Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.08.2008 й. 175-сон Қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 8 августдаги

175-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий

экспертиза инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республикада тиббий-меҳнат экспертизаси соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.

3. Инспекциянинг моддий-техника таъминоти бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Инспекция ходимларига жорий этилади.

4. Инспекция юридик шахс ҳисобланади ва мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, бошқа муҳрлар ва штампларга эга.



II. ИНСПЕКЦИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ҳаёт фаолияти чекланганлигини экспертиза қилиш, ногиронликнинг гуруҳларини, сабабларини, бошланган вақтини ва муддатларини аниқлаш;

экспертизалар натижаларини, даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилган тиббий ҳужжатларни ва фуқароларни тиббий текшириш натижаларини доимий равишда ўрганиш асосида ногиронликнинг ҳолатини, ўзгаришини ва ногиронликка олиб келган омилларни тизимли таҳлил қилиш;

ногиронликнинг олдини олиш соҳасида комплекс дастурларни ишлаб чиқишда, ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касб бўйича реабилитация ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда қатнашиш;

ТМЭК врач-экспертлари лавозимига танлаш ва тавсия этиш бўйича малака комиссияси фаолиятини ташкил қилиш, тасарруфидаги ТМЭКларга ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларида услубий ёрдам кўрсатиш.

6. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ТМЭК фаолиятини назорат қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ногирон деб ҳисоблаш мақсадида фуқароларни тиббий текшириш учун барча фуқароларга тенг имкониятлар берилишини таъминлайди;

ҳаёт фаолияти чекланганлигини, меҳнатга лаёқатнинг йўқолгани даражасини, ижтимоий ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжни аниқлашни ташкил этади;

ТМЭКларга тиббий-меҳнат экспертизаси масалалари бўйича услубий ёрдам кўрсатади;

ногиронликнинг ҳолати ва сабабларини тизимли таҳлил қилади, ногиронликка олиб келган омилларни ўрганишда иштирок этади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ногиронликнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади;

ногиронлик кўрсаткичлари, фуқароларни тиббий текшириш ва қайта текшириш тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантиради;

ТМЭК мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга оширади;

ТМЭК врачларига малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) юзасидан аттестация ўтказиш тадбирларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;

ТМЭКларни жойлаштириш, уларни зарур асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашни ташкил этади, шунингдек қатъий ҳисобда турадиган бланкалар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТМЭКлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.


III. ИНСПЕКЦИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ногиронларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси, уларни тиббий-ижтимоий, малакали реабилитация қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритиш;

ўз ваколатлари доирасида таркибий бўлинмалари тиббий-меҳнат экспертиза хизматлари раҳбарларига ногиронликнинг олдини олиш ва ногиронларни реабилитация қилиш масалалари бўйича тавсияномалар бериш, уларни амалга ошириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида тегишли вазирликлар ва идоралардан Инспекция фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;

ТМЭКда текширувдан ўтган шахсларни, шунингдек хулосаси барча даражадаги ТМЭК қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган бош ТМЭК қароридан норози бўлган шахсларни қайта текширувдан ўтказиш учун комиссиялар, зарурият бўлганда эса махсус комиссиялар ташкил этиш;

ногиронларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси, уларни тиббий-ижтимоий ва малакали реабилитация қилиш соҳасидаги муаммоларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;

фуқароларнинг ногиронларнинг тиббий-меҳнат экспертизаси, уларнинг тиббий-ижтимоий ва малакали реабилитация қилиш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш.

Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавоб беради.



IV. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради.

10. Инспекция бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Бошлиқнинг ўринбосари Инспекция бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг қарори бўйича лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

11. Инспекция бошлиғи:

Инспекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан шахсан жавоб беради;

ўз ваколатлари доирасида ТМЭК ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, чиқаради ва кўрсатмалар беради.

Инспекция ходимларини, шунингдек, тегишли бош ТМЭК раисининг тақдимномаси бўйича бош ТМЭК врач-экспертларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда тегишли бош ТМЭК раисининг тақдимномаси асосида ихтисослаштирилган, туманлараро ва туман (шаҳар) ТМЭК раисларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ТМЭКларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 33-сон, 314-модда.


















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск