асосланиб ҳамда 1996 йил 1 сентябрдан жорий этиладиган янги тариф коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимлари мансаб маошларининг миқдорлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


7. Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини ҳамда боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қиладиган ишловчи оналарга нафақаларни ошириш билан боғлиқ харажатларнинг 80 фоизи республика давлат бюджети ҳисобидан ва 20 фоизи бюджет муассасалари ва ташкилотларининг сметалар бўйича умумий харажатларини камайтириш, жумладан ишловчилар сонини қисқартириш ҳисобидан;

- олий ўқув юртлари талабалари, ўрта махсус ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендияларини, 16 ёшгача болалари бўлган оилаларнинг нафақаларини, боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилувчи ишламайдиган оналарнинг нафақаларини, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни ошириш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ республика давлат бюджети ҳисобидан;

- болалигидан ногиронлар учун, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун барча турдаги пенсиялар ва нафақаларни ошириш билан боғлиқ харажатлар ижтимоий суғурта фонди ҳисобидан қоплансин.


8. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар:

- энг оз иш ҳақини мазкур Фармонда белгиланган миқдорда оширилишини таъминласинлар;

- ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат харажатларини пасайтириш ҳисобидан иш ҳақини кўпайтирсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 18 мартдаги 1408-сон Фармони (8-банди бундан мустасно) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 7, 93-модда






























































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск