Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.1993 й. ПФ-679-сон "1993 йилнинг 1 ноябридан меҳнат ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.10.1993 й.

N ПФ-679



1993 ЙИЛНИНГ 1 НОЯБРИДАН МЕҲНАТ

ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Истеъмол моллари ва хизматларнинг нархлари ўсиб бораётган шароитда Ўзбекистон Республикасининг аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида:


1. 1993 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон.Республикасининг ҳудудида:

иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 16.200 сўм қилиб белгиланиб, иш ҳақи ўртача 1,2 баравар оширилсин;

фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 16.200 сўм миқдорида белгилансин;

меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 17.550 сўм қилиб белгилансин, ҳозирги вақтда амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорлари ўрта ҳисобда 1,2 баравар оширилсин.


2. Олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,2 баравар кўпайтирилсин, шу билан бирга талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатларнинг қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.


3. Бюджетдан пул билан таъминланадиган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари, ташкилотлар ва муассасалар ушбу Фармонда белгиланган энг оз иш ҳақи миқдорига асосланиб, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ ходимларнинг мансаб окладлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги мазкур Фармонга мувофиқ пенсияларнинг миқдорлари қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги бюджетдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.


6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ даромад манбаларини қидириб топишига қараб, даромад манбалари вақтинча етишмай қолган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсадни кўзлаб берадиган кредитлар ҳисобидан меҳнат ҳақини ошириш тавсия қилинсин.


7. Ушбу Фармон бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 10, 379-модда



























Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск